Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Уранопластикадан кейинги босқичда ўтказиладиган ортодонтик даволаш



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Уранопластикадан кейинги босқичда ўтказиладиган ортодонтик даволаш 
чоралари:
тишлар алмашинуви даврида доимий фронтал тишларни ортогнатик ҳолатга 
келтириш, доимий тишлам шакилланиши жараёнида жағлар торайишига йўл қўймасликка 
қаратилган. Бунда турли ортодонтик мосламалардан фойдаланилади.
Диспансер назорати жараёнида логопеднинг вазифалари 
Логопеднинг асосий вазифаси боланинг нутқини тўғри шакллантиришдир. Танглайида 
туғма нуқсони бўлган болалар логопедик машқлар бажаришни ўз вақти (1-2 ёш)да, онгли 
равишда гапириш бошлангунга қадар бошланишлари керак. Чунки товушларни нотўғри 
талаффуз қилишга мослашиш, логопедик коррекция муддатининг узайишига олиб келади. 
Операциягача бўлган даврда логопед болаларга ҳар хил жисмоний ҳаракатлар ёрдамида 
чуқур нафас олиш ва аста ҳавони чиқаришни ўргатади. Бунинг учун чуқур нафас олишга 
ундовчи ўйин шаклидаги турли машқлар бажарилади. Ота-оналарга бу машқларнинг 
аҳамияти батафсил тушунтирилади уйда мунтазам бажариш учун вазифалар берилади. 
Нутқнинг бузилиши танглайнинг туғма нуқсонлари туфайли юзага келадиган асосий 
функционал ўзгаришлардан биридир. Чунки танглай чодири ва мушаклари овоз (товуш) 
ҳосил қилувчи аъзолар (оғиз, бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари, ҳалқум ҳиқилдоқ, овоз 
бойламлари) мажмуининг муҳим ва узвий қисмидир. Танглайда кемтик мавжудлиги боис 
нутқда манқалик вужудга келади. Манқаланиш билан талаффуз қилинган сўзлар, нутқ 
равонлиги ва фикрлар ифодаланиш, аниқ равшан чиқишини таъминлай олмайди. 
Тингловчилар учун тушунарли бўлмаган нутқ, сўзловчини оила ва айниқса (болалар 
боғчаси, мактаб) жамоаларида ноадекват руҳий-эмоционал ҳолатга тушишига сабаб 
бўлади. Бундай ҳолатларнинг такрорланиши, нуқсони бўлган болаларда руҳий комплекс 
466 


шаклланиши ва уларнинг келажакда жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишларига нисбатан 
пессимистик кайфиятда ёндошишларига олиб келиш мумкин. 
Баъзан ота-оналарда ҳам ана шундай ҳолатлар кузатилиб, хатто оилалар бузилиши 
мумкин. 
Уранопластика операцияси натижасида юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг анатомик 
бутунлиги тиклангандан сўнг, нутқнинг камчиликлари камайиб боради. Тўла тўкис нутқни 
шакллантириш учун эса, операцияга –тайёрлов ва операциядан кейинги реабилитация 
босқичларида логопедик машқларнинг аҳамияти жуда каттадир. 
Операциядан олдин бажарилиши лозим бўлган машғулотларнинг мақсад – компенсатор 
ҳарактерга эга бўлган патологик одатлар ҳосил бўлишига йўл қўймаслик ва нормал нутқ 
ривожланиши учун асос (база) яратиш. 
Бу давр мобайнида қуйидагиларга эришиш зарур: 
1. Танглай чодирини операциядан кейинги танглай-ҳалқум ҳалқаси (бўлаклари)нинг 
бирикишига тайёрлаш; 
2. Ҳалқум мушаклари дистрофиясининг олдини олиш; 
3. Товуш тўғри ҳосил бўлиши замин (шарт-шароит) яратиш; 
4. Оғиз бўшлиғида тилни олдинга суриш, тилнинг илдизини тушириб, учини 
мустаҳкамлаш; 
5. Лунж ва лабларни фаоллаштириш; 
6. Ўмров типида нафас олиш мустаҳкамланишнинг олдини олиш; 
7. Нутқ вақтида, тезкор ва кўп миқдорда нафас (ҳаво) чиқарилишини тўҳтатиш ҳамда 
йўналтирилган ҳаво оқимини (маромида) ҳосил қилишни тарбиялаш; 
8. Сўзлаш вақтида фонемалар (.........) сурилишининг олдини олиш. 
Операциягача бўлган даврда беморнинг товушларни нотўғри талаффуз қилиниши 
тўғриланмаса, танглай пластикасидан кейин ҳам дикция коррекцияловчи машғулотлар 
бажарилиши талаб этилади. Чунки бола оғиз ва бурун бўшлиқлари туташганлигига 
мослашган ҳолда талаффуз қилишга ўрганган бўлади. шунингдек, кемтикли танглай 
чодирининг камҳаракат бўлаклари билан товуш ҳосил қилишади. Логопедик тайёрлов 
ўтказилмаган беморлар талаффузини тўғрилаш учун янги ўта мураккаб артикуляция 
стереотипини тарбиялаш лозим бўлади. 
467 


Юқори лаб ва танглайнинг кесиб ўтувчи туғма нуқсонларида, логопедик машғулотлар 
хейлопластика операциясидан сўнг уранопластика операциясигача бўлган даврда 
ўтказилиши самаралидир. Бажариладиган машқлар асосан чуқур нафас олиш (пуфлаш, 
пуфакни шишириш) ва тил ҳаракатларини фаоллаштиришга (тилни олд томонга чиқариш, 
юқори лабни ялаш) йўналтирилади. Кичиқ ёшдаги болаларнинг тақлид қилишга 
мойиллигини ҳисобга олган ҳолда улар эътиборини сўзловчининг лаблари ва тилнинг 
ҳолати ва ҳаракатларини кузатиб, кейин қайтаришга жалб этиш лозим. 
Уранопластика операцияисидан кейинги даврда, яралар битиб, чоклар олинганидан 
сўнг, танглайнинг тикланган чодири мушакларини ҳаракатга келтириш асносида, нафас 
олиш, овқат истеъмол (қабул қилиш ва нутқ функцияларини изга тушириш борасида 
реабилитация чоралари давом эттирилади. Жумладан логопедик машғулотлар, нафас олиш 
(чиқариш) гимнастикаси, танглай ва ҳалқум ҳаракатларини кучайтириш, товуш резонанси 
ва талаффузининг аниқ чиқиши, овоз диапозони ва кучини оширишга қаратилади. 
Нутқ камчиликларини бартараф этиш учун артикуляция мушаклари фаолиятини 
яхшилаш, оғиз бўшлиғидан ташқарига йўналган ҳаво оқимининг кучи ва фаолиятини 
ошириш, танглай ҳалқум ҳалқаси фаолиятини бошқаришни тарбиялашга эришиш лозим. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish