Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Шарқий Африка саваннасида жирафалар (В. В. Добровольский фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet86/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   108
Bog'liq
Власова1

126. Шарқий Африка саваннасида жирафалар (В. В. Добровольский фотоси). Ҳашаротлар фаунаси бой ва хилма-хилдир. Ҳашаротлар орасида термитлар айниқса катта роль ўйнайди, уларнинг тупроқдан қилган баланд инларини кўпинча саваннада учратиш мумкин. Чекка шимолдаги каби бу ерда ҳам чигиртка катта зарар келтиради. Цеце пашшаси хавфлидир. Цеце пашшаси чаққанда кишилар уйқу касалига, чорва моллари эса наган касалига мубтало бўлади. Шунинг учун ҳам Африканинг баъзи бир жойларида, хусусан ғарбда қорамол ва от боқиш мумкин эмас.
Сернам тропик ўрмонлари фаунага Африканинг яланг жойларидагичалик бой бўлмаса ҳам, ҳайвонлари ўзига хосдир. Ўрмонларда ўтхўр ҳайвонлар камроқ ва бинобарин, йиртқичлар ҳам кам. Туёқлилардан ўрмонлар учун жирафага ўхшаш окапи (Ocapia johnstoni) характерлидир. Бу қўрқоқ ва эҳтиёткор ҳайвон қалин ўрмонлар орасига яшириниб олади. Шунингдек, ўрмон антилопалари, сув буғучаси, ёввойи чўчқа, буйвол, бегемот учрайди. Йиртқич ҳайвонлар ёввойи мушук, қоплон, чиябўри ва виверралардан иборат.
Кемирувчилардан чўтка думли жайра ва бигиз думли учар кўршапалаклар бор.
Ўрмонларда маймунлар хилма-хилдир. Кўпгина маймунлар дарахтлар тепасида яшайди. Мартишкалар, павианалар, мандриллар кўп учрайди. Африканинг 10° ш. к. билан 10° ж. к. орасидаги территорияси ҳозирги одамсимон маймунлардан иккитаси шимпанзе (Troglodites) билан горилла (Gorilla) яшайдиган жойдир. Бу маймунлардан ҳар бирининг икки-учтадан тури бор.
127. Термит уяси (В. В. Добровольский фотоси).
Ғ арбий рифт зонаси тоғларида кам учрайдиган ва яхши ўрганилмаган тоғ гориллалари яшайди.
Материкнинг ўрмон фаунаси орасида лемурнинг иккита тури учрайди.
Ўрмонларнинг орасида қушларнинг ўзига хос турлари тўтиқушнинг бир неча тури, бананхўрлар, чиройли ранг-баранг ўрмон сассиқ попушаклари, митти нектаркалар, Африка товуслари ва бошқалар характерлидир.
Кўпдан-кўп калтакесаклар ва илонлар, дарёларда тўмтоқ тумшуқ тимсоҳлар бор. Қуруқликда ҳамда сувда яшайдиганлардан қурбақалар айниқса хилма-хилдир.
Жанубий Африканинг чўл ва чала чўл территорияларида материкнинг бошқа қисмларидагига шу жумладан, Шимолий Африка чўлларидагига нисбатан ҳайвонлар кам. Бу ерда туёқлилардан кафр буйволи (Sinceros coffer), зебранинг бир тури (квагга), антилопанинг баъзи бир турлари яшайди. Йиртқичлардан кама тулкиси, ер ранг бўри, виверранинг бир неча турлари характерлидир. Арслонлар деярли қириб юборилган. Кемирувчилар ва ҳашаротхўрларнинг баъзи бир эндемик турлари бор. Ҳашаротхўрлар орасида малла кўрсичқонлар (Chrysochloridae) айниқса ажойибдир.
Мадагаскарнинг фаунаси ўзига хос. Унда эндемик турлар жуда кўп. Африкада кенг тарқалган ҳайвонлардан чинакам маймунлар, йиртқичлар ва заҳарли илонлар бу ерда умуман яшамайди. Мадагаскар учун лемурлар характерлидир. Бу ерда лемурнинг бир неча зоти ва тури бўлиб, бу ҳайвонни бутун оролда учратиш мумкин. Чунки маҳаллий аҳоли лемурларга тегмайди; баъзи бировлар лемурларни ҳатто қўлга ўргатишган: Йиртқичлардан фақат виверралар учрайди. Ҳашаротхўрлар кўп, булардан тенреклар эндемикдир.

ОДАМ
Ҳозирги одам бир вақтлар дастлаб Африкада пайдо бўлган бўлса керак, деб ҳисоблайдилар. Континент табиатининг кўпгина хусусиятлари шундай фикр юритишга асос беради. Африкада яшайдиган ҳозирги замон одамсимон маймунлари- шимпанзе ва гориллалар бошқа антропоидларга нисбатан ҳозирги одамга хос бўлган биологик йелгиларга айниқса бой. Шунингдек, Африкадан ҳозирги замон одамсимон маймунлари билан бир оилани (Ponguidae) ташкил этган одамсимон маймунларларнинг бир неча шаклдаги қазилма қолдиқлари топилган. Бундан ташқари, бошқа одамсимон барча маймунларга нисбатан одамга кўпроқ ўхшаш бўлган антропоидларнинг қазилма формалари ҳам шу қитъадан топилган. Австралопитеклар ана шулардир. Кўпчилик антропологлар австралопитекларни понгидгарга эмас, балки гоминидларга, яъни одам ҳам кирадиган оилага киритадилар. Австралопитекларнинг қолдиқлари Жанубий ва Шарқий Африканинг виллафранк ётқизиқларидан топилга, бу ётқизиқларни кўпчилик тадқиқотчилар антропогенга (эоплейстоценга) киритадилар. Материкнинг шарқида австралопитекларнинг суяклари билан бирга қўпол равишда тошга йўнилган из қолдиқлари топилган.


Узоқ вақт давомида австралопитекларни антропоидлар билан одам орасидаги энг сўнгги звено, яъни одамнинг бевосита аждодлари деб ҳисоблаб келганлар. Бироқ, 1959 йилда Л. Лики томонидан Олдувай маконининг топилиши бу проблеманинг ҳал қилинишига жиддий ўзгариш киритди. Серенгети платосининг шимоли-шарқида, Нгоронгоро кратери яқинида (Шимолий Танзания), виллафранк ёшидаги вулкан жинслари орасида, Олдувай дарасида автралопитекларга ўхшаш приматларнинг қолдиқлари топилган. Бу қолдиқлар зинжантроплар деб аталди. Зинжантроплардан қуйида ва юқорида анча прогрессив ва ҳозирги одамга ўхшаш бўлган форманинг қолдиқлари топилди. Бу формани презинжантроп ёки Homohabilis деб атадилар. Бинобарин, уни Ното зотининг махсус тури деб ажратдилар. Презинжангроп билан биргаликда ибтидоий тош буюмлар-нари-бери йўнилган шағаллар топилди. Олдувай маконининг юқорироқ қатламларида Африка архантропларининг қолдиқлари, улар билан бир сатҳда эса австралопитекларнинг қолдиқлари топилди. Таркибида Ното habilis бўлган қуйи қатламнинг абсолют ёши тахминан 1,8 миллион йил, архантропнинг ёши тахминан 490 минг йил. Ното hobilis (презинжантроп) ва зинжантроп (австралопитеклар) қолдиқларининг ўзаро ҳолати илгарилари энг қадимги одамларнинг бевосита аждодлари деб ҳисоблаб келинган австролопитеклар аслида узоқ вақт давомида виллафранк билан плейстоцен ўрталари орасида яшаган қазилма гоминидларнинг нопрогрессив тармоғини ҳосил қилган, дейишга асос беради. Бу тармоқ бора-бора тугаб қолган. Шу тармоқ билан бир вақтда ва ҳатто ундан олдинроқ прогрессив форма-ирезинжантроп яшаган. Эҳтимол, ана шу форма энг қадимги одамларнинг бевосита аждоди бўлса керак. Агар шундай бўлса, шубҳасиз, презинжантропнинг ватанишарқий Африка-одамнинг дастлабки ватани бўлган деган фикр тўғри бўлиб чиқади,
Яқинда Р. Лики Рудольф кўли атрофларидан ёши 2,7 миллион йилга тенг одамнинг аждодлари қолдиғини топди. Бу топилма Ното зотининг ёшини янада қадимий эканлигини кўрсатади.
Архантропларнинг қолдиқлари, яъни дастлабки тараққиёт босқичидаги ҳақиқий одамларнинг қолдиқлари Олдувайдан ташқари, Африканинг шимолидан, Жазоирдан топилди. Шимолий Африка архантропларнинг маҳаллий номи атлантроплар деб аталади.
Бутун материк бўйлаб (Шарқий Африканинг турли районларида, Марокашнинг Атлантика океани соҳилида, Ливиянинг Ўрта денгиз соҳили яқинида, Эфиопияда, жанубда, Кейптаун районида) турли даврлардаги палеантропларнинг қолдиқлари маълум. Шарқий Африкада палеантроп билан ҳозирги типдаги одам орасидаги ўткинчи хусусиятларга эга бўлган формалар топилган.
Евросиёга нисбатан Африкада одамнинг тараққиёти вақт ҳисобида анча орқада қолган. Неандертал типидаги одамлар у ерда юқори плейстоценнинг иккинчи ярмига қадарли, яъни юқори палеолитгача тарқалган. Бу даврда Евросиёда неоаитроп мавжуд бўлган. Шу билан биргалиқда Африканинг неандерталлари (палеантроплари) Евросиёникидан анча фарқ қилган ва Африканинг ўзига хос моддий маданият вакиллари ҳисобланган.
Ҳозирги типдаги одам Африка территориясида охирги, гемблий плювиал даврида пайдо бўлган. Бу давр Ер шарининг шимолий районларидаги сўнгги музлик даври охирларига тахминан тўғри келган. Бу билан боғлиқ бўлган маданиятлар жуда ўзига хос бўлган ва кичик территорияда тарқалган.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish