райкомнинг вакили сифатида текшириб, бор кам-кўстини ёзиб келасан...
Хўш, қолган мана шу ўн-ўн беш кунда нималар қилиб улгуриш мумкин,
ана шу томонлариниям ўйлаб ёзасан. – Ниҳоят оғир бир юмушдан
қутулгандек бўлиб, Ултонга ҳорғин кўз тикди. – Нега бақрайиб
қолдинг?
Ултон ҳайратда эди.
– Домлажон...
23
– Ноқулайми...
– Йўқ.
– Барибир... Район партия комитети – районнинг эгаси! Хоҳлаган
одаммни, кадрини чақириб, хоҳлаган ишини буюради... Буни тушунсанг
керак?
– Албатта.
– Раҳма-ат. Сени опкелган мошина пастдами?
– Пастда.
– Эртага соат ўн бирда кутаман.
– Хўп...
– Ҳозирча гапимиз шу... Ҳим, отанг тоғдадир?
– Ҳа.
– Сен ҳам Оқсувда яшайверасанми?
Ултон сергак тортиб кетди.
– Албатта, – деди.
– Ғалати чиқдинг-да. Яқинда редакцияга кирган эдим, сени
сўрашди. У тарки дунё қилган, дедим. Зоҳид, дедим... Айтмоқчи, қачон
уйланасан-а, қачон? Уялади бу киши?..
Ултон сув остидан чиққандай, кўксинин қабартиб нафас олди.
– Бир кун...
– Машраб яхши айтган:
“Машрабо, ёр ҳизматини айла жону дил била.
Ушбу даврон ҳам ғанимат, олмағайди кошки”.
Эшитдингми?
– Гўзал шеър, – деди Ултон бу одамнинг дидига яна ичдан тан
бериб.
– Йўқ, сен эътибор қил! – Қўчқоров шубҳасиз шеър бобида гурунг
қилишидан завқ олар, бу йўриғда ўзининг зукколигини намойиш
этишни истарди. “Ушбу даврон ҳам ғанимат, олмағайди кошки!” – Так
что, яшаш учун шошилиш ҳам керак, мулла... Нечага кирдинг?
24
Do'stlaringiz bilan baham: |