Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Хейлопластика операциясигача ўтказиладиган ортодонтик даво



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Хейлопластика операциясигача ўтказиладиган ортодонтик даво 
альвеоляр ўсиқ ва 
танглайдаги кемтикни вақтинча ёпиб, боланинг овқатланишига шароит яратишни кўзда 
тутади. 
Мак
-
Нил юқори жағнинг ўсиш соҳаларини чақалоқликнинг 4 ҳафтасидан бошлаб 
ечиладиган пластинка ёрдамида механик таъсирлантиришни таклиф қилган. Муаллиф 
пластинка таъсирида юқори жағнинг ўсиши интенсив кечишини таъкидлаган. Бу усулни 
юқори жағнинг кесиб ўтувчи туғма кемтикларида қўллаган мутахассислар, танглай 
ўсиқларининг жадал ўсиши, кемтик торайишини, гоҳида кемтик четлари соҳасида 
альвеоляр ўсиқ бўлаклари бир бирига тақалганлиги (текканлиги)ни қайд этганлар. 
Чақалоқларда (бир ёки икки томонлама) кесиб ўтувчи туғма нуқсонларни пластинка 
ёрдамида ёпиш Т.В. Шарова томонидан яхши ўрганилган. Муаллифлар фикрича 
пластинканинг функционал босим таъсирида бўлакларни режалаштирилган йўналиш 
бўйлаб бир
-
бирига томон суриб келтириш мумкинлиги исботланган. 
Кафедрамизда олиб борилган илмий-амалий изланишлар (Муртазаев С.М. 2010) 
хулосаларига кўра, чақалоқларга (биринчи-иккинчи ҳафта давомида) тақилган 
преформацияловчи пластинка: юқори жағ бўлакларини яқинлаштириш билан бирга 
альвеоляр ўсиқ четлари ўсишини ҳам жадаллаштиради, шунинг учун альвеоляр ўсиқ 
соҳасидаги кемтик тораяди. Жағ бўлакларини юқори лаб миодинамик мувозанати 
бузилиши ва тилнинг босими билан боғлиқ салбий таъсиридан ҳимоялайди ҳамда бўлаклар 
орасидаги масофа катталашиши (кенгайишига) йўл қўймайди. Бўлиниб қолган альвеоляр 
ўсиқ ва танглай ўсиқларининг ўсишини кучайтиради. Бўлаклар ўсиб, яқинлашгани (танглай 
кемтиги жуда кичрайгани) дан сўнг, хейлоринопластика операциясини ўтказиш имконияти 
юзага келади. 
Бурун ва оғиз бўшлиқлари бир биридан ажратилганлиги сабабли ютиниш (овқатланиш), 
нафас олиш яхшиланади ва боланинг жисмоний ўсишига ижобий таъсир этади ва соматик 
касалликлар олдини олади. Чақалоқлик учун тайёрланган биринчи пластинка ҳар 2-3 ойда 
(жағнинг ўсишига мос равишда) янгилаб турилади ва 6 ойдан сўнг хейлопластика 
ўтказилади. 
Хейлопластика операциясидан сўнг ортодонтик даво ўтказишдан кўзда 
тутилган мақсад,
жағ бўлакларини бир бирига яқинлаштириш, ҳалқум доираси кенгайиб 
кетишининг олдини олиш. Танглай ўсиқлари ўсишини жаддалаштириб яқинлаштириш 
465 


(нуқсонни торайтириш), велопластика операциясининг муваффақиятли ўтишига шароит 
яратилади. 
Велопластика операциясидан сўнгги босқичда ортодонтик даво ўтказишдан мақсад,
қаттиқ танглай соҳасидаги нуқсонни индивидуал равишда тайёрланган пласинка билан 
беркитиб, беркитувчи пластинка тайёрланади, пластинка бурундан нафас олишни 
таъминлаш. Логопед машғулотлари, нутқни дастлабки даврдан тўғри шакллантиришга 
ёрдам бериши ва ён томонга қийшайган кичик бўлакни тўғри ҳолатга келтириш ҳамда 
кейинчалик танглайдаги нуқсоннинг кичиклашиши (торайиш)га эришишдир. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish