КАТТА ВА ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲЛАРИДА БОЛАЛАРНИНГ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
Болаларнинг меҳнати ўз вазифалари, мазмуни ва шаклларига эга
мустақил фаолият сифатида аста-секин таркибий қисмларга бўлиниб боради.
Қатта ва тайёрлов гуруҳларининг дастури болалар меҳнатининг уч турини:
хўжалик меҳнати (катта гуруҳда—хўжалик-маиший меҳнат); табиатдаги
меҳнат; қўл меҳнатини ўз ичига олади.
Мактабга тайёрлов гуруҳида меҳнат фаолияти бошқа груп- палардагига,
шу жумладан катта гуруҳдагига нисбатан фақат мураккаблашибгина,
боланинг бажариши мумкин ва керак бўлган ишлар сони кўпайибгина
қолмасдан, балки иш мазмуни, унга нисбатан муносабат ва йўналиш ҳам
ўзгаради.
Катта гуруҳда болалар ишни буйруққа биноан бажарадилар. Тарбиячи
уларга меҳнат қилишнинг тўғри усулларини, меҳнат интизомини, тартибини,
коллективда меҳнат қила олиш ва ҳоказоларни ўргатади.
«Болани ўзи қизиқадиган
ишинигина
эмас,
балки
қизиқмайдиган
ишини
ҳам
107
қилишга, ўз вазифасини қувонч
билан бажаришга ўргатинг».
К.Д.Ушинский.
Тайёрлов гуруҳида педагог болаларда мустақиллик, топширилган ишни
бажариш учун масъулиятни ҳис этиш, мустақил равишда ўртоқлар билан
келқша олиш, вазифаларни тақсимлай билиш, ҳаракатлар изчиллигини
белгилай олиш хислатларини тарбиялайди. Узи бошлаган ишга киришишга
интилиш ва ҳоказоларни ўстиради.
Тайёрлов гуруҳида топшириқларни анча узоқ муддатга (1—2 ҳафтага)
мўлжаллаб бериш тавсия этилади. Масалан, 2—3 болага китоблар ва стол
устига қўйиб ўйналадиган буюмлар сақланадиган шкафларда тартиб
бўлишини кузатиш топширилади.
Хўжалик мёҳнати ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, ошхонада, маш- гулотларга
тайёргарлик кўришда, навбатчилик қилиш, бино ва участкани йигиштиришда
қўлдан келганча иштирок этишни ўз ичига .олади. Навбатчиларнинг
вазифалари олдинги гуруҳлар- дагига қараганда кўпайиб қолади. Уларни
бажаришда илгари эгалланган билимлар ва малакаларга таянилади. Икки-
учта навбатчи ҳамма болаларга хизмат қилади.
Ошхона навбатчилари стол тузаш, учинчи таомни тарқатиш ва
фойдаланилган
идиш-товоқларни
йиғиштириб
олишда
энагага
кўмаклашадилар. Навбатчилар тарбиячининг кўрсатмаси билан машғулотлар
учун материаллар ва қўлланмаларни тегишли жойларга олиб бориб қўядилар.
Машғулот тугагандан кейин уларни жой-жойига йиғиштириб қўядилар ва
ҳоказо.
Тарбиячи болаларни гуруҳ хонасини ҳар куни йиғиштириш- га
қизиқтириб боради.
Мактабга тайёрлов гуруҳида болалар гуруҳ хонаеини йиғиштириш
ҳамда ошхона ва машғулотларга навбатчилик қилиш пайтида вазифаларни
таққослашни мустақил равишда келишиб олишлари, келишиб ишлашлари,
берилган топшириқни эслатмасдан бажаришлари ва ҳоказо қилишлари керак.
Тарбиячи дастлабки пайтларда ҳар бир навбатчига навбатчилик қилиш
қоидаларини айтиб туриши лозим. Кейинчалик у болаларнинг қандай иш
қилаётганликларини кузатиб боради, ишнинг сифатини назорат қилади.
Болаларнинг ўрнатилган иш тартибини эслаб қолишларида ва уларнинг
тасаввурида ўз-ўзига тўғри баҳо беришнинг таркиб топишида тарбиячи катта
роль ўйнайди. Бола меҳнатининг натижаларига баҳо бераётганда ишнинг
бажарилишини, боланинг ўз вазифаларига муносабатини, ўртоқлари билан
келиша олишини назарда тутиш лозим. Тарбиячи берадиган баҳо аниқ
108
бўлиши даркор. Масалан, «Бугун навбатчилар столларни тез тузадилар,
чунки улар ўзаро келишиб олиб, ҳамма ишни тартиби билан қилдилар...» ёки:
«Навбатчилар гулларни яхшилаб суғордилар, бундан ташқари, деразаларнинг
ойналарини яхшилаб артиб чиқдилар ва ҳоказолар қилишга ҳам улгурдилар».
Агар ишда камчиликлар бўлса, улар ҳақида гапириб ўтиш керак. Шароитга,
болаларнинг индивидуал хусусиятларига қараб бериладиган баҳо ҳар хил
усулда айтилади.
Баъзан тарбиячи қилинган иш ҳақидаги фикрини боланинг ўзига айтади.
Бошқа пайтда эса ҳамма болаларнинг олдида навбатчиларнинг исмларини
айтмасдан, қилинган ишга баҳо беради. Масалан, болалар нонушта қилган
дастурхон атрофида ўтирган пайтларида тарбиячи бундай дейди: «Бугун
навбатчилар столларни жуда тез тузадилар ва уларни гуллар билан
безадилар». Ўзига ишонмайдиган, тортинчоқ болалар бошқа болалар олдида
ижобий баҳо олишга жуда муҳтож бўладилар. Чунки бу нарса уларда
ўзларига ишончни мустаҳкамлайди. Бунга эътибор бериш керак.
Хўжалик меҳнатининг ҳамма турлари ҳам болалар учун қизиқарли ва
ўзига жалб қиладиган бўлавермайди, баъзан боланинг ўйиндан айрилиши
қийин бўлади. Ана шунда тарбиячи унга берилган топшириқ гарчи
қизиқарсиз бўлса ҳам, уни бажариш зарурлигини хушмуомалалик билан
тушунтириши керак.
Табиатда қилинадиган меҳиат болаларни табиат билан та-
ништиришнинг жуда муҳим воситасидир. Болалар қўлидан келганча меҳнат
қилиш жараёнида жонли ва жонсиз табиат ҳақида илмий маълумотлар олиб,
материалистик дунёқарашнинг бошланғич негизларини ўзлаштира оладилар.
Табиат билан таништириш тарбиячиларга болаларда мактаб- да зарур
бўладиган сифатларни: қизиқувчанлик, кузатувчанлик, мустақил фикрлай
олиш қобилиятларини таркиб топтириш учун бой имкониятлар беради.
Масалан, келгуси баҳорда экиш учун уруғ тайёрлаётиб ёки қиш уч-ун
109
паррандаларга дон тайёрлаётиб, болалар тарбиячи билан биргаликда
уруғларни навларга ажра- тадилар ва уларни халталарга, пакетчалар ёки
қутичаларга солиб қўядилар. Уруғларни навларга тўғри ажратиш учун бо-
лаларда кўриш хотираси ва сезгини ўстириш лозим: бир хил уруғлар (қовоқ,
лавлаги уруғлари) йирик, бошқа хил уруғлар (сабзи уруғи) майда, бир хил
уруғлар (кўкнор, редиска уруғлари) соққачага ўхшаш юмалоқ, бошқа
хиллари силлиқ (бодринг уруғи), бир хиллари оқ, (бодринг уруғи), бошқа бир
хиллари қора ва ҳоказо бўлади.
Болалар
меваларнинг
пишган-пишмаганлигини
рангига
қараб
апнқлашни (яшил қулупнайнинг пишмаган, қип-қизил қулупнайнинг пишган
қулупнай эканлигини) билишлари лозим. Болалар хона ўсимликларига сув
қуйишдан олдин ушлаб ва кўриб тувакдаги тупроқнинг қанақалигини аниқ-
лашлари керак (тувак чертилганда агар тупроқ қуруқ бўлса, жаранглайди,
нам бўлса, паст овоз чиқаради). Болалар қишда дарахтлар танасини қорга
кўмиб ташлаётиб, қор дарахтни совуқдин асрашини билиб оладилар.
Катта ва тайёрлов гуруҳларида табиатда меҳнатнинг маз- муни ҳамда
уни йўлга қўйишда кўпгина нарсалар: хона ўсимликларини етиштириш,
гулзор, полиз ва боғда меҳнат; болалар боғчаси табиат бурчаги ҳамда
участкасидаги ҳайвонларга қараш, қишда ҳар куни участкадаги
паррандаларни боқиш улар учун кўк ем етиштириш, уруғлар, ёввойи
ўсимликлар мевалари ва ҳоказолар умумийдир.
Бироқ, ишнинг сифати ва қанча давом этиши, йўналиши бу гуруҳларда
турличадир. Масалан, катта гуруҳ болалари ўз полизлари ва гулзорла- рида
баҳор фаслида ерни иккинчи бор чопишда қатнашишлари, ёзда эса ерни
юмшатишлари бегона ўтларни йўқотишлари, ўсимликларни чопиқдан
чиқаришлари, суғоришлари керак бўлса, мактабга тайёрлов гуруҳининг
болалари эса баҳорда ерни чопадилар, юмшатадилар, ёзда бўлса, полизни,
гулзорни суғорадилар, ўтоқ қиладилар, чопиқдан чиқарадилар, ўсимликларни
тирговучларга боғлаб қўядилар. /
Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида қўл меҳнати билан: қўлда
ўйинчоқлар ясаш, қоғоз, газмол, ёғоч ва бошқалардан буюмлар ясаш билан
шуғулланилади.
Урта гуруҳда қуриш-ясаш машғулотларида тарбиячи болаларга қоғоз
билан ишлашни ўргатади, табиий материалдан ўйинчоқлар ясашни
рағбатлантиради. Катта гуруҳда бу иш мураккаблаштирилади. Болалар
ўйинчоқни тайёр андазага қараб ясайдилар, тарбиячи уларга ясама
ўйинчоқлар учун хилма-хил материаллар танлашни ўргатади.
110
Мактабга тайёрлов гуруҳида қўл меҳнати меҳнатнинг мустақил тури
тариқасида алоҳида ажратиб қўйилган.
Бу гуруҳда болаларга қоғоз ва картон билан, газмол, ёғоч, ўт, пўстлоқ,
япроқлар билан ишлашни ўргатиш назарда тутилган.
Қўл меҳнатида болалар меҳнат малакалари ҳосил қилибгина қолинмай,
уларда бошқаларга ғамхўрлик, кичкинтойлар, ота-она, ўртоқларини хурсанд
қиладиган ишлар қилиш истаги ҳам тарбияланади. Улар меҳнатнинг
бошқалар учун зарурлигини, кишиларга қувонч бағишлашини била
борадилар.
Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларининг тарбиячилари болаларнинг
қўл меҳнатини ташкил қилаётиб, уларга бирор материал билан ишлаш
усулларини ўргатадилар. Болалар ўйинлар, машғулотлар учун керакли ҳар
хил ўйинчоқлар, буюмлар ясайдилар, кичкинтойларга, ўз ўртоқларига совға
қилиш учун буюмлар тайёрлайдилар.
Катта гуруҳда болалар ўйинлар учун атрибутлар, ўз ўртоқ- ларига,
кичкинтойларга туғилган кунларида, 8 март муносабати билан оналарига
совғалар қиладилар.
Мактабгача тарбия гуруҳида болалар турли материаллардан ўйинчоқлар
ясайдилар, китобларни, стол устига қўйиб ўйналадиган ўйинчоқларни ремонт
қиладилар. Байрамларга атаб эсдаликлар тайёрлайдилар. Тарбиячи болаларга
тикишни, кашта тикишни, болға, омбур, арра ва ҳоказолардан фойдаланишни
ўргатади.
Қўл меҳнати сюжетли-ролли ўйин билан боғлиқдир. Тайёр ўйин
атрибутларининг бўлмаслиги болаларни мустақил конструктив фаолиятга
ундайди: болалар ўзларига ўйин учун нима кераклигини, уни нимадан қандай
ясаш мумкинлигини ўйлаб қоладилар. Агар кичик гуруҳларда болаларга
ўйинлар учун зарур буюмларни тарбиячилар ясаб берсалар, богча ёшидаги
катта болаларнинг ўйинларига нисбатан бунга ўхшаш муносабат болалар
ижобий қобилиятларининг ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Тарбиячи машғулотларда болаларда ўйлаб олинган буюмларни қуриш-
ясаш юзасидан дастлабки малакалар ҳосил қиладилар ва уларга
материалларнинг хоссаларини ўргатадилар.
Уйин соатларида болалар кичик-кичик гуруҳларга бирлашиб, қўл
меҳнати билан шуғулланадилар. Йилнинг иссиқ пайтида тарбиячилар
айвончага, қишда бино ичига жой қиладилар (қиш вақтида тўқмоқ ва арра
ишлатилмайди, чунки агар гуруҳ хонасида тўқмоқ билан арра ишлатилса,
ҳамма ёқни шовқин-сурон босиб кетади).
111
Қўл меҳнати пайтида болалар ҳар хил материаллар: қоғоз, картон,
тахтача, пўстлоқ, сомон, газмол ва ҳоказолар билан ишлайдилар.
Материалларга йшлов беришнинг ҳар хил усулларини талаб этишини билиб
оладилар. Масалан, тарбиячи пичоқ ёрдамида дарахт пўстлоғидан
ўйинчоқлар—йўғон игна ва қайчи ясаш мумкинлигини кўрсатиб беради.
Тарбиячи болаларга нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат беради,
асбоб-ускуналарни ишлатиш усулларини кўрсатади, анча мос келадиган
метариал танлайди.
Тарбиячи болаларда кўз билан чамалаш қобилиятини ўсти- ради, уларга
ўйинчоқлар ясаладиган буюмларнинг шакли ва катта-кичиклигини
аниқлашни, материалдан кўп чиқит чиқишига йўл қўймаслик, тежамли
фойдаланишни ўргатади.
Болаларнинг тўғри йўлга қўйилган қўй меҳнати диққатни бир ерга
тўплаш, серҳафсалалик, қийинчиликлар бўлишига қарамас- дан, бошланган
ишни охиригача етказа олиш одатларини тар- биялашга, болаларнинг ижодий
ташаббусини ўстиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |