Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Одамнинг 
кўпгина 
мураккаб 
маънавий-ахлоқий 
сифатларининг 
негизини илк мактабгача тарбия 


70 
ёшида тарбияланган одатлар ташкил 
этади»
36

А.А.Люблинская 
Кичик гуруҳ 
Биринчи кичик гуруҳда болаларнинг асосий ҳаракатларини ва қўллар 
билан қилинадиган майда ҳаракатларни такомиллаштириш, болага бу 
ҳаракатларни бошқаришни ўргатиш зарур. 
Бу гуруҳда шахсий гигиена малакалари тарбияланади; болаларга ўз 
кийимидаги тартибсизликларни сезишни, ўзини тартибга солишни, катталар 
эслатиб ва кўмаклашиб турганларида овқатдан олдин ҳамда кирланган қўлни 
ювишни, юз ювишни, қўлни сочиққа яхшилаб артишни, ўз сочиғи, 
салфеткаси, дастрўмолидан фойдаланишни, батартиб ўтириш, овқатни тўғри 
чайнаш, қошиқни ўнг қўлда ушлашни ўргатиш лозим. 
Тарбиячи шахсий гигиена малакаларини таркиб топтириш учун 
кўрсатиш, мисол ва машқлардан фойдаланади. Масалан, болага қандай 
изчилликда ювиниш кераклигини кўрсатади ва тушунтиради, унга 
кўмаклашиб туради. 
Биринчи кичик гуруҳда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш малакалари таркиб 
топтирила бошлайди: болага кийимни муайян тартибда ечиш ва кийиш, 
тахлаб қўйиш, тугма қадаш ҳамда ечиш, ботинканинг ипларини ечиш 
ўргатилади. 
Бола учун бу—жуда катта иш. Тарбиячи билан энага бу ишнинг қандай 
қилинишини кўрсатиб, унга ёрдамлашиб турадилар. Болаларни дастлаб жуда 
оддий ишлар қилишга, масалан, туфли кийишга, кўйлакни ечиб, тартиб 
билан тахлаб қўйишга, пайпоқни тузатиб қўйишга, шундан кейингина 
36
А.А.Люблинская. Воспитателю о развитии ребенка. М., «Просвешение», 1972, 174-бет. 


71 
пайпоқни мустақил кийишга ва ҳоказолар қилишга мажбур этиб, ўз-ўзига 
хизмат қилишга аста-секин ўргатиш керак. 
Мустақилликка интилиш кичкинтойларга хос хусусиятдир. Болалар уч 
ёшга қадам қўйганларида кўпинча: «Ўзим қиламан»,— дейди. Тарбиячи, 
энага мустақилликка бўлган бу интилишни қўллаб-қувватлашлари, тарбия 
беришда ундан фойдаланишлари лозим. Масалан, болага: «Энди сен кап-
катта бўлиб қолдинг, қошиқ билан овқатлана оласан» ёки «Ҳожиакбар, 
пайпоғингни кия олишингни ёки тугмаларингни қандай қадашингни, 
туфлингнинг ипларини еча олишингни кўрсат» ва ҳоказолар дейиш мумкин. 
Болаларга меҳнатсеварлик фазилатини сингдириш кичик гуруҳ 
тарбиячисидан катта эътиборни талаб этади. Тарбиячи болаларда катталарга 
ёрдамлашиш истагини уйғотиб, уларни ошпаз, энаганинг меҳнати билан 
таништиради. Уларнинг меҳнати ҳақида гапириб беради. Болаларни дастлаб 
жуда оддий топшириқларни бажаришга, масалан, ўйинчоқларни майдончага 
олиб чиқишга, ердаги қоғозларни териб олишга, стол ва стулларни жой-
жойига қўйишда энагага кўмаклашиш ва ҳоказолар қилишга ўргатади. 
Болаларга озодалик ва тартибга риоя қилиш: оёқни яхшилаб артиш, 
ювинаётган пайтда полни ифлос қилмаслик, сув сачратмаслик, ўйинчоқларни 
ҳар ерга сочиб ташламаслик ҳамда синдирмаслик, болалар билан 
муносабатларда хулқ-атворнинг энг оддий қоидаларига риоя қилиш 
ўргатилади. Болаларда маданий хулқ-атвор малакалари таркиб топтирилади; 
уларга одоб билан саломлашиш, хайрлашиш, миннатдорчилик билдириш, 
илтимос билан мурожаат этиш, овқатланиб бўлгандан кейингина ўтирган 
жойидан туриш, бир-бирига халақит бермаслик, ўртоғинииг қўлидан 
ўйинчоқни тортиб олмаслик, боғчадаги ўйинчоқлардан фойдаланиш, 
ўйинчоқларни ўз жойига йиғиб қўйиш, ерга ташламаслик ва синдирмасликни 
ўргатиш керак.
Болаларда бирга ўйнаётган ўртоқларига хайрихоҳлик ҳисси, уларга 
нисбатан дўстона муносабатларни тарбиялаш, ёнма-ён туриб, бир-бирига 


72 
халақит бермасдан ўйнай олиш қобилиятини ўстириш, биргалашиб ўйнаш 
истагини юзага келтириш жуда муҳимдир. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish