ГОЛЛАНДИЯ
Нидерландия 2002 йил эвтоназияни қонунийлаштирган биринчи мамлакат ҳисобланади. Ўшандан бери йилига уч мингдан ошиқ одам бу ҳуқуқдан фойдаланиб келмоқда. 2012 йил баҳоридан бошлаб Нидерландияда моҳир шифокор бошчилигида махсус гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Энди мазкур гуруҳни уйга чақириб, эвтаназия қилдириш мумкин бўлди.
Нидерландиянинг Амстердам, Роттердам, Гаага, Утрехт ва бошқа йирик шаҳарларида наша (марихуана), алаҳлаш (галлюцинация)ни келтириб чиқарадиган қўзиқоринлар ва бошқа “енгил” гиёҳванд моддаларни сотишга расмий рухсатномаси бўлган масканлар (кофешоплар) тиқилиб ётибди. Рухсатномага эга кофешоплар ташкилоти оғир гиёҳванд моддаларга ўрганганларни енгил наркотиклар ёрдамида гиёҳвандликдан халос қилишни важ қилишади. Лекин гиёҳвандликдан даволаш маркази ходимларининг таъкидлашича, героин истеъмол қилувчиларнинг даволанишга келган 90 фоизи зарарли одатларини “оддий ўт”ларни чекишдан бошлаган экан.
2011 йили Голландиянинг BNN телеканалида намойиш қилинган «Proefkonijnen» телешоусининг бошловчилари Денис Сторм ва Валерио Зенолар бир-бирларининг гўштларини ейишди. Телекўрсатувдан бироз олдин махсус жароҳлик амалиёти чоғида улардан гўшт парчалари кесиб олинган, сўнг телекўрсатув чоғида ўша гўштни улар пишириб еганлар.
BBC Newsнинг хабар беришича, Голландияда педофиллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи сиёсий партия рўйхатдан ўтган. “Раҳмдиллик, эркинлик ва ранг-баранглик” номи билан аталувчи партия жинсий муносабатлар жоиз бўлган 16 ёшни 12 ёшга тушириш учун курашмоқчи экан. Улар ҳайвонлар билан (зоофилия) жинсий муносабатларни ҳамда болалар порнографиясини ҳам қонунийлаштирмоқчи.
БРИТАНИЯ
Британияда ҳам черковлар ёпилмоқда. Энди эса, яқиндагина худога ибодат қилиб турилган маконлар ўрнига шопинг-марказлар ва ҳатто барлар очилмоқда.
Бирлашган Қироллик ҳукумати компанияларнинг ишчи-ходимлари очиқчасига хоч тақиб юришини тақиқловчи ва бундай хатти-ҳаракатлар уларни ишдан ҳайдашга сабаб бўлиши ҳақидаги таклифни ҳам қўллаб-қувватлади. Шунинг билан бирга, худди ўша ҳукумат болалар учун Швейцарияда ишлаб чиқарилган презерватив савдосига рухсат бериб қўйди. Британияда ёш қизлар саломатлиги ҳақида қайғуриб қўйишни ҳам унутганлари йўқ. Оксфордширлик талаба қизлар SMS хабарлари ёрдамида... контрацепция (ҳомиланинг олдини олиш) воситаларини (!) буюртма қилиш имкониятига эга бўлишган (Яъни, турмушга чиқмаган қизлар ҳақида гап бормоқда – Абу Муслим). Таблеткаларни ёш қизларга мактабдаги ҳамширалар етказиб туришади. Бундай "замонавий" буюртма хизматидан ўқувчи қизлар 11 ёшга тўлган вақтларидан эътиборан фойдаланишлари мумкин. Ушбу дастур маҳаллий маъмурият ҳамда Биринчи тиббий ёрдам фонди ҳудудий бўлими томонидан ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |