Бўтабой Сўпи унга пастдан қараб турди-да, ортига кўз ташлаб
олиб:
– У кишини кўрарсан? – деди.
– Ҳа.
– Эса, ўзинг ҳам айт: бир отар қўйнинг жойини тўлдириб қўйсин.
– Бир отар?
– Ҳа... Ҳозир Тошқўрғонга етдилар, дейман, а, Наби?
543
Наби кутилмаганда ҳовлиқиб:
– Ҳа, – деди. – Э, Ултон ака, у ёқда бир иш бўпти...
– Биз ҳам ўша учун бориб эдик, – гўё давом этди Бўтабой Сўпи. –
Мен отангга гапнинг учини чиқардим. У киши ул-бул деб қолдилар...
Ултон Турсунтошнинг ҳам бу йўриғда дудмал гап қилганини
эслаб:
– Мундай очиқ айтаоласизми? – деди. – Ё буям сирми? – Сўнгра
яна қизиша кетди. – Мен биламан... сиздек директорлар ҳамма вақт
чўпонларни чув тушириб юради: оғзига сиққанича мол олади.
Охири
битта акт...
– У ишларнинг ҳисоби бор, ука. — Сигаретни қимирлатиб қўйди
Бўтабой Сўпи. – Бу эски гап... Ҳим, сенга очиғини айтсам, менга
буюришди: “Султон чўпонга айтинг, ўрнини тулдирсин. Бўлмаса,
камиссия боради”, деди.
– Ким? Нимага? Нима... – Ултон чайналиб қолди: “Чўпон даъво
қилса...” дебмиди. Йуқ. “Шикоят қилиб юрса...” A-а, демак, шикоят
қилмаса...
– Нимага эканини ҳам отангга айтдим. – Бўтабой Сўпи ўрнидан
турди. Ва тағин уҳ тортиб: – Ҳеч бир инсондан эшитмаган гапларни
сендан эшитдим-да, – деди. – Ҳа, энди, тушуниб турибман; сен учун
ҳозир дарёнинг у бетиям, бу бетиям – бир. Майли... Лекин районга
борибюрма. Опкетишади. Бу қирқмагаям ишонма... – Кейин дурбинга
караб олиб, Ултонга қандайдир илиқ назар ила боқди. – Бизни Зиёдни
кўрибсан-да?
Ултон:
Do'stlaringiz bilan baham: |