Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet46/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   108
Bog'liq
Власова1

73. Плитвици кўллари каскади
Йирик дарё водийларининг ёнбағирлари баъзи жойларда оҳактошли жарликлар ҳосил қилиб тушган.
Стара Планинанинг жанубий этагида Болқон орқаси сойликлари-София, Карлова, Қозонлиқ ва Сливен сойликлари бор. Энг кенг София сойлиги 500 м баландликда жойлашган, бошқалари бир оз пастроқдир. Тоғлардан сойликларга ўтиш ерлар рельефда жуда кескин ифодаланган. Сойликлар таги ясси ва қайси ерига бориб қараманг, атрофнн ўраб олган тоғлар яхши кўриниб туради.
Болқон орқаси сойликларини жануб томондан Болгарнида Ередина-Гора деб аталувчи тоғ тиз,маси ўраб туради. Бу тизма рус адабиётида Антиболқон тоғлари деб аталади. Антиболқон тоғлари геологик тузилиши жиҳатидан Болқон тоғларига яқин туради, лекин баландлиги жиҳатидан улардан кейинда туради. Шимолга, сойликлар томонга тик тушадиган бу тоғлар жанубга томон аста-секин пасайиб боради.
Болқон ярим оролининг кайнозойда вужудга келган иккинчи тоғ системаси ярпм оролнинг ғарбий соҳили бўйлаб шимолдан жанубга томон чўзилган бўлиб, қирғоқ яқинидаги оролларга ўтади. Бу тоғлар Болқон тоғларига нисбатан анча кенг майдонни эгаллайди ва тузилиши ҳам мураккаброқ. Булар Динар тоғлиги ва Пинд тоғлари системасидир.
Динар тоғлиги Истрия ярим оролидан шимолроқда бошланади, бу ерда тоғлик Жануби-шарқий Альп тоғлари билан туташади. Сўнгра тоғлик шимоли-ғарбдан жануби-шарққа Алриатика денгизи соҳили бўйлаб Албаниянинг шимолий чегарасигача чўзилади. Яқинда бўлиб ўтган чўкиш натижаснда Динар тоғлигининг ғарбий чеккаси парчаланган ва денгиз тагига чўккан. Бу ҳол жуда парчаланган Далмация соҳилининг ҳосил бўлишига олиб келган, бу соҳил бўйлаб ҳар хил катталикдаги ва қиёфадаги кўпдан-кўп ороллар жойлашган. Орол, ярим орол ва қўлтиқлар қирғоқ бўйлаб тоғ тизмаларининг йўналишига мос равишда чўзилган.
Динар тоғлигининг Дурмитор массивидаги баландлиги 2522 м ra етади. Тоғликнинг ғарбий- ва шарқий қисмлари тузилиши турлича, бу ҳол рельефда кескин ифодаланган. Ғарбий зонаси мезозой оҳактошлари ва палеоген флишидан тузилган Тоғ тизмалари ва кенг плато оҳактошларидан ташкил топгап, ғовак флиш ётқизиқлари эса, булар орасидаги синклинал ботикларни тўлдирган. Оҳактошларнинг энг кўп тарқалганлиги ва ёғиннинг мўл-кўл тушиши тоғликнинг ғарбий қисмида карст процессларининг ривожланифига сабаб бўлган. Бунга, шунингдек, ўрмонларнинг кесилиши ҳам ёрдам беран. Карст ҳосил бўлиши қонуниятлари ва карст рельефи шакллари дастлаб аш шу районда ўрганилган (ҳодисанинг номи Болқон ярим оролининг шимоли-ғарбидаги Карст платоси номидан олинган). Динар тоғлигида карстнинг яланғоч ёки Ўрта денгизбўйи типининг барча шаклларини учратиш мумкин. Кяттакатта майдонлар бутунлай унумсиз ва юриш учун кийин бўлган карр далалярига айланган бўлиб, у ерларда на тупроқ бор ва на ўсимлиж. Карст рельефининг ер ости шакллари хилма-хил-чуқурлиги бир неча юз метр бўлган қудуқлар, узунлиги кўп километрга етадиган тармоқланиб кетган ғорлар ва бошқалар бор. Ғорлардал Триестдан шарқ томонда жойлашган Постойн ғори айниқса машҳур. Унинг узунлиги 20 км дан ошади, шу сабабли уни кўр-сатиш учун ичига темир йўл қурилган. Динар тоғлигининг карст зонасида ер усти оқар сувлари деярли йўқ, лекин у ерда бир йўқолиб ва яна пайдо бўлиб турадиган карст дарёлари жуда кўп. Аҳоли областнинг бу қисмида сийрак ва асосан булоқлар чиқиб турадиган ҳамда оҳактошларнинг қизил рангли нураш пўсти ҳосил бўлган польеларда (карст сойликларида) яшайди.
Динар тоғлигшшнг яқин ўтмишда чўкиш рўй берган ғарбий чеккаси учун қирғоқнинг жуда парчаланцб кетганлиги ва минглаб майда ҳамда бир оз йирикроқ, қирғоққа ва тоғ тизмаларига параллел чўзилган Далмация оролларининг мавжудлиги хосдир.
Тоғликнинг шарқий қисми палеозой ва мезозой слвнецларч ҳамда оҳактошларидан тузилган. Бу ерда тепалари гумбазсимон, ёнбағирлари қия бўйлама тоғ тизмалари кўпчиликни ташкил этади. Кенг водийларда кўплаб дарёлар оқади.
Шимолий Албанияда тоғ тизмаларининг йўналиши кескин ўзгариб, кенглик бўйлаб чўзилади. Бу ерда Шимолий Албания Альп тоғлари ёки Проклетий деб аталадиган катта тоғ тугуни бор, баландлиги 2500 м дан ошади. Тоғлар оҳактошлардан тузилган ва рельефи жуда паст-баланд.
Тоғлар Пррклетий тоғ тугунидан мерндиан йўналишида чўзилган; улар бутун Албания ва Шимолий Грециянинг ғарбий қисмини эгаллаО олган, бу тоғлар Пинд тоғлари дейилади; улар Пелопоинес ярим ороли ва Крит оролида давом этади. Тоғлар деярли ҳамма жойда денгиз қирғоғига бевосита туташиб туради ва фақат Албаниядагина денгиз билан тоғлар оралиғида кеиглиги бир неча ўн километрга етадиган қирғоқ бўйи сертепа текислиги бор. Пинд тоғ тизмалари оҳактошлардан, водийлар эса флишдан тузилган. Тоғларнинг энг баланд қисмлари рельефи кескин паст-баланд ва уларда карст кенг тарқалган. Тизмалар ёнбағирлари одатда тик ва ўсимлик қоплами. йўқ. Пинд тоғларининг энг баланд тепаси змоликас тоғи Греция территориясида жойлашган (2637 м). Бутун Пинд тоғлари системаси жуда парчаланган, бу ҳол унинг рельеф хусусиятларида ва қирғоқ чизиғи характерида ўз аксини топган.
Ионни денгизида Иония ороллари жойлашган, улар Пинд тоғларидан яқин ўтмишда ажралиб ҳосил бўлган. Греция қирғоқлари йирик қўлтиқлар ва майда кўрфазлар билан жуда парчаланиб кетган, шу билан бирга бу ерда қирғоқлар кўндалангига-парчаланган. Тектоник йўл билан ҳосил бўлган йирик Коринф қўлтиғи Пелопоннес яриморолини қуруқликдан ажратиб туради. Бу ярим орол қуруқлик билан кенглиги 6 км га яқин бўлган Коринф бўйни орқали туташган. Бўйиннинг энг энсиз жойидан қазилган канал Пелопоннесни Болқон ярим оролидан ажратган. Пелопоннейшнг ўзи йирик қўлтиқларграбенлар туфайли иарчаланган ва жанубда бармоқсимон тўртта яриморол ҳосил қилган.
Болқон ярим оролининг ички қисмиаи ўрталикдаги Македония-Фракия массиви эгаллаган. Бу массив неогенда парчаланиб, Сойликлар орқали ажралиб турган тоғларга айланган. Дастпаб бу сойликлар денгиз суви билан қопланган бўлиб, кейин у гйримайрим кўлларга айланган. Антропогн даврининг бошига келиб, бу кўллар қуриган ва сойликларнинг ёнбағрида зинасимон терассалар пайдо бўлган; булар кўл сатҳининг тўхтаб-тўхтаб пасайиб борганини кўрсатади. Сойликлар таги текис ёки салгина ўр-қир ва турли баландликка эга. Сойликларда аҳоли зич жойлашган. Ҳар бир сойликнинг ўрта қисмида шаҳар ёки йирик қишлоқ жойлашган бўлиб, сойлик шу шаҳар ёки қишлоқ номи билан аталади (масалан, Югославиядаги Скопле сойлиги, Болгариядаги Самоковская сойлиги). Болқон ярим оролидаги энг кенг сойликлар Марица дарёси бўйлаб жойлашган. Болгариядаги Юқори Фракия сойлиги, Грсция билан Туркия чегарасидаги Қуйи Фракия сойлиги. Грециянинг ўрта қисмида қадимий деҳқончилик маданияти маркази бўлган кенг Фессалия сойлиги жойлашган.
Сойликлар оралиғида вертикал тектоник ҳаракатлар натижасида кўтарилган, кристалл жинслардан тузилган тоғлар қа кўтарган. Кенинги жараёнлар, айниқса муз босиши айрим тоғ массивлари рельефини парчалаб, баланд тоғ рельефи шаклларини ҳосил қилган. Болқон ярим оролининг бу қисмидаги энг баланд тоғ массивлари Болгариядаги Рила, Пирин ва Родоп тоғлари, Болгария билан Югославия чегарасидаги Осоговска-Планина, Югославиядаги Шар-Планина ва Копаоник, Грециядаги якка-якка кўтарилиб турган Олимп, Пелион ва Осса массивларидир. Болқон ярим оролидаги энг баланд тоғ массивирила тоғлари. Унинг энг баланд чўққиси 2923 м. Тоғларнинг пастки қисмидаги анча текис рельеф тоғлар тепасида жуда паст-баланд тоғ-музлик рельефи шакллари билан алмашннади. Бу баландликларда қор ёзда ҳам узоқ туриб, қор кўчкиларига сабаб бўлади.
Шундай қилиб, бутун Болқон ярим оролининг рельефи учун, умуман олганда, неоген охири ва антропоген бошларида турлп ёшдаги бурмали тоғларда рўй берган вертикал ҳаракатлар натижаси бўлган парчаланганлик хосдир. Мана шу ёш тектоник ҳаракатлар туфайли Болқон ярим ороли учун жуда характерли бўлган тоғ-сойлик рельефи вужудга келган. Тектоник ҳаракатлар ҳозирги вақтда давом этяпти, турли районларда тез-тез бўлиб турадиган зилзилалар бунинг шоҳидидир. Энг кенинги ҳалокатли зилзила 1963 йилда бўлиб, Югославиядаги Скопле шаҳрининг каттагина қисми вайрон бўлган.
Болқон ярим оролинниг ер бағри турли металл рудаларига айниқса бой. Сербияда, Бор шаҳри яқинида ёш вулканик жинсларда мис рудаларининг каттагина запаси бор; Югославия, Греция ва Болгариядаги қадимги кристалл массивларида хромит, темир рудаси, марганец ва қўрғошин-рух рудалари конлари бор. Албания тоғларида хром ва мис рудаларининг катта запаслари мавжуд.
Бутун Адриатика денгизи соҳили бўйлаб ва ороллардаги бўр ётқизиқларида бокситлар бор. Тоғ оралиғидаги сойликларнинг палеоген ётқизиқларида қўнғир кўмир конлари бор. Бу конларнинг энг йириклари Димитров районида ва Марица пасттекислигида жойлашган.
Албания территориясидаги тоғ олди букилмаларидаги ётқизиқларда нефть бор. Болгарияда ҳам Стара-Планина тоғ олди букилмасида Варна яқинида нефть кони топилган. Албанияда табиий асфальтнинг дунёдаги энг катта кони бор.
Болқон ярим оролидаги кўпгина тоғ жинслари (мармар, оҳактошлар ва бошқалар) қимматли қурилиш материаллари ҳисобланади.
Типик Ўрта денгиз бўйи иқлимн Болқон ярим оролининг нисбатан камбар ғарбий ва жанубий соҳиллари учунгина хосдир. Шимолда ва ярим оролнинг ички қисмларида иқлим континенталлик белгиларига эга бўлган мўътадил иқлимдир. Иқлимнинг бу хусусияларига Болқон ярим оролининг Европа Ўрта
денгиз бўйининг шарқий чеккасида жойлашганлиги ҳамда материк билан жуда боғлиқ эканлиги сабабдир. Шимолда ярим орол билан Европанинг қолган қисми ўртасида бирор бир каттаро орографик тўсиқ йўқ ва мўътадил минтақанинг континентал ҳавоси ярим оролга йилнинг барча фаслларида ҳам бемалол кириб кела беради. Соҳиллар жануброқда жойлашган ва ўртэ кенгликларнинг континентал ҳаво массаларидан тоғ тизмалари билан тўсилган.
Болқон ярим ороли иқлимининг таркиб топишида тоғ рельефи катта роль ўйнайди. Сойликлар иқлими билан тоғ массивлари иқлими ўртасидаги фарқ ёғин миқдорининг ҳар хиллагида акс этган: текислик ва сойликларга йилига 500-700 мм дан ортиқ ёғин-сочин тушмагани ҳолда тоғ ёнбағирларида, айниқса ғарбга қараган ёнбағирларда, 1000 мм дан ортиқ ёғин ёғади.
Болгария платосининг иқлими энг континентал бўлиб, қишки совуқларда температура-25°С гача тушиши мумкин, ёзда эса ҳарорат +30°С гача кўтариладиган вақтлар кўп бўлади; энг кўп ёғин ёзнинг биринчи ярмига тўғри келади. Болгариянинг бу қисми қурғоқчиликдан тез-тез зарар кўриб туради. Қишда бу ерда қор қоплами барқарор бўлади, қор ноябрнинг тахминан иккинчи ярмидан тушади. Бу райондаги энг қаттиқ совуқлар шимоли-шарқдан келадиган нисбатан совуқ континентал ҳаво массаларининг кириб келиши билан боғлиқдир.
Ярим оролнинг тоғлардаги сойликларида улар жануброқда жойлашган бўлганларидан иқлим илиқроқ, лекин улар иқлимида ҳам континенталлик белгилари аниқ ифодаланган. Қишнинг ўртача температураси 0°С дан салгина паст бўлсада, бироқ манфий бўлади. Деярли ҳар йили қишда температуранинг каттагина инверсияси кузатилади, бунда ёнбағирларда нисбатаи илиқ бўлгани ҳолда сойликларда совуқ-8,-10°С га етади.
Болқон ярим оролининг шимолий ва марказий қисмларидаги тоғ массивлари иқлими намроқ ва салқинроқдир. Қишки температуралар сойликлардағи температуралардан кўп фарқ қилмайди, лекин тоғларда ёз анча салқин келади ва қиш текисликлардагига нисбатан эрта тушади. Ноябрда денгиз сатҳидан анча баландда жойлашган София сойлигида ёмғирлар ёғса, Болқон ва Рила тоғларини қор қоплаган ва довонларнинг кўпчилиги қор босиб қолганидан ёпиб қўйилган бўлади.
Далмация соҳили ва ороллар иқлими Ўрта денгиз бўйи типли иқлимдир. ёз қуруқ ва иссиқ, булутсиз кунлар кўп бўлади, қнш юмшоқ ва серёмғир, фақат соҳилнинг шимолий қисмида энг кўп ёғин қишга эмас, кузга тўғри келади. Соҳилда йиллик ёғин миқдори жуда катта-Европанинг энг сернам районлари шу ерда жййлашгав. Югославиядаги Котор қўлтиғи қирғоқларида баъзи бир йиллар 5000 мм дан ортиқ ёғин тушади, лекин атрофи берк текис карст далаларида ва ғарбий шамоллардаа тўсилган тоғ ёнбағирларида ёғин миқдори йилига 500-600 мч Дан ортмайди. Қишнинг ўртача температураси бутун соҳилдамусбат, лекин унинг шимолий қисмида ҳар йили қишда совуқ континентал ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарораг бирдан кескин пасайиб кетадиган вақтлар бўлади. Бу ҳаво массалари Дунай текисликлари томонидан Динар тоғларининг энг камбар ва энг паст қисми орқали ошиб тушади. Улар илишга улгурмасдан соҳилда совуқ довул кўринишида тарқалиб, температурани 0°С дан пасайтириб юборади; бинолар, дарахтлар, ер юзини муз қоплайди. Уз табиатига кўра Қора денгизнинг норд-ост шамолига ўхшаб кетадиган бу шамол бора деб аталади. Бора Далмация соҳилининг шимолий қисмида цитрус ўсимликларини етиштиришга тўсқинлик қилади. Денгиз таъсири туфайли ёзги жазирама иссиқ бир оз юмшайди. Энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +23, +25°С га тенг.
Жанубга борган сари Ўрта денгиз иқлимига хос белгилар тобора аниқроқ намоён бўла боради. Қишки ва ёзги ўртача температуралар кўтарилади, ёғинлар максимуми қиш ойларига ўта боради, уларнинг миқдори камаяди. Эгей денгизи соҳилида, Грециянинг жануби-шарқий қисмида Ўрта денгиз иқлимида баъзи бир континенталлик белгилари пайдо бўлади. Булар ав-вало ёғин миқдорининг камайишида акс этади. Масалан, Афинада ўртача йиллик ёғин миқдори 400 мм дан ошмайди, энг нссиқ ой температураси +27, +28°С, энг салқин ойнинг температураси эса +7°, +8°С, баъзи кунлари температура 0°С дан пасайиб кетади, баъзан қор ёғади. Эгей денгизининг оролларида ҳам иқлим нисбатан қурғоқчил. Бу ерда иқлим, афтидан, ўлканинг бошқа барча районларига нисбатан энг илиқ.
Болқон ярим оролида дарёлар тўри зич эмас. Кемалар қатнайдиган йирик дарёлар деярли йўқ. Ҳамма дарёлар учун сув сатҳининг кескин ўзгариб туриши ва режимининг беқарорлигя хосдир.
Ярим оролнинг каттагина қисми Ўрта Дунай ҳавзасига киради. Ўлканинг энг катта дарёлари ярим оролнинг шимолин чеккасидан оқиб ўтувчи Дунай ва унниг ирмоғи Савадир. Мора-ва билан Искир Дунайнинг, Дрина дарёси Саванинг каттагина ирмоқлари ҳисобланади. Эгей денгизига йирик дарёлар: Мари-ца, Струма, Вардар, Вистрица ва Пеней қуйилади. Адриатика ва Иония денгизлари ҳавзаларидаги дарёлар калта дарёлардир, чунки Болқон ярим оролининг бош сувайирғичи Динар тоғларида бўлиб, унинг ғарбий чеккасига яқин жойлашган.
Болқон, Родоп ва Рила тоғлари Дунай ҳавзаси билан Эгей денгизи ҳавзаси орасида сувайирғичдир. Рила тоғларида йирик ва майда дарёлар бошланадиган йилғалар айниқса кўп; Искир ва Марица дарёлари ҳам шу ердан бошланади.
Болқон ярим оролининг кўпчилик дарёларида тўлин сув даври қиш ёки кузда бошланади, бу вақтда улар кўп миқдорда лойқа сув оқувчи жўшқин дарёларга айланади. Ёзда кўп дарёлар жуда саёзланиб қолади, жануби-шарқдаги баъзи кичик дарёлар эса бутунлай қуриб қолад(и.
О датда дарёлар юқори оқимида тоғ дарёси хусусиятига эга, куйи оқимида эса текисликларга чиқиб, секин оқувчи дарёларга айланади, бу қисмида уларнинг водийлари аниқ ифодаланмаган. Илгари бу дарёлар тошган вақтда катта майдонлар сув остида қолар эди. Чунончи, Болгариянинг шимолий текислигида, Албаниянинг соҳилбўйи текислигида шундай тошқинлар бўлар эди. Дарёлар этагида ботқоқликлар ҳосил бўлиб, улар безгак тарқалувчи марказлар ҳисобланар эди,у ерларда аҳоли деярли йўқ эди. Ҳозирги вақтда социалистик мамлакатларда дарёлар тошишига қарши, ботқоқлик ерларни қуритишга ва бу ерларни экинзорларга айлантиришга қаратилган катта ишлар қилинмоқда.
Болқон ярим оролида намлик ортиқча бўлган районлар би лан бирга, деҳқончилик қурғоқчиликдан мунтазам равишда зарар кўрувчи районлар ҳам кўп. Бундай районлардан, чунончи Юқори ва Ўрта Марица пасттекислигидан ҳамда тоғ оралиғидаги серк сойликлардан оқилона фойдаланиш учун ерларни сунъий суғориш зарур. Болгариядаги Марица текислигини суғориш каналлари шохобчалари кесиб ўтган, Болгария платосида, София сойлигида ва бошқа районларда суғориш системалари бунёд этилмоқда.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish