Ойликдан яшаргача ёшдаги касал бола а£волини ба£оланг ва таснифланг



Download 5,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/141
Sana23.05.2022
Hajmi5,17 Mb.
#607940
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   141
Bog'liq
2oylik

 
СЎРАБ КЎРИНГ

Қачондан бери? Агар 7 кундан кўп бўлса, иситма ҳар куни
бўлиб турдими? 
Болада иситма қанчадан бери давом этиб келаётганини онасидан СЎРАНГ. Иситма 7 
кундан ортиқ давом этаётган бўлса, ҳар куни бўлиб турадими-йўқми, суриштириб 
кўринг. Болани тўлиқ ечинтиринг ва инфекциянинг локал белгиларини аниқлаш 
мақсадида яхшилаб қараб чиқинг. 
Масалан: энса мушакларининг ригидлиги 
(менингит); оғриқли бўғимлар (септик артрит ёки ревматизм); тезлашган нафас ёки 
кўкрак қафасининг тортилиши (пневмония); ҳалқумнинг шиллиқ қаватларининг 
ўзгариши (инфекция);
ноғора парданинг қизариши, унинг ҳаракатсизлиги 
ва қулоқдаги оғриқ (ўрта отит); сариқлик ёки камқонликнинг ташқи белгилари (безгак 
ёки сепсис); умуртқалар ва тос-сон бўғими томонидан ўзгаришлар (септик артрит); 
қорин пальпацияси (сийдик йўллари инфекциясида қов усти соҳасидаги оғриқ, буйрак 
соҳасида оғриқ ва қаттиқлик). Чўзилувчан иситма сабабчиси бўлган баъзи касалликлар 
(септицемия, сальмонеллез, милиар сил, ОИВ-инфекциси ёки сийдик йўллари 
инфекцияси) локал белгиларсиз кечиши мумкин. Бундай болани яна текшириб кўриш 
учун касалхонага юборинг. 
СЎРАБ КЎРИНГ: Болада сўнгги 3 ой давомида қизамиқ бўлганми? 
Қизамиқ боланинг иммун тизимини зарарлайди ва бир неча ҳафта мобайнида бошқа 
инфекциялар бошланиши эҳтимолини оширади. 
Иситмалаб турган ва сўнгги 3 ой давомида қизамиқ билан оғриб ўтган болада қизамиқ 
асоратлари туфайли кўз инфекцияси сингари касаллик бошланиши мумкин. 
ҚАРАБ, ПАЙПАСЛАБ КЎРИНГ: Энса мускуллари ригидлиги борми

Иситмалаб турган ва энса мускулларида ригидлик бўлган болада менингит бўлиши 
мумкин. Менингит билан оғриган бола зудлик билан антибиотикларни инъекция қилиб 
даволаш ва касалхонага юборишга муҳтож бўлади. 
Болани кўздан кечириш пайтида онаси билан гаплашиб туриб, бола атрофга қараган 
маҳалида бемалол ҳаракатланиб, бошини энгаштира оладими-йўқми, қараб кўринг. 
Бола бемалол ҳаракатланиб, бошини энгаштира оладиган бўлса, демак, энса 
мускулларининг ригидлиги йўқ. 


57 
Агар ҳеч қандай ҳаракатларни кузата олмасангиз ёки ишончингиз комил бўлмаса, 
боланинг диққатини унинг киндиги ёки оёқ бармоқларига қаратинг. Масалан, болани 
пастга қаратиш учун унинг оёқ бармоқлари ёки киндигига фонарча ёруғини тушириб 
кўришингиз ёки боланинг оёқ бармоқларини ушлаб кўришингиз мумкин. Бола пастга - 
ўз киндиги ёки оёқ бармоқларига қараганида бошини энгаштира оладими, қараб 
кўринг. 
Агар боланинг ўзича бошини энгаштира олишини барибир кўра олмаган бўлсангиз, уни 
чалқанча ётқизиб қўйишингиз учун ёрдамлашишни онасидан илтимос қилинг. 
Боланинг орқаси ва елкаларини бир қўл билан салгина ушлаб туриб, унинг устига 
энгашинг. Иккинчи қўл билан бошидан ушланг, сўнгра унинг бошини кўкраги томон 
оҳиста энгаштиринг. Боши бемалол энгашадиган бўлса, энса мускулларида ригидлик 
йўқ. Боланинг бўйни қаттиқроқ туюлиб, энгаштиришга қаршилик кўрсатадиган бўлса, 
боланинг энса мускулларида ригидлик бор. Энса мускулларининг ригидлиги бор бола 
унинг бошини энгаштирмоқчи бўлганингизда кўпинча йиғлайди. 

Download 5,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish