Оилани йўқ қилишнинг европача усули



Download 78 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi78 Kb.
#210513
1   2   3
Bog'liq
Оилани йўқ қилишнинг европача усули

НОРВЕГИЯ
Норвегияда аҳлоқ даражаси мавжуд барча чегаралардан ҳам тубан ҳолатга келди. Жинсий бузуқлар парадларида болалар ҳам иштирок этмоқда. Уларнинг қўлларида гомосексуализм ва бир жинсли никоҳларни тарғиб қилувчи транспарантларни ҳам кўриш мумкин. Лут қавмига эргашувчиларнинг парадлари бу мамлакатларда жамоат ва шаҳарнинг умумий байрамларига айланиб бўлди.
Ота-оналар ва болаларнинг хатти-ҳаракатларини ювенал адлия идоралари ўзларининг тўлиқ назоратига олган. Асосий расмий ғоя – болаларни тарбия қилишда уларнинг биологик ота-оналари устуворликка эга бўлмаслиги керак. Ота-оналар ўз фарзандларини жазолагани, ҳатто ширинлик бергани учун ҳам болани улардан олиб қўйишлари мумкин. Болаларга бериладиган ширинлик миқдори қатъий назорат қилиниши керак. Норвегияда йиғлаш қонунан таъқиқланган, кўз ёшлари – руҳий беқарорлик аломати. Ювенал адлия сабабли ўз фарзандидан айрилган онанинг кўз ёшлари судда унинг руҳан беқарор ва ақлан заиф эканининг далили сифатида кўрилади ва “айбни” янада оғирлашишига хизмат қилади.
ШВЕЦИЯ
Швеция пойтахти Стокгольмда ўлганларнинг 90 фоизини куйдиришади (кремация), куйдирилган жасад кулларининг 45 фоизини яқин қариндошлари сўраб олишмас экан. Аксар ҳолатларда ҳеч қандай дафн маросимлари ҳам уюштирилмайди. Крематорий ходимлари ҳам конкрет кимнинг жасадини куйдираётганидан ҳам хабарлари бўлмайди ёки кул солиш учун мўлжалланган қутида қандайдир рақам бўлади, холос. Иқтисодий нуқтаи назардан, жасадларни куйдирганда ҳосил бўладиган энергиядан шаҳарни иситиш тизимида ёки ўзининг шахсий уйини иситиш учун фойдаланилади.
2010 йили Стокгольмнинг Содермальм районидаги ташкилот ходимлари болаларга мурожаат қилганда ишлатиладиган (жинсларни фарқ қиладиган) шведча «han» (бола) ва «hon» (қиз) сўзлари ўрнига классик тилда мавжуд бўлмаган, бироқ гомосексуалар ўзаро ишлатадиган «hen» сўзини муомалага киритишди. Швеция Жинсий тенглик ассоциацияси (RFSL) берган маълумотларга кўра, мазкур мамлакатда 40 мингдан ошиқ болаларнинг оталари гомосексуаллардан экан.
1998 йили фотограф Элизабет Олсон Исо Масиҳ ва ҳаворийларни гомосексуал қилиб тасвирлаган суратлари Швецияда шов-шувга сабаб бўлганди. Ўшанда кўргазма, табиийки, гомосексуаллар орасида катта шуҳрат қозонганди. Ушбу кўргазма ўтказилган жойларнинг бири лютеран черкови ҳам бўлди.
2003-2004 йилларда пастор Ока Грин ўз чиқишларининг бирида гомосексуал алоқаларни қоралаб, уни гуноҳ деб айтди. “Жинсий озчиликни беҳурмат қилгани” учун маҳкама уни бир неча ой қамоққа ҳукм қилди.
2009 йили очиқчасига лесбиян бўлган Эва Брунне Стокгольм епархиясининг епископи лавозимига сайланди.
Ғарбий Европанинг ёшлар ҳуқуқини муҳофаза қилиш (ювенал) тизими оилани барбод ва вайрон этадиган жазоловчи идора бўлиб қолди. Мисол учун, ҳар йили Швецияда ўртача 12 мингта бола ўз ота-онасидан тортиб олинади. “Тарбияда йўл қўйилган хато”, “ота-оналарнинг ақлий нуқсони борлиги”, ҳаттоки “ошириб юборилган васийлик” ҳам бунга баҳона бўлиши мумкин. 1979 йилдан бошлаб бу ерда болаларни жисмоний жазолаш мутлақо тақиқланган. Ота-оналар ўз фарзандларини туртиб қўйиши, қулоғидан чўзиши ёки уларга баланд оҳангда сўзлаши мумкин эмас, акс ҳолда бунинг учун ҳам жазоланиши мумкин. Болани жазоласангиз 10 йилга қамалиб кетишингиз мумкин. Боғча ёши давридан бошлаб болалар ўз ҳуқуқлари тўғрисида батафсил маълумот олишни бошлайдилар ва улар ҳуқуқларини бузсалар, ўзлари полицияга хабар беришлари зарурлигини англайдилар. Бундай ҳуқуқдан уларнинг кўпчилиги мамнуният билан фойдаланмоқдалар. Бола ва ота-она манфаатлари ўртасидаги зиддиятларда давлат ҳамиша боланинг ёнини олади.
ДАНИЯ
Бечораҳол даниялик аёлларни аборт қилишга мажбурлашади, агар итоат қилишмаса, бор бошқа фарзандини ҳам олиб қўйиш билан таҳдид қилишади: “Ижтимоий соҳа ҳодими менга айтишича, агар қизим мен билан қолишини истасам, аборт қилишга мажбур эканман”, деди ёш бир аёл «Copenhagen Post» билан бўлган интервьюсида.
Ижтимоий хизмат раҳбари Петер Брюгге ўз қўл остида ишлайдиган ходимининг тарафини олиб, аборт билан “қўрқитишга” унинг ҳаққи бор деди: “...агар улар яна бир фарзанд кўришни истасалар, оқибатини ҳам ўйлаб кўришлари керак бўлади”.
Данияда истаган одам учун ўз жинсий фантазиясини амалга ошириш учун, “оддий” фоҳишахоналар билан бир қаторда, отлар ёки бошқа ҳайвонлар воситасида шаҳватларини қондириш масканлари хизмат қилиб турибди.
Бунга ўхшаш хизматлар Норвегия, Олмония, Голландия ва Швеция каби мамлакатларда ҳам кенг тарқалган. Қандайдир ёмон бир нарса рўй бермагунича, яъни одамлар ёки ҳайвонлар бу нарсалардан қандайдир жабр кўрмагунларича, мазкур мамлакатларнинг ҳукуматлари бунга ўхшаш қабиҳ хизмат турларини тақиқлашни ўйлаб ҳам кўрмайдилар...
Буюк Антоний: “Шундай вақтлар келадики, одамлар ақлларини еб қўйишади ва, қачонки ақлини еб қўймаган одамни учратсалар, унга қарши чиқишади ва унга “сен ақлингни еб қўйибсан”, деб айтишади, чунки у уларга ўхшамаган бўлади”, деган эди.
Жаҳаннам – бу муҳаббат йўқ жойдир. Ўлган қариндошларининг жасадларини куйдириш эвазига уйларини иситаётган, ибодатхоналарини фоҳишахонага айлантирган, шаҳвоний бузуқликларни қонунийлаштираётган ва фарзандларини ота-оналаридан маҳрум қилаётган шаҳар ва мамлакатларни қандай ном билан атасак бўлади?
Худодан юз ўгириб, “бойлик”, “шаҳват” ва “фаровонлик” деб аталган бутларга сиғиниш ва шу нарсаларга мурожаат қилиш натижасида, Ғарб жамияти маънавий инқироз ботқоғига ғарқ бўлмоқда.
РОССИЯ
Бугун Россияда ҳам Ғарб учун аллақачон одатий ҳисобланган ақлсизликнинг турли хиллари тарғиб қилинмоқда. Бироқ, бу давлатда ҳали ҳам Ғарбнинг шайтоний амалларига қаршилик қилувчилар топилиб турибди. Яъни, қандайдир қабиҳ гуноҳ қонун тарафидан тақиқланмаган бўлса ҳам, бу мамлакатда ҳали бери гуноҳ иш солиҳлик номини олишга улгургани йўқ. Агар кимдир айниган бўлса, у – ё жосус, ё –сотқин, ё, бўлмаса, ўтган асрнинг 90-йилларида Финляндиянинг қайсидир бир чеккасида сотиб олган “яшил кўзойнагини” ечиб қўйишни унутган нусхадир.

«Ҳаёнинг йўқлиги — шизофрения аломатидир»



Бизнинг жамиятда психиатрик белгилар, айнан психиатрия соҳасига тааллуқли белгилар, мода эталони сифатида тарғиб қилинмоқда, деб ҳисоблайди Демографик хавфсизлик жамоатчилик институти директори Ирина Медведева. 
Психиатрик бузилишлар аҳлоқнинг ўзгаришига, аҳлоқий бузилишлар эса руҳий деформацияга олиб келади. 
Ирина Медведеванинг фикрича, айни шу ўзгаришлар сабабли, россияликларнинг сунъий равишда психик зарарланиши содир бўлмоқда. Бу баъзи ҳолларда “сексуал уйғотиш” деб ҳам аталмоқда, таклиф қилинаётган нарса бир қарашда бошқача бўлиб, унинг “инсонпарварлик” ниқоби остида умуман ўзга нарса ва ғоялар тарғиб қилинмоқда. 
Эътибор берадиган бўлсангиз, ҳозир кийинишда ҳам пала-партишлик: сочни ювмай юриш, йиртиқ колготка ва джинсилар, пальтолар ёки ўғил болаларнинг турли беўхшов узунликдаги кўйлаклари, уларнинг турли, баъзида, нотўғри тугмаларга қадалиши ҳам урфга кирган. Аммо, энг ачинарлиси, психиатрик касалхоналарда касаллик варақасида “бемор тартиблилиги” деган пункт мавжуд бўлиб, агар бемор унга мувофиқ кўринишга эга бўлмаса (пала-партиш, тартибсиз кийинса), у жуда оғир психик бузилиш сифатида талқин қилинади.
“Ёҳуд кўплаб жангари ва триллер фильмларнинг қаҳрамонларини олинг – улар ғайритабиий кучга эга кишилар бўлиб, ўз муаммоларини йўлдаги барча жонли ва жонсиз нарсаларни қулатиш ва йўқ қилиш орқали ҳал этадилар. Бундай ҳолат психиатрияда “гипоид шизофрения” деб аталиб, унда ўсмирона патологик вахшийлик қалбнинг патологик аҳмоқлиги билан боғланиб кетади, яъни патологик хиссий бефарқлик рўй беради”, – деб таъкидлайди Медведева.
Одамнинг яна бир бошқа сифати – ҳаддан ортиқ рационал эканидир. Буни эса, бугунги кунда прагматизм номи билан аташмоқда. Бу ҳам шизофрения аломатидир. Кўпинча, тор дунёқарашга эга одам, шизофренияга чалинган инсонни иррационал деб ўйлайди. Аслида эса, ундай эмас. Шизофренияга чалинган одам ҳаддан ортиқ рационалдир, бироқ, шунинг билан бирга, ҳиссиз, бепарводир. Бугунги кун янги мода мафкурачилари ёшларни “кам ҳиссиёт - кўпроқ прагматизм”, дея даъват қиладилар. Бироқ бу жуда оғир белги ҳисобланади.
Психиатрия нуқтаи назаридан олиб қараганда, ҳаёнинг йўқолиши нимани англатади? Ирина Медведеванинг фикрича, “бу нафақат вуайеризм (ТВ орқали ўзгалар ётоғида нималар содир бўлаётганини намойиш этиш) каби турли беҳаёликлардан иборат турмуш тарзини тиқиштириш, балки сексопатологик оғишларни ҳам кенг тарғиб қилишдан иборат. Сексопатология эса психопатологиянинг бир қисмидир”. Аммо, ҳаё пардасининг йиртилишидаги энг асосий омил – бу ёшларга хавфсиз жинсий алоқалар ҳақида гапира туриб, уларни жинсий мойиллигини қониқтиришга ундаш ва шу йўл билан соғлом руҳият шаклланиши учун энг муҳим унсурлардан бири саналган оила-никоҳ муносабатлар қадрини пасайтириш бўлиб қолмоқда. Агар мазкур қадриятлар сақланиб қолинмаса, инсон психикаси турли хил ўта оғриқли бузилишларга дуч келиши турган гап. Хусусан, бунинг оқибатида бутун жамият ақлий таназзул – деградацияга юз тутади.
Алек Сакалюк мақоласи асосида 
Абу Муслим тайёрлади

Манба: http://buuu.ru/727-evropejskaya-model-unichtozheniya-semi.html




Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish