ОИВ инфекцияли ҳомиладорларни ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказига диспансер назоратига олиш ва АРВП тайинлаш учун юборишни таъминлайди;
ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болалар ва ОИВ инфекцияли болаларни ўз вақтида текширувини ташкиллаштиради;
ОИВ инфекцияли онадан туғилган болада ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларига ПЗР учун юборишни таъминлайди;
ОИВ инфекцияли онадан туғилган 18 ойга тўлган болаларни якуний ташҳис қўйиш ёки ҳисобдан чиқариш учун ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказига боришини ташкиллаштиради;
АРВТ мониторинги ва АРВПрепаратларнинг дозасини коррекция қилиш мақсадида АРВТ қабул қилаётган болаларни ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларига боришини ташкиллаштиради;
1-жадвал асосида беморнинг диспансер кузатуви даврийлигини белгилайди;
ТТБга ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказига бажарилган ишлар хақида ҳисобот тайёрлайди;
Беморларни АРВТ ва АРВПга содиқлигини назорат қилади;
Беморнинг ҳар ташрифида бўйи ва вазни ўлчанади;
ЮКХ шифокорининг мажбуриятлари:
Беморнинг ҳар ташрифида унинг объектив ҳолатини диспансер кузатув картасида доимий равишда ёритиб боради;
АРВТ препаратлари таъминотида узилишни олдини учун ойлик эҳтиёжни аниқлайди ва кўп тармоқли марказий поликлиника (КТМП) бош ҳамширасини? хабардор қилади;
КТМП бош ҳамшираси АРВпрепаратларини ўз вақтида олиб келиниши ва махсус шароитларда сақланишини таъминлайди;
ОИВ инфекцияли беморлар умрбод УАШ ва ЮКХ шифокори кузатувида бўлади;
ОИВ инфекцияли беморлар стационар давони ҳудудий ДПМларда, республика тасарруфидаги клиникаларда, махсус диспансерларда ва поликлиника қошидаги кундузги шифохоналарда олади.
Жазони ижро этиш муассасаларида бўлган ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ёрдамни ИИВ тасарруфидаги тиббиёт муассалари ОИТСга қарши кураш марказининг услубий тавсияларига асосан амалга оширади.