Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Галериясимон тропик ўрмон



Download 17,95 Mb.
bet100/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108
Bog'liq
Власова1

144. Галериясимон тропик ўрмон.
Дарёларнинг кўпчилиги Конго ҳавзасига киради. Бир қисми бевосита Атлантика океанига қуйилади. Конго ўз ирмоқлари билан тармоқланиб кетган мураккаб системани ҳосил қилади. Бу системанинг кўп қисми жанубий яримшардадир. Ясси текислик ва сувайирғич платоларда дарёлар характери кескин фарқ қилади. Платоларнинг дарёлари ва сув оқими турлича бўлган серсув шўх дарёлар бўлиб, кўпдан-кўп остоналар ва шаршаралар ҳ.осил қилади. Тор ва чуқур водийлар, шунингдек, мувозанат профилининг ҳали тўла шаклланмаганлиги тоғ массивларининг кўтарилиши, яқин вақтларда эрозиянинг кучли бўлганлигидан дарак беради. Ясси текисликда эса сувлар ер юзасини чуқур ёриб кирмаган. Яхлит водийлар ҳосил бўлмаган ва сув сатҳи энг баланд даврда ҳам дарёлар ўзансиз ер юзасида оқаверади. Дарё сувлари кўпайган вақтида тошиб, катта майдонларни сув босади ва текисликдаги кўпдан-кўп қолдиқ кўллар бир-бири билан қўшилиб кетади. Конго дарёси ўрта оқимида кўпдан-кўп ороллар ва шохобчалар билан биргаликда ўзанининг кенглиги 20 км ra етади. Тошқин вақтида жуда катта ички ҳавза ҳосил бўлиб, унга йирик ирмоқлар ва Тумбаҳамда Маиндомбе кўллари қўшилиб кетади. Тошқин тугагандан кейин ана шу сув ҳавзаси ўрнида катта ботқоқликлар ҳосил бўлиб бутун йил давомида қуримайди. Конго ва унинг ирмоқларининг айрим қисмларидагина кема қатнайди, шунга қарамасдан уларнинг транспортдаги аҳамияти катта, чунки аҳоли сийрак яшайдиган районларда дарёлар ягона алоқа йўллари бўлиб ҳисобланади.
Дарёларнинг кема қатнамайдиган қисмлари атрофига темир йўллар қурилган.
Ёғин-сочиннинг тақсимланиши, жойнинг дарёларга нисбатан тутган ўрни ва шу билан бирга ерларни сув босиш муддати билан боғлиқ бўлган тупроқ-ўсимлик қоплами ва ҳайвонот дунёсининг жуда хилма-хил бўлишига имкон берган.
Конго водийсидаги ва кўллар бўйларидаги сув босадиган ботқоқлик ерлар кенг майдонда ботқоқ ўтлари билан қопланган. Булар орасида папирус асосий ўрин тутади.
Сув босмайдиган ерларда, қадимги аллювиал ва латерит қалин тупроқларда сернам экваториал ўрмонлар ўсади. Бундай ўрмонларга яқин вақтларгача кишилар қўли тегмаган эди. Бу ўрмонлар экватордан шимолда кенг полоса ҳосил қилади ва Шарқий Африка тоғлиги ҳамда Атлантика океани соҳили бўйлаб жанубий яримшарга узоқ кириб боради. Жанубда қурғоқчил давр яққол сезилган жойларда ўрмонлар орасида саванналар учрайди. Баъзи бир жойларда ўрмон ороллар тарзида учрайди.
Конго ҳавзасидаги сернам экваториал ўрмонда озиқ-овқат, техника учун ишлатиладиган ва бошқа ўсимликларнинг катта ресурслари мавжуд. Бу ўрмонда мойли пальма, сейба, мускат дарахти, каучуклилар, қизил дарахт, шунингдек, ёғочлари безак учун ишлатиладиган қимматли дарахтлар ўсади.
Ўлка ўрмонларида филлар, шимпанзе ва гориллалар, жуда қалин чакалакзорларда қўрқоқ окапилар, дарё бўйларида бегемотлар яшайди. Ўрмонларда судралиб юрувчилар, сувда ҳам қуруқликда яшовчилар ҳамда ҳашаротлар жуда кўп. Африканинг экваториал ўрмонлари учун цеце (Hossina) пашшаси характерлидир. Бу пашша сернам жойларда, дарёлар ва кўллар бўйларида тарқалган.
Конго ҳавзаси ўрмонларида аҳоли жуда сийрак. Бу ўрмонларда илдизларни териб ва майда ҳайвонларни тутиб ейдиган ёки ибтидоий овчилик билан шуғулланадиган саёқ пигмей қабилалари яшайди.
Баланд платоларда ва ўлканинг жанубида қизилқўнғир тупроқли ерларда саванналар тарқалган, бу саванналарда дарахтлар типлари ҳамкўп. Кўпинча саванналар куйдирилган ва кесиб юборилган ўрмонлар ўрнида пайдо бўлади. Саванна билан ўрмонлар орасидаги чегара полосасида ўрмонлар билан биргаликда типик саванна участкалари ва чакалакзорлар бўлган парк ландшафтини учратиш мумкин. Бундай ландшафт ўлканинг экватордан жанубдаги қисми учун айниқса характерлидир.

ШАРҚИЙ АФРИКА


Шарқий Африка материкнинг бошқа қисмларидан тоғ рельефининг устун туриши билан фарқ қилади. Платформанинг кайнозой эрасида айниқса кучли тектоник ҳаракатга учраган энг ҳаракатчан қисмида жойлашган Шарқий Африка рельефнинг парчаланганлиги, ер пўсти ёриқлари (рифтлар)нинг тараққий этиши, қадимги ва ҳозирги замон процессларининг кучлилиги билан фарқ қилади. Шарқий Африка экваторнинг ҳар икки томонида материкнинг чеккасида жойлашган. Бу ерда шимолий ва жанубий яримшарларнинг пассатлари учрашади ва муссонлар кучли ҳаракат қилади. Рельефнинг паст-баландлиги ва денгиз сатҳидан баланд жойларнинг кўплиги атмосфера циркуляцияси системасини мураккаблаштириб Шарқий Африка доирасида океан қирғоғидаги иссиқ тропик чўллардан тортиб қорли чўққилар билан тугалланадиган массивларнинг ёнбағирларидаги сернам экваториал ўрмонларгача хилма-хил ландшафтлар ҳосил қилади. Шарқий Африкада материкнинг бош сувайирғичи жойлашган ва энг йирик серсув дарёлар шу ердан бошланади. Африканинг ана шу қисмида Эфиопия тоғлиги, Сомалн платоси ва Шарқий Африка тоғлиги ажралиб туради.
ЭФИОПИЯ ТОҒЛИГИ ВА СОМАЛИ ПЛАТОСИ
Ғарбда бу ўлка Оқ Нил котловинасн билан чегараланади. Шимоли-шарқ, шарқ ва жануби-шарқда чегара Қизил денгиз, Адан қўлтиғи ва Ҳинд океани соҳилидан ўтади. Жанубий чегара ландшафтда у қадар аниқ сезилмайди ва Рудольф кўлннинг шимол ва шарқроғидан ўтади ва деярли экваторда Ҳинд океанига чиқади.
Ўлканинг ҳозирги рельефи таркиб топишида мезозой охирида бошланган ва лавалар отилиб чиқиши билан бирга рўй берган ер ёриқлари асосий роль ўйнаган.
Эфиопия тоғлигининг кристалл жинсли замини (цоколи) мезозой чўкинди жинслари қатламлари билан қопланган. Ана шу жинслар устида трапп ва туфлардан иборат қалин вулкан жинслари ётади. Қатор ёриқлар ғарбдан ва шарқдан тоғликни ўраб юриш қийин бўлган зинапоясимон тик ёнбағирлар ҳосил қилган. Унинг чегараси ҳам ёриқлардан ўтади. Сўнгра тектоник кўллар системасидаги грабенлар полосаси шаклида жануби-ғарбда давом этади. Бу-Эритрея рифт зонасидир. Шундай қилиб, Эфиопия тоғлиги кескин ажралиб турувчи, ўтиш қийин бўлган, ёнбағирлари тик массивдан иборатдир. Ана шунинг учун ҳам у қўрғон массив деб ном олган. Чуқур эрозионтектоник воднилар массивни турли томонга кесиб ўтган ва вулканли чўққилари бўлган массивларга ажратган. Баъзи вулканлар тарихий даврда отилиб турган. Тоғликнинг энг баланд массиви расдашан (4620 м) унинг жуда қалин лава қатлами билан қоплаб катта майдонда платосимон рельеф ҳосил бўлган шимолий қисмида кўтарилиб туради. Тоғликнинг котловиналаридан бнрида катта Тана тектоник кўли жойлашган.
Тоғликни жануби-шарқдан ўраб турган узилмали водий ундан Харар платосини ажратиб туради. Бу плато кристалли жинслардан тузилган Сомали ярим ороли платосига зинапоя шаклида пасайиб боради. Сомали ярим ороли платоси жануби-шарққа Ҳинд океанига томон пасая бориб, соҳил бўйидаги пасттекислик билан тугайди. Адан қўлтиғи соҳилида ярим орол ер юзаси 2000 м гача кўтарилган ва шимолга тик тушган. Денгиз томондан қараганда Сомали ярим оролининг ана шу қисми тоғ тизмалари полосасига ўхшаб куринади.
Қизил денгизга ёндош бўлган Афар-богиғи ўлка рельефининг энг паст босқичини ҳосил қилади. Ана шу ботиқда баландлиги 2000 м гача бўлган якка-якка вулкан конуслари кўтарилиб туради. Айрим котловиналар эса океан сатҳидан пастда. Ассал котловинаси (-150 м) Африканинг энг паст жойидир.
Эфиопия тоғлигига ва Сомали платосига ёғинниҲинд океани муссони олиб келади. ёғиннинг кўп қисмини тоғлик ёнбағирлари ушлаб қолади. Бу ерларда йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан анча ортиқ. Тоғликнинг берк водийлари ва Сомали ярим оролининг катта қисмида йилига 250 мм дан кам ёғин ёғади. Ҳинд океанининг соҳилида ҳам бундан кўп ёғин ёғмайди, чунки бу ерда жануби-ғарбий муссон қирғоққа параллел эсиб, намликнинг тўйинишига имкон бермайди. Ана шу районда океан яқин бўлганидан ҳавонинг нисбий намлиги 75% га етади. Тоғлик билан Харар платоси орасида, грабенлар полосасида, Афар ботиғида ва Қизил денгиз билан Адан қўлтиғида ёғин айниқса кам ёғади. Бу ерга муссон етиб келмайди. Қиш пайтида эсадиган шимоли-шарқий пассат эса Арабистон ярим ороли томонидан қуруқ континентал ҳаво келтиради. Бу ҳаво Қизил денгиз устидан ўтаётганида деярли намга тўйинмайди. Ана шунинг учун ҳам соҳилнинг ўзида ёғин миқдори 125-мм дан ошмайди ва чинакам чўл шароити ҳукмрон.
Т оғли районларни ҳисобга олмаганда бутун ўлкада ҳарорат баланд бўлади. Ўртача ойлик температура ҳеч қачон 4-20° дан пастга тушмайди. Максимал температура эса ёзда +40, +50° га етади. Адан қўлтиғи соҳилида, Барбарда январнинг ўртача температураси +24°, февралнинг ўртача температураси +26°, июлнинг ўртача температураси +36° га етади. Бу-Ер шаридаги энг иссиқ жойлардан биридир.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish