Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


КИЧИК ВА ЎРТА ГУРУҲ БОЛАЛАРИДА



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

КИЧИК ВА ЎРТА ГУРУҲ БОЛАЛАРИДА 
МУСТАҚИЛЛИК ҲАМДА МЕҲНАТСЕВАРЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ
Боланинг меҳнати ўйинга яқинроқ бўлади. Шунинг учун тарбиячи 
болаларнинг меҳнат соҳасидаги дастлабки бурчлари- ни ўйин билан 
боғлайди: ўйин ўйнаб бўлингандан кейин ўйин- 'чоқларни, қурилиш 
материалини йиғиштириб олдиради. 
Мактабгача тарбия ёшидаги кичик болаларнинг меҳнат фаолияти ҳали 
ўз-ўзига хизмат кўрсатишдан нарига ўтмайди. Лекин уч-тўрт яшар болалар 
бу фаолиятга ҳам кўпинча ўйин элементларини киритадилар. Болаларни 
ўйиндан хушмуомала- лик билан чалғитиб бориш керак. Тарбиячининг 
вазифаси ки- йимни қандай тартибда кийиш ва ечишни, уни қандай тахлаб 
қўйиш ва ҳоказоларни болаларга ўргатишдир. Шуни унутмаслик лозимки, 
малака ва одатлар дарҳол ҳосил бўлмайди, тарбиячи ҳар куни уларни ҳосил 


104 
қилиш устида ишлаши, нима қилиш лозимлигини кўрсатиб бериши, 
ёрдамлашиши, эслатиб ва текши- риб туриши керак. Болаларни ҳар хил иш 
турларига: ўйинчоқларни йиғиштириб олишга, хонани безашга, табиат 
бурчагидаги ўсимликлар ва ҳоказоларга қизиқтириб, қандай қилиб уларни 
яхшироқ бажариш мумкинлигини кўрсатиб бериш лозим. Аввал тарбиячи ўз 
қилган ишини фақат кўришгагина болаларни таклиф қилади ҳамда уларга 
нима учун ва нима қилаётганини айтиб беради. Уларнинг эътиборини 
эришилган натижаларга жалб этади. Қейинчалик у болаларга бундай 
фаолиятда қатнашиш имконини беради, масалан, керакли буюмни келтириш 
ёки ушлаб туриш вазифасини топширади. Рағбатлантириш, мақташ болада 
қувонч ва меҳнат топшириғини бажариш истагини кел- тириб чиқаради. Агар 
бу усул мунтазам равишда такрорланиб турса, болаларда катталарнинг 
топшириқларини бажариш одати ҳосил бўлади. 
Тарбиячилар болаларга топшириқлар бериб, уларнинг сенсор 
тажрибасини оширадилар, масалан, уларга ўйинчоқлар ювиладиган 
тоғаралардан қай биридаги сувнинг иссиқлигини, қай биридагининг 
совуқлигини ушлаб кўриб билишни, қуруқ ҳамда ҳўл латталар ва 
ҳоказоларни кўз билан кўриб ҳамда ушлаб кўриб фарқ қилишни ўргатадилар. 
Болалар индивидуал топшириқларни бажаришга одатлан- ганларидан 
кейин биргаликда ўйинчоқларни йиғиштириб олиш, хона ўсимликларини 
ювиш, йўлкаларни қордан тозалаш, жўяк- ларга сув қуйиш, қум яшигига қум 
сблиш ва ҳоказолар қилиш учун уларни унча катта бўлмаган (уч-тўрт 
кишидан иборат) гуруҳларга бирлаштира бошлаш яхши натижа беради. Йил 
охирида иккинчи кичик гуруҳда икки-уч болага нонушта ва тушликка 
дастурхон тузашда энагага ёрдамлашиш топширилади. Бунда ҳар бир бола 
худди ўз қўшниси бажараётган ишни қилади; ҳали вазифалар 
тақсимланмаган бўлади. Тарбиячи топшириқни қандай бажариш кераклигини 
кўрсатиб беради, ўзи ҳам бу ишда қатнашади. 
Урта гуруҳда меҳнат операциялари мураккаброқ бўлиши лозим. 
Тарбиячи болаларнинг катталар меҳнатига қизиқишларини ва ўзларининг 
ҳам меҳнат қилиш истакларини қўллаб-қувватлайди ҳамда ўстириб боради. 
Меҳнат одамни уч балодан − зерикишдан, 
иллатдан ва муҳтожликдан қутқазади. 
Вольтер 


