Ойликдан яшаргача ёшдаги касал бола а£волини ба£оланг ва таснифланг



Download 5,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/141
Sana23.05.2022
Hajmi5,17 Mb.
#607940
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141
Bog'liq
2oylik


§
Қулоқдан оқаётган 
йиринг кўринади. 
Давомийлиги 14 кун 
ва ундан ортиқ 
кузатилмоқда. 
 
ҚУЛОҚНИНГ 
СУРУНКАЛИ 
ИНФЕKЦИЯСИ 
Ø
Қулоқни пилик ёрдамида қуритинг
Ø
2 ҳафта давомида 3% ли офлоксацин қулоқ 
томчилари билан маҳаллий даволанг
Ø
Онасига қачон зудлик билан қайтиш 
лозимлигини тушунтиринг
Ø
Кейинги ташриф 5 кундан сўнг 
§
Қулоқда оғриқ ва 
йиринг йўқ. 
ҚУЛОҚ 
ИНФЕKЦИЯСИ 
ЙЎҚ 
Қўшимча даво керак эмас 
 
 
МАСТОИДИТ 
Боланинг қулоғи орқасида оғриқли шиш бўлса, унинг бу касаллигини МАСТОИДИТ 
деб таснифланг. 
 
Давоси 
Болани зудлик билан касалхонага юборинг. Бундай бола антибиотикларни инъекция 
қилиб даволашга муҳтож бўлади. У жарроҳлик муолажаларига муҳтож бўлиши ҳам 


91 
мумкин. Бола амбулаториядан чиқиб кетишидан аввал унга тўгри келадиган 
антибиотикнинг биринчи дозасини беринг. Болада оғриқ бўлса, бир доза парацетамол 
ҳам беринг. 
ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ 
Қулоқдан йиринг оқаётганини топган бўлсангиз ва бу ҳодиса 2 ҳафтадан камроқ давом 
этиб келаётган бўлса ёки қулоқ оғриб турган бўлса, боланинг касаллигини 
ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ деб таснифланг. 
Давоси 
ҚУЛОҚНИНГ ЎТKИР ИНФЕKЦИЯСИ бор болага тўғри келадиган антибактериал 
препарат беринг. Пневмонияни даволашда ишлатиладиган антибактериал воситалар 
қулоқ инфекцияларига сабаб бўладиган кўпчилик бактерияларга қарши наф беради. 
Оғриқни камайтириш (ёки иситмани тушириш) учун парацетамол беринг. Қулоқдан 
йиринг оқаётган бўлса, пилик қўйиб, қулоқни тозаланг.
 
ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИ
Қулоқдан йиринг оқаётганини топган бўлиб, бу ҳодиса 2 ҳафта ва ундан кўпроқ давом 
этиб келаётган бўлса, боланинг касаллигини ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ 
ИНФЕKЦИЯСИ деб таснифланг. 
Давоси 
ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИга сабаб бўладиган бактерияларнинг 
кўпчилиги ўткир қулоқ инфекциясини келтириб чиқарадиган бактериялардан фарқ 
қилади. Шу муносабат билан хинолон гуруҳи антибактериал препаратларидан камида 2 
ҳафта давомида томизинг ва болани яна текшириб кўриш учун поликлиникага 
юборинг. 
ҚУЛОҚНИНГ СУРУНКАЛИ ИНФЕKЦИЯСИга килинадиган энг муҳим ва самарали 
даво қулоқни пилик ёрдамида тозалаб, қуруқ ҳолда ушлаб туришдир. Пилик ёрдамида 
бола қулоғини тозалаб, қуруқ ҳолда ушлаб туришни ва хинолон гуруҳи антибактериал 
препаратларидан қулоққа томизишни онасига ўргатинг. 

Download 5,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish