ОғРИҚ Қолдирувчи моддалар. Нонаркотик аналгетиклар ацетилсалицилат кислота



Download 77,7 Kb.
bet2/2
Sana28.06.2022
Hajmi77,7 Kb.
#715816
1   2
Bog'liq
nonarkotik analgetiklar

ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Салицилатлар катталар ва болаларда ўткир ва сурункали ревматизм, ревматик полиартрит, ревматик миокардит, эндокардит, неврит, миозит, артритларни даволашда қўлланади. Болаларда ўпка ва юқори нафас йўллари яллиғланишида ҳам қўлланади. Сўнгги йилларда ацетилсалицилат кислота қоннинг ивиш жараёнлари ошганда антиагрегант сифатида қўлланиб келмокда. Ацетилсалицилат кислота тиббиётда энг кенг қўлланадиган модда ҳисобланади.
Ацетилсалицилат кислотанинг ножўя таъсирлари: ошқозон шиллиқ пардасини таъсирлаши туфайли диспептик ҳолатлар рўй беради: кўнгил айнайди, ошқозон оғрийди, бемор қайд қиладй. Узоқ вақт қўлланганда ошқозонда яралар пайдо бўлади. Ножўя таъсирларига салицилатларнинг ошқозон шиллиқ пардасидаги гликопротеиннинг таркибий қисмларини преципитация қилишига ҳам боғлиқ. Ярадан қон кетиши ҳам мумкин, бу ҳолат ацетилсалицилат кислотанинг тромбоцитлар агрегациясига қарши хусусияти билан ҳам боғлиқ.
Геморрагиялар, айниқса ёш болаларда кўпроқ учрайди.
Янги туғилган чақалоқларнинг оналари ацетилсалицилат кислота билан даволанган бўлсалар, чақалоқ киндигидан қон кетиши, миясига қон қуйилиши, каттароқ ёшдаги болаларда бурун, бачадон, ошқозон-ичакдан қон кетиши мумкин. Ошқозон шиллиқ пардасида салицилатлар Е простагландинлар, простациклин микдорини камайтиради, шу туфайли уларнинг хлорид кислота ажралишига тўсқинлик қиладиган хусусияти камайиб боради, натижада ошқозонда кислоталик ошади. Кўнгил айниш, қайт қилиш салицилатларнинг шиллиқ пардаларни ҳамда қусиш марказини — тригrep соҳасини таъсирлашига боғлиқ.
Салицилатлар узоқ вақт мобайнида қўлланганда болалар скелетининг тикланиши издан чиқиши мумкин, чунки булар суяк тўқималарида коллаген ва мукополисахаридларнинг ҳосил бўлишини камайтиради. Ацетилсалицилат кислота беморларда эшитиш қобилиятининг пасайишига, қулоқ шанғиллашига, аллергик жараёнларга сабаб бўлиши мумкин.
Пиразолон унумларидан амидопирин ҳароратни тушириш, оғриқ қолдириш, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Асосан бош оғриғида, невралгия, артрит, миозит, хорея, баъзан ўткир ревматизмда қўлланилади. Амидопирин давомли кўлланилганда қон системасига салбий таъсир кўрсатиб агранулоцитопения, агранулоцитоз, терида тошмалар, аллергик жараёнлар келтириши мумкин. Аналгин амидопиринга нисбатан кўпроқ қўлланилади, чунки оғриқ қолдирувчи ва бошқа хусусиятлари кучлироқ, таъсири тезроқ бошланади.
Амидопирин, аналгин оғриқ қолдирувчи комбинирланган моддалар-аналфен, пенталгин, кофалгин, андипал, анапирин, баралгин таркибига киради. Бутадион яллиғланишга қарши таъсири бўйича амидопирин, аналгиндан устунроқ, чунки простагландинлар биосинтезига бўлган ингибиторлик таъсири кучлироқ. Асосан ўткир ва сурункали ревматизмни, полиартритларни, подаграни, хореяни даволашда оғиз орқали, парентерал ва малҳам шаклида қўлланилади. Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасида, қон, жигар ва буйрак касалликларида, юрак ва қон томирлар етишмовчилигида қўллаш ман этилади. Амидопирин билан бутадионни комбинирланган моддаси реопирин ҳам кенг қўлланилади.
Анилин унумларига фенацетин ва парацетамол асосан оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни туширувчидир, яллиғланишга қарши деярли таъсир кўрсатмайди. Фенацетин жигарда метаболизмга учраб, П-ацетаминофенол, яъни парацетамол ҳосил бўлади. Парацетамол алоҳида модда сифатида ишлаб чиқарилади ва қўлланади. Фенацетин буйрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, гемолитик анемия, метгемоглобинемия, оғир ҳолларда томир коллапсини юзага келтириши мумкин. Шунинг учун ҳозирги кунда фенацетин жуда кам қўлланади, бошқа моддалар билан бирга комбинирланган, масалан, асфен, седалгин, цитрамон таблеткалари таркибида бўлади.
Парацетамолнинг ножўя таъсирлари фенацетинга нисбатан камроқ. Педиатрлар ҳозирги кунда парацетамолни кенг қўллашади, улар бу моддани болалар учун зарарсиз деб ҳисоблашади, лекин давомли қўлланганда жигарга салбий таъсир кўрсатиши, аллергик жараёнларни пайдо қилиши мумкин. Парацетамол панадол, панадол солюбил номлар билан чиқарилади ҳамда колдрекс таблеткалари таркибига киради.
Download 77,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish