Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази



Download 447,95 Kb.
bet2/6
Sana23.04.2022
Hajmi447,95 Kb.
#576798
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
slayd BMI Abjalilov

М У Н Д А Р И Ж А
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. Таълим тизимини ислоҳ қилиш ва олий таълим сифатини таъминлаш жараёнларига илғор хорижий тажрибалар, халқаро стандартлар ва модулларни татбиқ этиш муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Битирув ишининг объекти: таълим сифатини таъминлашга қаратилган халқаро таълим моделлари, стандартлари ва таълим модуллари (Буюк Британия мисолида).
Битирув ишининг предмети: аълим сифатини таъминлаш юзасидан халқаро тажрибалар, таълим стандартлари ва модулларини тадқиқ этиш бўйича муносабатлар белгиланган.
Битирув ишининг мақсади – мамлакатимиз таълим тизими сифатини жаҳон андозаларига мос ҳолда такомиллаштириш, юксак малакали касбий тайёргарликка эга бўлган кадрлар тайёрлашда фаол иштирок этиш учун таълим тизими тараққий этган Британия таълим тизимини таҳлилий ўрганиш.
Қуйилган мақсадга эришишда қуйидаги вазифалар белгиланди:
- таълим сифатини таъминлаш жараёнларини назарий асослаш;
- таълим сифатини таъминлаш омиллари ва уларни моҳиятини очиб бериш;
- таълим сифатини таъминлаш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш (Буюк Британия мисолида);
- таълимда халқаро сифат стандартларини ўрганиш (Буюк Британия мисолида);
Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти: тадқиқот натижасида жамланган илмий манбаалар, турли ёндашувлар, хулосалар ва назарий умумлашмалар мамлакатимиз таълим тизими сифатини жаҳон андозаларига етказиш, ёшларимизнинг билимларни ўзлаштиришлари учун ҳар томонлама қулай муҳитни яратиш ҳамда уларнинг илмий-тадқиқот ишлари орқали моддий манфаатдорликка эришиш мотивациясини шакллантириш.
1.1. Буюк Британияда таълим тизими ривожланиши тарихи
Мамлакатнинг Англия, Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия каби ҳудудий бўлинишига қарамай, уларда таълим тизими тарихан бир-бирига яқин ва ўхшаш томонларга эга. Буюк Британияда таълим соҳасининг ривожланиши тарихи Рим империяси ҳукмронлиги даврларига бориб тақалади. Ўрта асрларга келиб мактаблар лотин тили саводхонлиги учун ташкил этилган бўлиб, уларда амалий кўникмаларни шакллантириш устозлар ва шогирдлар тизими кўринишида намоён бўлган. Бу даврда иккита университет, бири Оксфордда (1167), иккинчиси Кембрижда (1209) очилган эди.
XIX асрнинг биринчи ярмигача Буюк Британиянинг мактаблари черковлар хузурида ташкил этилиб, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бепул бошланғич дунёвий таълим жорий этила бошланди. XIX аср охирида кечки, касбий ва техник мактаблар кенг ривожлана бошлади. Шунингдек, XIX асрнинг иккинчи ярмида «реал мактаблар» ва «санъат мактаблар»и ҳам шаклланди. XIX асрнинг ўрталарида мамлакатда қизлар учун ўрта мактабларда ва 1860 йилдан бошлаб аёлларга университетларда ўқишга расман рухсат этилди.
Буюк Британия мамлакатида 1918 йилга келиб бепул халк таълими жорий этилди. Англияда 14 ёшгача бўлган болаларнинг ўқиши мажбурий қилиб қўйилди. Буюк Британияда таълим тизими қуйидаги тўрт босқичга бўлинади:
• бошланғич таълим (Primary school) - 5-11 ёшдаги болалар;
• ўрта таълим (Secondary school) - 11-16 ёшдаги болалар ва ўсмирлар;
• кейинги таълим (Further school) - 16-18 ёшдагилар;
• олий таълим (Higher education) - 18 ёшдан юқори бўлган талабалар.
Кўпчилик адабиётларда Буюк Британия таълим тизими: мактабгача таълим, бошланғич таълим, умумий ўрта таълим, кейинги таълим тизими ва олий таълим шаклда тадқиқ қилинган. 

Download 447,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish