Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Жанубий Испаниядаги ландшафт



Download 17,95 Mb.
bet43/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108
Bog'liq
Власова1

69. Жанубий Испаниядаги ландшафт.
Маквис бутазорлари тоғ ёнбағирларини 500 м баландгиккача қоплаган. Қурғоқчилроқ ерларда катта майдонларни Европада табиий ҳолда ўсувчи ягона пальмамайд.ч пальмалар (Chatnaerops humilis) қоплаган.
Табиий ўсимлик қопламининг бойлиги маданий ўсимликларининг бойлиги ҳамда хилма-хиллиги билан уйғунлашиб кетган. Шимолийроқ районларида маккажўхори экиладиган ерлар ва узумзорлар, жанубда цитрус мевалари, тамаки, жанубнинг турли хил ййевали дарахтлари ва сабзавот экинзорларч кўпчиликни ташкил этади. Андалузия Ривьераси ва Андалузия пасттекислигининг боғ ва паркларида тропик ўсимликлар: пальмалар, бананлар ўсади, айрим районларда эса ҳатто шакарқамиш экилади.
Ўлканинг иқлими қуруқроқ ва континентал бўлган ички районларида ўсимлик ва тупроқлар бошқача. Ички Месета ясситоғлигида ҳамда Арагон текислигида ландшафт қуруқ дашт, баъзан эса чала чўл манзараларидир. Ҳар ер-ҳар ерда ўсиб ётган хушбўй ўсимликлардан иборат ксерофит бутазорлар ўт ўсган ерлар билан алмашиниб туради, ўтлар орасида оқ чалов (Stipa fenacissima)-кўпчиликни ташкил этади, бу ўсимлик баланд бўйли ғаллагулли ўт бўлиб, сифатли қоғоз ва турли хил тўқима буюмлар тайёрлаш учун хом ашё бўлади. Шувоқ ёки шўралар билан қопланган шўр босган ерлар ҳам тез-тез учраб туради. Деҳқончилик бу районларнинг деярли ҳамма жойида сунъий суғоришни талаб қилади. Эски Кастилияда кенг майдонлардан чорва моллари боқишда фойдаланилади.
Қурғоқчил ва иссиқ жануби-шарқнинг суғорилмайдиган ерлари чала чўл манзарасига эга. Лекин сув етарли бўлган жойларда апельсинва мандаринзорлар бор.Валенсия ўзининг апельсин ва мандаринзорлари билан айниқса машҳур; Мурсия пасттекислигида ҳатто хурмо етиштирилади; бу ер Европада хурма етилиб пишадиган ягона жойдир.
Пиреней ярим оролида ўрмонларнинг энг катта массивлари тоғли районларда тўпланган. Баланд бўйли қарағай, ель ва пихта (Abis alba) ўсадиган айниқса қимматбаҳо игна баргли ўрмонлар Пиренея тоғлари ёнбағирларида сақланиб қолган. Кенг баргли ва аралаш ўрмонлар Кантабрия тоғларининг ёнбағирларини қоплаб ётади. Лекин Иберия тоғлари ҳамда Марказий Кордильера э.са ўрмонларга анча камбағалдир.
Пиреней ярим оролининг ҳайвонот дунёсида Европа ва Африка ҳайвонлари вакиллари бор. Европа ҳайвонлари бўри, тулки, оҳу, баъзи бир кемирувчилар ва қушлардан иборат. Европанинг бошқа табиий ўлкаларида учрамайдиган, ёввойи қуён жуда типик ҳайвондир. Қушлардан эндемик ҳаво ранг зағизғон (Cyanopica ciana) характерлидир. Шимолий Африка ҳайвонларининг вакили бўлган генетта виверралар оиласига мансуб йиртқич ҳайвондир. Баъзи бир районларда Пиренейнинг эндемик вихухоли ҳозирги вақтларда ҳам учраб туради. Бутун Ўрта денгиз бўйидаги каби бу ерда ҳам калтакесак ва илонлар кўп.
АПЕННИН ЯРИМ ОРОЛИ
Бу табиий ўлка таркибига Апеннин ярим ороли билан бирга Корсика, Сардиния ва Сицилия ороллари, шунингдек улар яқинида жойлашган майда ороллар-Эльба, Липар ороллари ва бошқалар ҳам кириб, уларни Адриатика, Иония ва Тиррен денгизлари ўраб туради.
Ўрта денгиз ҳавзасининг марказий қисмида жойлашган ва Ўрта Европадан Альп тоғлари билан тўсилган бу табиий область типик Ўрта денгиз хусусиятларига эгадир. Бу хусусиятлар айниқса катта оролларга хос бўлиб, бу оролларни классик Ўрта денгиз бўйи ландшафтларига намуна сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Бутун область учун тоғ рельефининг кўпчиликни ташкил этиши хосдир. Қуруқликларнинг чегаралари деярли ҳамма жойда ер пўстн ёриқларига тўғри келади, бу ёриқлар бўйлаб яқин даврларда қуруқлик чўкиб, қирғоқларнинг ҳозирги вақтдаги қиёфасини ҳосил қилган. Буларга боғлиқ равишда ҳозирги замон вулканизми ҳодисалари кенг ривожланган.
Рельефнинг асосини Апеннин тоғ системаси ташкил этади, бу тоғ системаси Апеннин ярим оролини бошдан-оёқ кесиб ўтиб, сўнг Сицилия оролида давом этади. Шимолда Апеннин тоғлари Денгизбўйи Альп тоғлари билан туташган. Бу иккала тпғ системасини бир-биридан ажратиб турадиган аниқ ифодаланган чегара йўқ ва Шимолий Апеннин тоғлари тектоник жиҳатдан Альг тоғларннинг бевосита давоми ҳисобланади. Альп ва Апеннин тоғлари ўртасидаги шартли чегара Турин ва Савона шаҳарларини туташтирувчи чизиқ орқали ўтказилади. Апеннин тоғлари бутун ярим оролни банд қилмаган. Ғарбда ҳам, шарқда ҳам тоғлар билан денгиз қирғоғи оралиғида камбар текислик ёкп сертепа рельефли ерлар чўзилган, улар тузилиши жиҳатидан Апеннин тоғлари билан боғланмаган.
Апеннин тоғлари шимолда Генуя қўлтиғи қирғоғи бўйлаб чўзилади ва Падан текислигини жанубдан ўраб туради. Денгиз билан тоғ оралиғидаги камбар ер Италия Р.ивьераси дснилади, у Франция Ривьерасининг давомидир. Апеннин тоғлари ярим оролга ўтгандан кейин жануби-шарқ томонга йўналади ва Тир-рен денгизидан анча узоқлашади.
Тоғларнинг Арно дарёсининг юқори оқимигача бўлгам қисми Шимолий Апеннин тоғлари дейилади. Бу қисмида тоғлар палеоген даврининг асосан ғовак жинсларидан ташкил топган бўлиб, баландлиги камдан-кам 2000 м дан ошади. Фақат тоғларнинг энг баланд тепаларида ғовак жинсларни зич қумтош Қатламлари қоплаган, уларнинг ёнбағирлари тик. Шимолий Апеннин тоғлари тузилишида гил ётқизиқларининг кўп тарқалганлиги бу ерда сурилма ҳодисасининг ривожланишига қулай шароит туғдиради, сурилмалар ўрмонларнинг кесиб юборилиши



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish