Тест саволлари
1. “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида Имтиёзли кредит линияси маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга бериладиган имтиёзли кредитларнинг миқдори қанча?
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдоригача;
b) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоригача;
c) базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдоригача;
d) имтиёзли кредитларнинг миқдорига аниқ чегара қўйилмаган, лойиҳанинг қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
2. “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида Имтиёзли кредит линияси маблағлари ҳисобидан юридик шахсларга бериладиган имтиёзли кредитларнинг миқдори қанча?
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдоригача;
b) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоригача;
c) базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 баравари миқдоригача;
d) имтиёзли кредитларнинг миқдори мижознинг экспорт салоҳиятидан келиб чиқиб белгиланади: экспорт ҳажми жамига нисбатан 50 фоизгача бўлганда 500 баравар, 80 фоизгача бўлганда 750 баравар, 100 фоиз бўлганда 1000 баравар.
3. Жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар хом ашё сотиб олиш учун қанча муддатга берилади?
а) 12 ой муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр асосида;
б) 24 ой муддатгача 6 ойлик имтиёзли давр асосида;
в) 36 ой муддатгача 6 ойлик имтиёзли давр асосида;
г) 18 ой муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр асосида.
4. Жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар асосий восита сотиб олиш учун қанча муддатга берилади?
а) 18 ой муддатгача 6 ойлик имтиёзли давр асосида;
б) 24 ой муддатгача 6 ойлик имтиёзли давр асосида;
в) 36 ой муддатгача 6 ойлик имтиёзли давр асосида;
г) 18 ой муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр асосида.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармонига асосан ҳунармандлик ускуналари ва хом ашё сотиб олиш учун ажратиладиган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш учун қайси кредит таъминотлари тақдим этилиши мумкин?
а) 3 шахс кафиллиги, мол-мулк гарови, суғурта полиси;
б) давлат кафолати, яхши кредит тарихи, кўчмас мулк гарови;
в) қимматли қоғозлар гарови, кўчмас мулк ва суғурта полиси;
г) мижознинг имижи, кафолат, кафиллик.
6. Доимий равишда жойларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини самарали жорий этиш ҳамда ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ким масъул ҳисобланади?
а) ҳоким ёрдамчилари;
б) тижорат банклари филиаллари бошлиқлари;
в) туман прокурори;
г) маҳалла раислари.
7. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш қандай тартибда амалга оширилади?
а) ягона дарча хизмати орқали;
б) тижорат банклари филиалларига бориш ва мурожаат қилиш орқали;
в) маҳалла раисига ариза бериш орқали;
г) ягона электрон платформаси oilakredit.uz орқали.
8. Хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизими бўйича ҳамкор ташкилотлар қайсилар?
а) Халқ банки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва “Ҳунарманд” уюшмаси;
б) Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк, Фермерлар уюшмаси ва АТ Агробанк;
в) Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар уюшмаси ва АТИБ Ипотека-банк;
г) ТИФ Миллийбанк АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди
9. “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3856-сонли қарорга асосан жисмоний шахслар учун ажратиладиган кредитлар учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
а) ариза, таъсис ҳужжатлари, бизнес режа, туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимиятининг тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари;
б) ариза, ҳунармандчилик уюшмасига аъзолик гувоҳномасидан нусха, туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимиятининг тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари;
в) ариза, туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимиятининг тавсияномаси, тадбиркорлик гувоҳномасидан нусха (ЯТТ), таъминот ҳужжатлари;
г) ариза, туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимятининг тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари.
10. “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли қарорга асосан юридик шахслар учун ажратиладиган кредитлар учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
а) ариза, таъсис ҳужжатлари, Фермерлар уюшмасининг тавсияномаси, бизнес режа, таъминот ҳужжатлари;
б) ариза, Ҳунармандчилик уюшмасига аъзолик гувоҳномасидан нусха, туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимятининг тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари;
в) ариза, Туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимиятининг тавсияномаси, тадбиркорлик гувоҳномасидан нусха (ЯТТ), таъминот ҳужжатлари;
г) ариза, Туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимиятининг тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |