Англия ва Уэльс Шимолий Ирландия Шотландия Англия ва Уэльсда таълим олиш 5 ёшдан бошланади ва 11 ёшгача болалар бошланғич мактабларда ёзув, ўқиш ва арифметика бўйича ўз савия ва кўникмаларини шакллантиради. Кейинги даврда 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўрта мактаблар (умумтаълим - comprehensive schools, фанларни чуқурроқ ўргатувчи мактаблар - grammar schools ва махсус ўрта мактабларда - secondary modern schools) ўқишни давом эттирадилар.
Шимолий Ирландияда болалар 4 ёшдан 11 ёшгача бошланғич мактабда таълим оладилар. Ўрта таълим мактаблари асосан ўқувчиларнинг диний мансублиги ва қобилиятига биноан ташкил этилган. “Назоратдаги мактаб (Controlled schools)” ҳукумат томонидан молиялаштирилади.
“Кўнгиллилар мактаблари (Voluntary schools)”нинг маълум қисми турли кўнгилли ташкилотларга, кўп қисми эса черковларга тегишли бўлиб, улар турли хайрия фондлари томонидан молиялаштирилади.
Шотландияда болалар бошланғич мактабларида 4 ёшдан бошлаб 12 ёшгача таълим оладилар. Сўнг деярли барча ўқувчилар 6 йил умумтаълим мактаб (Comprehensive schools)ларида ўқийдилар.
Шотландияда кўплаб мактаблар таълим кенгашларига қарашли бўлиб, улар ўз кенгашлари томонидан молиялаш-тирилади. Бир нечта (19та) мактаблар таълим грантлари асосида молиялаш-тирилиб, кўнгилли ташкилотлар томонидан бошқарилади. Болаларнинг ота-оналари овоз бериш орқали баъзи мактабларни маҳаллий кенгашларнинг молиялаштиришидан департамент томонидан молиялаштирилишига ўтказишлари мумкин
Буюк Британиянинг олий таълим тизими шаклланиши Буюк Британия университетлари ўз таълим даражаларини бериши бўйича биринчи ва олий тоифалар деб аталувчи кўринишга бўлинади. Кўпчилик университетларда асосан табиий ва гуманитар фанлар бўйича биринчи бакалавр академик даража берилади. Биринчи даражани берувчи курслар 3-4 йил (тиббиётда 6 йил) қилиб белгиланган. Биринчи даража икки турга, яъни расмий ва анъанавий дейилган турларга бўлинади. Расмийдаража белгиланган курсдаги (кўп ҳолларда асосий ва бир-нечта қўшимча) фанларни чуқур ўзлаштиришни тақозо этади. Анъанавий даражадаги курсларда эса кўпрок фанларни кенг ўрганиш керак бўлади.
Буюк Британия олий ўқув юртларида фандаги олий даража фан магистри ва фалсафа докторига бўлинади. Фан магистри ёки санъат магистри даражаси талаба 12 йил ўқигандан сўнг ва бакалавр даражасини олгандан кейингина берилади.
Охирги вақтларда мамлакатда янги даража фалсафа магистри даражаси ҳам жорий этилди. Бу даража 2 йил ва ундан кўп муддатда илмий-тадқиқот ишлари бажарилганида берилади. Фалсафа доктори даражаси мамлакатдаги энг юқори илмий даража ҳисобланади. Бу даража докторлик диссертацияси тайёрланиб, муваффақиятли ҳимоя қилингандан сўнгина берилади.