2017 йилда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари неча фоизни ташкил этди?
|
5,5 фоизни
|
|
2017 йилда қанча хорижий давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар ўтказилди?
|
60 дан ортиқ
|
|
2017 йилда маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳақида гапирганда, аввало, маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситалари соҳасига тааллуқли нечта ҳужжат қабул қилинди?
|
12 та
|
|
2017 йилда мамлакатимизда нечта саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди?
|
45 та
|
|
2017 йилда мамлакатимизда нечта эркин иқтисодий зона фаолияти йўлга қўйилди?
|
12 та
|
|
2017 йилда экспорт ҳажми қарийб неча фоизга кўпайди?
|
15 фоизга
|
|
2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан қанча янги иш ўринлари ташкил этилди?
|
336 мингдан зиёд
|
|
|