105 
Болалар меҳнатини йўлга қўяётган пайтда шуни унутмаслик керакки, бу 
гуруҳда ҳам ўйин моментлари болаларни ўзига жуда тортиб туради. Уйин 
моментларидан фойдаланиш меҳнат тарбиясида ютуқларга эришишга ёрдам 
беради. 
Урта гуруҳда меҳнатга зўр беришдек меҳнат малакалари ва одатларини 
тарбиялаш фаолиятнинг ҳар хил турларида: ўз-ўзига хизмат кўрсатишда, 
турмушда юз беради; болалар дастлаб тарбиячининг назорати остида, йил 
охирига келганда мустақил равишда гуруҳ хонаси ва участкадаги тартибнй 
қўллаб-қувватлайдилар, йиғиштириш ишларида қатнашадилар (стулларни, 
қурилиш материалини нам латта билан артадилар, ўйинчоқларни, қўғирчоқ 
кийимини, ўсимликларнинг катта-катта япроқларини ювиб, тозалайдилар, 
китобларни ямаб-тузатишда тарбиячига кўмаклашадилар). 
Иил бошидан эътиборан ўрта гуруҳда ошхонага навбатчилик қилиш 
жорий этилади. Дастлаб тарбиячи катта ва тайёрлов гуруҳларида 
навбатчиларнинг қиладиган ишларини айтиб, кўрсатиб беради. 
Болалар катта гуруҳ болаларининг фартук кийишларини, идиш-товоқ, 
буюмларни стол устига келтириб қўйишларини, ҳар бир столни гулдасталар, 
куз япроқлари, игнабаргли новдалар билан безашларини (йил фаслларига 
қараб) кузатадилар. 
Сўнгра тарбиячи болаларга ўз гуруҳининг чойнаги ва ошхонада 
ишлатиладиган идиш-товоқларнинг қаерда сақланишини курсатади, болалар 
олдида стол тузашни, нимани қаерга қандай қўйиш кераклигини 
тушунтиради. Биринчи ойда навбатчиларга кўмаклашиш, тўғри иш 
усулларини, масалан, пиёланн қандай ушлашни, нон идишни икки қўллаб 
кўтариш ва ҳоказоларни ўргатади. 
Йилнинг иккинчи ярмида болаларнинг диққат-эътибори маш- 
тулотларга тайёрланишга жалб этилади. Тарбиячи болаларни айрим 
топшириқларни бажаришга, масалан, қўлланмаларни, рангли қаламларни 
столлар устига тартиб билан жойлаштириб қўйишга одатлантиради. 
Болалар табиат бурчагида бажариладиган топшириқлар: гулларга сув 
қуйиш, ерни юмшатиш, ҳайвонларни боқиш, ичиладиган сувни алмаштириш 
ва бошқа топшириқлар оладилар. Богча участкасида болалар тарбиячи билан 
биргаликда кузда тўкилган баргларни бир ерга тўплайдилар, полиздаги 
сабзавот- «и йиғиб оладилар, қишда йўлакларни тозалайдилар, қордан 
тепалик ясашга кўмаклашадилар; баҳорда полиз, гулзорни чопиш пайтида 
ерии тошлардан, чўп-хаслардан тозалайдилар, ёзда тарбиячи билан бирга 
жўякларга, гул пушталарига мунтазам равишда сув қуядилар, ерни 
юмшатадилар. 


106 
Урта гуруҳдаги меҳнат топшириқлари шу тариқа аста-секин хилма-
хиллашиб боради. 
Айни вақтда педагог болаларда катталар меҳнатига ҳурмат ҳиссини 
тарбиялайди. Йил давомида болалар энагага кўмаклашадилар; тоза 
салфеткаларни жой-жойига олиб бориб қўядилар, сочиқни, кўрпа-ёстиқнинг 
жилдларини алмаштиришда ёрдамлашадилар. 
Тарбиячи болаларнинг катталар меҳнатига бўлган қизиқиш- ларини 
қўллаб-қувватлаб туради, уй ишларида ёрдамлашишларини рағбатлантириб 
боради. 
Болалар катталарнинг меҳнати билан фақат турмушдагина эмас, балки 
машғулотларда ҳам танишадилар. Болалар боғчаси ходимларининг: 
ошпазлар, қоровуллар ва бошқаларнинг ишларини кузатиш экскурсиялари 
ўтказилади. Бунда болалар меҳнат учун керакли баъзи асбоб-ускуналар 
билан танишадилар. Тарбиячилар одамларнинг полизда, далада, боғда, парк 
ва гулзорда қандай ишлашларини айтиб, агар имкони бўлса, кўрсатиб 
берадилар. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish