Мавжуд тарихий вазият педагогика назариясида қиёсий йўналишни кучайтиришни, турли замон ва маконларда яратилган тарбия концепцияларини вертикал ва горизонтал педагогик интеграция нуқтаи назаридан таҳлил қилишни, хатоларни четлаб ўтиб, тарих синовидан ўтган, инсонпарварона моҳиятга эга бўлган тарбиявий концепциялар ютуқларидан, технологиясидан самарали фойдаланишни тақозо қилмоқда. - Мавжуд тарихий вазият педагогика назариясида қиёсий йўналишни кучайтиришни, турли замон ва маконларда яратилган тарбия концепцияларини вертикал ва горизонтал педагогик интеграция нуқтаи назаридан таҳлил қилишни, хатоларни четлаб ўтиб, тарих синовидан ўтган, инсонпарварона моҳиятга эга бўлган тарбиявий концепциялар ютуқларидан, технологиясидан самарали фойдаланишни тақозо қилмоқда.
Ана шу мулоҳазадан келиб чиқиб, амалга оширилган таҳлил-синтез олдига қуйидаги вазифаларни қўйдик: - Ана шу мулоҳазадан келиб чиқиб, амалга оширилган таҳлил-синтез олдига қуйидаги вазифаларни қўйдик:
- -педагогик назарияларнинг ғоявий асослари ва мазмунининг мамлакатлар тараққиётига кўрсатган таъсирини қайд қилиш, умумлаштириш;
- -Европанинг тараққий этган мамлакатларида, Осиё ва Африканинг миллий мустақилликни қўлга киритган айрим мамлакатларида тарбиявий концепциялар ривожининг тарихий, ижтимоий-иқтисодий, миллий-маданий шарт-шароитларини таҳлил қилиш;
- тарбия назариялари, концепцияларини миллий тарбия билан назарий алоқаларини ўрганиш:
- - замонавий ўзбек мактабидаги миллий тарбия тизимининг туб хусусиятларини қиёсий асослаш.
Бошқа мамлакатлар тарбиявий тизимларини ўрганишнинг хусусиятлари ҳақидаги ибратли фикрларни профессор П.Капнистнинг 1900 йилда айтган фикри билан якунлаймиз: "...тарбиявий ишларда мактабнннг миллий хусусиятларини дунё цивилизациясининг таркибий қисми сифатида ўрганиш керак. Бу биринчидан, ҳар бир илмий мактабнинг(унинг қаерда жойлашганлигидан қатъий назар) асосини белгилайди ва иккинчидан, бегона ўлкаларнинг мактаб ишларини ўрганиш бошқа мамлакатларда бир вақтлар ўтказилган ва натижалари аниқ кўрилган кўплаб тажриба ва экпериментларни такрорлашдан бизни қутқазади"3. - Бошқа мамлакатлар тарбиявий тизимларини ўрганишнинг хусусиятлари ҳақидаги ибратли фикрларни профессор П.Капнистнинг 1900 йилда айтган фикри билан якунлаймиз: "...тарбиявий ишларда мактабнннг миллий хусусиятларини дунё цивилизациясининг таркибий қисми сифатида ўрганиш керак. Бу биринчидан, ҳар бир илмий мактабнинг(унинг қаерда жойлашганлигидан қатъий назар) асосини белгилайди ва иккинчидан, бегона ўлкаларнинг мактаб ишларини ўрганиш бошқа мамлакатларда бир вақтлар ўтказилган ва натижалари аниқ кўрилган кўплаб тажриба ва экпериментларни такрорлашдан бизни қутқазади"3.
- 3 Капнист П. Классицз как необходимая основа гимназического образования. Вўп. П,Исторический очерк развития среднего образования в Германии. – М.: 1900.-4-5 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |