– Зокир Ўринович...
– Хуррам акаям шу ерда. Вақтли келишган эди. Беш-олтита ашула
374
айтдилар.
– Ичкилик борми?
– Бор.
Ултон ундан тезгина узоқлашди. Кейин у ён-бу ёнга кўз ташлаб
бораркан, боғдаги ўзгаришларни ичида қайд этар эди: пастга қараб
ўсган талай шохлар кесилган. Одамларга халал бермасин учун кесилган,
бироқ табиийлик бузилган. Сўқмоқлар ҳам кўпайиб қолибди: сув қўйиш
лозим.
...Кечаги “мунозара” яна давом этаётган бўлса керак, деб ўйлаган
Ултон тўгарак стол атрофида ўтирганларнинг гурунги хотиржам
йўсинда бораётганини кўриб: “Чарчашган-да кеча...” деди.
Улар ҳам буни кўриб, бирдан бурилишди: юзларга табассум
қалқиб, қочирим сўзлар отила бошлади:
– Ал-батта дарага бориш шарт эдими, оғажон? А, шуни айтинг! –
ёлғондан жаҳл билан столга урган бўлди Мунди. – Биз йигирма чақирим
йўл босиб келиб ўтирсаг-у, куёв маишат билан юрсалар!
– Ултон акам биладилар-да, устоз, – деди Собир. – Тоғда гашти
бошқача бўлади!
– Эй, сен жим ўтир! Ўзи менга эргашиб келди-ю, яна раислик
қилмоқчи!
– Ўзингиз саҳарлаб уйга...
– Жим!
Хуррам ўрнидан туриб, Ултонга қўл берди.
– Бошга нима бўлди?
– Кеча... кўпроқ отиб қўйган эканмиз, – деди Ултон. –
Қўрғондарага етганда, бош оғрий бошлади. Хайрият, хонимда бинт бор
экан.
– Ана, дўхтир хотиннинг фойдаси! – хитоб қилди Мунди ва Дунёга
кўзи тушиб, қўлини кўксига қўйди. – Узр, янгажон, бошқа гапирмайман.
Ултон Зокир Ўринов билан ҳам кўришиб ва у кишининг ўта
375
Do'stlaringiz bilan baham: |