урсанг – сув чиқади.
Ултон ўша зиндонларни бу ҳужрага қиёслаб, синиқиб жилмайди.
Кейин унга шундай туюлдики, бу темир эшик бўлмаса...
... бу ерда бемалол яшаш мумкин: ҳа-ҳа, ўқийсан-ишлайсан, сўнгра
чиқиб, саксовулзорга оралайсан: ўтмишингни эслаб, кўзда ёш билан
мангу хаёлларга толасан.
Кейин бирдан тоғларга...
“Тоғларга!..”
Бу ерда неча кун туришига ақли етмай ва ўша муддат фақат
анави...
... оғасига боғлиқдек:
– Берди ака, ўтиринг энди, – деди.
– Хўп, азизим! – Дўхтир қора сандиғини ёпиб қулфлади-да, келиб
484
курсига ўтирди. Ултонга шодон боқиб: – Яна битта ўпай! – деди.
Ултоннинг ўзи ҳам уни қучиб ўпаркан, бу макондан тезда
чиқишига заррача гумони қолмади: ахир, Ултон – соғ! Соппа-соғ!
Фақат кеча...
– Марҳамат. – Берди дўхтир халати киссасидан” «БТ” чиқариб
тутди.
– Сиз ҳам зўр-ку! – Ултон сигаретни лабига қистиргунча Бердиқул
гугурт чақди.
– Бу дунёда зўр бўлмасанг, шўр бўласан, депти доно халқимиз! –
Берди бирдан ўйчан тортиб, эшикка тикилди. – Пастда бир домла бор.
Ўзларини Чўлпон дейди... Ҳа, шунга ишонадилар.
Ултон “Навоий” институтидан “йўқотилган” адабиётшунос
олимни эслади.
– Шу кишиям чекадилар, – давом этди Бердиқул. – Кайфини
билмасалар ҳам.... Кейин куладилар: “Чекинг бу Эпохами, кули кўкка
соврилсин!”
Ултон Чўлпон билан Файзулла Хўжаев ўртасида бир мулоқотда
айтилган бу “сатр”ни институтда ўқиб юрган чоғларидаёқ эшитган эди.
Бердиқул ўша воқеани айта бошлади:
– Шоир Чулпон дўконга кириб қолсалар, Файзулла Хўжа ўғли
билан содда президент Йўлдош Охунбобо ўғли ҳам ўша ерда экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |