Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Туберал анестезия 
Туберал анестезия амалга ошираётганда унинг худуди юқори жағ дўнгида 
жойлашган тешикчалар ва уларга кираётган нерв толалари ҳисобланади. 
Анестезия худудининг ориентирлари болаларда охирги доимий тиш лунж 
илдизлари учининг проекциясидан 1.2-1.5 см. баландроқ ва ичкарироқ 
жойлашади. Доимий тиш бўлмаса охирги, вақтинчалик (сут) моляр тишга 
нисбатан мўлжал олинади. 
Анестезияни икки усулда, ташқаридан ва оғиз ичидан бажариш мумкин. 
Туберал анестезияни ташқаридан бажариш усули 
Болани креслога қулай ўтказиб, боши қарши томонга бурилади. Инъекция 
жойига антисептиклар билан ишлов берилади. Ёноқ суяги танасини пайпаслаб 
ёноқ-альвеоляр қиррани – crista zygomatica alveolaris – икки бармоқ билан ушлаб 
устидаги юмшоқ тўқималар пастга ва ёнга сурилади. Игна ёноқ суягининг танаси 
тагидан 1 см. ёнга силжиб санчилади ва юқори жағ дўнги томон ичкарига 
киритилади, суякка қадалгани сезилиши билан шприц поршени орқага тортилади. 
Игна қон томирда эмаслигига ишонч ҳосил қилиниб, 0.5-1.0 мл анестетик 
юборилади. Игна секин-аста тортиб олингач, шу соҳага тампон қўйиб, суякка 
босиб 2-3 дақиқа ушлаб турилади. Шу вақт ичида анестетик суякка сўрилади. 
84 


Оғиз ичидан туберал анестезия бажариш усули 
Болани қулай ўтказиб, оғзини ярим очиқ ҳолатида шпатель ёки Фаробеф 
илмоғи ёрдамида юқорига лунж тортилади. Ёноқ-альвеоляр қирра орти, тахминан 
иккинчи озиқ тиш илдизи усти, ўтув бурмасидан юқорироққа, игна (кесигини 
суякка қаратиб), санчилади ва суяк бўйлаб, юқорига, орқага ва ичкирига узлуксиз 
анестетик юбориб, анестезия худудига етгунча 1.2-1.5 см. киритилади ва 0.5-1.0 
мл эритма юборилади. 
Асоратлар ва уларнинг олдини олиш
. Туберал анестезия сабабли юзага 
келиши мумкин бўлган асоратлар: томирлар шикастланиши туфайли гематома 
пайдо бўлиши, игна синиши, қанотсимон бўшлиққа инфекция тушиши ва 
инъекциядан сўнг абсцесс ҳосил бўлиши мумкин. Сўнггиларининг 
профилактикаси стерил асбоблар (игналар ва шприцлар)дан фойдаланиш ва 
инъекция жойларига антисептик ишлов бериш ҳисобланади. Томирларнинг 
жарроҳатланиш ҳолатлари анестезия ўтказиш қоидаларига риоя қилмаслик 
оқибатида 
юзага 
келади: 
игна 
тўқимага 
киритилаётганда 
аввал 
оғриқсизлантирувчи эритма киритилиши ва ҳамиша игна анестетикдан кейин 
силжиши лозим. Интраорал йўл билан туберал анестезия амалга оширилганда, 
юқори орқа альвеоляр артериялари, ва юзнинг чуқур вена тизимлари томирларига 
шикаст етказилиши мумкин. Улар чакка ости ва қанот-танглай чуқурчаларида 
85 


жойлашган қанотсимон вена чигалларини ҳосил қилиб, бош суягининг ғорсимон 
оралиқлари билан туташади. Игна ҳаракатлари вақтида унинг cуяк билан алоқаси 
узилса веналарни жарроҳатлаши мумкин. Туберал анестезияда игнани суяк 
бўйлаб киритиш шарти инъекция давомида шприцни қиялаб суриш ва игна 
йўнамишини ўзгартиришни тақазо қилади. Бундай вазиятда игна синиши мумкин.
У одатда канюляга яқин синади, шунинг учун игнани тўқимага охири 
(канюля)гача киритиш мумкин эмас, ташқари 0,5-1 см қисмини. қолдириш керак. 
Хирург аксарият туберал анестезия ўтказилаётганда томирлар 
жарроҳатиланиши билан гематома пайдо бўлганлигини кузатади. Буларнинг 
олдини олиш учун шприцда қон пайдо бўлганда, анестетик киритишни дарҳол 
тўхтатиб, игнани орқага тортиш зарур. Агар анестезия муолажаси тугатилмаган 
бўлса, игнани бироз орқага тортиб олиб, уни қайтадан янги йўналишда киритиб, 
давом эттириш керак. Одатда, гематоманинг кучайишини тўхтатиб бўлмайди, у 
шифокор кўз олдида катталашади. Фақат айрим ҳолатлардагина, юмшоқ 
тўқималарни суякка (камида) 5 мин. босиб туриш натижа беради. Шикастланган 
томир ва атроф тўқималардаги босим бир хил бўлмагунга қадар шиш катталашиб 
боради. Одатда, у чакка ости чуқурчасини тўлдиради ва бирозгина лунжнинг 
дистал бўлими шаклини ўзгартиради. Бундай асорат, гематома йиринглаши ва 
қанот-танглай чуқурчасига тарқалиши, ҳамда – калла оралиқларига ўтиши билан 
ҳавфли. Туберал анестезиядан кейин гематома пайдо бўлганида, даволаш учун 
қиздирувчи ярим спиртли компресслар, мазли боғламлар, ва физиотерапиядан 
(УВЧ) фойдаланиш мумкин эмас, чунки кўп ҳолатларда улар гематоманинг 
сўрилишга эмас, аксинча йиринглашига олиб келадилар. Иситувчи куруқ боғлам, 
8-
10% димексид эритмаси билан компресслар, шунингдек яллиғланишга қарши ва 
антигистамин препаратлар қўллаш мақсадга мувоффиқ булади. Даволаш 
самарасиз бўлиб, гематоманинг йиринглашига хос бўлган симптомлар пайдо 
бўлса, кесма ўтказиш (очиш) ва ярани дренажлаш керак. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish