2018/2019 ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиш қандай ташкил этилади?
|
Ишлаб чиқариш (амалий, камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган дастурлар асосида
|
|
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч(етакчи) олий таълим муассасаларига қандай имконият берилди?
|
Тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мустақил равишда ишлаб чиқиш
|
|
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида қандай тамойил жорий этилади?
|
“Талабанинг ўзлаштириш даражаси-професор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони”
|
|
2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ОТМларига профессор-ўқитувчилар таркибини ишга қабул қилиш қандай амалга оширилади?
|
Тегишли кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказиш натижалари бўйича ушбу мажлиснинг тавсиясига кўра
|
|
Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими ўрнига қандай лавозим жорий этилади?
|
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор
|
|
ОТМда янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш мақсадида қандай гуруҳ ташкил этилади?
|
*“Ёш экспертлар гуруҳи”
|
|
|