Оилани йўқ қилишнинг европача усули



Download 78 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi78 Kb.
#210513
  1   2   3
Bog'liq
Оилани йўқ қилишнинг европача усули


Оилани йўқ қилишнинг европача усули
“Ғарб” деса, оғзидаги сулаклари оқиб кетадиганларнинг кўплигидан доим ажабланиб келаман. Уларнинг фарқли жиҳатларидан бири шундаки, бундайлар одатда ўз миллий қадриятлари ва ўз ота-боболарининг маданиятларига, юмшоқ қилиб айтганда, анча ҳурматсизлик қиладилар. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, деганлари шу бўлса керакда. Қуйидаги мақола ўз миллий қадриятларини писанд этмаётганларга ижобий таъсир қилиши ва ҳозирги ҳолатга бошқача нигоҳ билан назар солишимизга сабаб бўлса, ажаб эмас.
Оилани йўқ қилишнинг европача усули
Яқинда бир дўстим Олмониядан қайтиб келди. У олмонлар юртига ўғли билан бирга борган эди. Ўғли олмонларнинг ҳаётини бир неча кун кузатиб, дадасидан сўрабди: “Улар ўзларини бундай тутиши нормал ҳолатми ёки биз қандайдир ўзга вақт ва қандайдир ўзга маконга тушиб қолдикми?”.
Мен дўстим сўзлаб берган ҳамма нарсани бирма-бир санаб ўтирмоқчи эмасман, фақат асл моҳиятни таъкидламоқчиманки, Олмония, умуман айтганда, Европа унга ёқмаган, баъзи ҳолатларда нафратланиб ҳам кетган.
Ўзи Европага нима бўлган? Ғарбнинг шу даражага тушиб кетишига инқироз сабаб бўлдими? Ёки Ғарбнинг истеъмолчилар жамияти, мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган барча нарсаларни истеъмол қилавериб, ўз соғлиқлари, виждони ва ақлларини йўқотиб қўйдиларми ва бу нарса бизнинг сайёҳлар кўзига яққол ташланадиган бўлиб қолдими? 
Русларнинг қадимий бир мақолида: “Маҳбубинг бирга бўлса, кулба ҳам – жаннат”, – дейилган. Бу мақол бошқа кўп мамлакатларда турли кўринишларда талқин қилинади: “Кулбанг бўлса, маҳбуб ҳам топилади, жаннатга эса ҳожат йўқ”. Айтганча, инглиз тилида мақол бироз “уятсиз” кўринишда талқин қилинар экан. “Love in a cottage”ни сўзма-сўз таржима қилсак, “Коттеждаги севги” маъносини беради. Ғарб менталитети кулба сўзини қабул қила олмайдиган даражага келган, жаннатни эса улар ҳеч қачон тугамайдиган жинсий алоқа ва еб-ичиш, деб тасаввур қилишади.
Ўзини буюк давлат фуқароси эканини ҳис қилиш учун ўз ватанига муҳаббат қўйиш керак холос ва бунинг учун ўз мамлакатини ўзга мамлакатлар билан солиштириш шарт эмас. Тўғри, чет эллардан ўрганишимиз керак бўлган нарсалар бор бўлса – бордир балки ва ҳаддан ошиқ мақталган Ғарб андозаларини қабул қилар эканмиз, бугунги “цивилизациялашган” Европанинг асл башарасини ҳам билиб қўйишимиз фойдадан ҳоли бўлмайди.
ОЛМОНИЯ
Қуйи Саксониянинг Хилдесхайм епископлигидаги черков тармоғини 53 “дона”га камайтириш ҳақида қарор қабул қилинди. Аввалига 80 тага камайтирмоқчи эдилар, бироқ “худонинг байтларини” учдан бирга камайтиришга аранг рози бўлишди. Умуман олганда, Олмонияда яна юзлаб черковлар ёпилиш арафасида турибди. Булар нафақат католик черковлари, балки булар орасида лютеран черковлари ҳам кўп. Сабаб эса битта, у ҳам бўлса номи зикр қилинган конфессияларга эргашувчилар сонининг шиддат билан камайиб бораётганлигидир.
Олмонияда жинсий бузуқлик одатий ҳолга айланиб бўлди. Бу ерда гомосексуализмга нормал жинсий муносабат каби қарайдилар. Гамбургнинг собиқ ҳокими ва Берлин ҳокими очиқча гомосексуаллар тоифасига мансуб.
Олмониялик аксар ота-оналар ўзларининг 14-15 ёшлик фарзандлари жинсий алоқа билан шуғулланаётганидан эмас, балки улар ҳомиладан сақланиш ҳамда таносил (венерик) касалликлар ҳақида етарли тушунчалари йўқлигидан ташвишланадилар. Олмония мактабларида жинсий муносабатлар ҳақида таълим бериш, ўргатиш йўлга қўйилган. Унга кўра, гомосексуализм нормал жинсий муносабатлар қаторидан ўрин олган.
Олмонларнинг Сальцкоттен шаҳрида келиб чиқиши руслардан бўлган саккизта оила бошланғич мактаблардаги жинсий тарбия деб аталувчи мажбурий дарсларга ўз фарзандларини юборишмаган. Бу “қилиқ”лари учун улар жуда катта жаримага тортилган. Бироқ, бу чора ҳам фойда бермаганидан кейин оила оталари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Олмонияда булимия, яъни очофатлик касалига чалинганлар сони миллионга етди. Мазкур мамлакатда ҳаддан ташқари семиришнинг кўпайиб кетиши маҳаллий крематорийларнинг хавфсизлигига алоқадор бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди. Жуда катта жасадларнинг куйдирилиши крематорийларда ёнғин хавфсизлигини назоратдан чиқарди ҳамда атроф-муҳитни ифлослантириш масаласини ўртага кўндаланг қилиб қўйди.

Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish