Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


IV- БОБ. БОЛАЛАРДА СЎЛАК БЕЗЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

IV-
БОБ. БОЛАЛАРДА СЎЛАК БЕЗЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
Сўлак безлар анатомияси 
T.Warton 
(1656 й) жағ ости , N.Stenon (1662 й) қулоқ олди сўлак безлари-
нинг анатомияси хақида чоп этган ишларидан сўнг бу аъзолар касалликлари ўрга-
нила бошланди. Одамда уч жуфт катта сўлак безлари: қулоқ олди (glandula 
parotis
), пастки жағ ости (glandula submandibularis), тил ости (glandula 
sublingularis
) ва (лаблар, лунж, танглай, тил, милк) шиллиқ пардасида майда сўлак 
безлари мавжуд. Функционал жихатдан, майда безлар катта аҳамиятга эга бўлма-
салар ҳам, уларда ҳар хил патологик ўзгаришлар юзага келиб, болани безовта 
қилиши мумкин. 
Қулоқ олди сўлак бези
ва бошқа катта сўлак безлари эмбрионал ривожла-
нишнинг 6-хафтасида пайдо бўлади, ривожланишнинг 22-хафтасида сўлак найла-
ри ўтувчан бўлади. Бир ёшгача бўлган болаларда сўлак безлари фаолияти суст 
бўлса, бир ёшдан сўнг уларнинг фаоллиги ортади ва 15 ёшларга келиб, без шакли, 
ҳажми ва функционал жихатдан катталарникидан фарқ қилмайди. Туғилган бола-
258 


да без вазни 1,8 г. бўлади. Бола ўса борган сари бу безлар пропорционал равишда 
катталашади. Балоғатга етган болада без вазни 25-30 г. га етади. 
Қулоқ олди бези асосан жағ орти соҳасини эгаллайди. Ясси шаклга эга 
бўлиб, юз териси остида, олд томондан қисман чайнов мушаги (m.masseter) тўсиб 
туради, орқа томондан - тўш-ўмров-сўрғичсимон (m. sternocleiomastoideus) му-
скул ва қисман сўрғичсимон ўсиққа ётади. Адабиётларда берилган маълумотларга 
кўра, без узунлиги 48-86 мм, эни 42-74мм, қалинлиги 22-45 мм гача етади. Қулоқ 
олди сўлак безида ташқи, олд ва орқа юзалари, юқори ва пастки қутблари фарқла-
нади. 
Без юмшоқ, пушти рангда бўлиб, алоҳида бўлаклардан иборат. Медиал 
қисмдан қўшимча бўлаклар тармоқланади. Безнинг бирламчи бўлакчалари қўши-
либ, бўлаклар ҳосил қилади. Бўлакларни бириктирувчи тўқимадан иборат бўлган 
строма ўзаро ажратиб туради. Строма орасида кон томирлари, нерв толалари ва 
сўлак чиқарув йўллари жойлашади. 
Без бўлакчаларининг найчалари қўшилиб, марказий найни (5-7 см. узун-
ликда) ҳосил қилади. Марказий най (ductus parotideus Stenoni) безнинг олд қир-
расидан чиқиб, горизонтал ҳолатда ётади. Чайнов мушаги олдидан ўтиб, лунж 
мушаги орасидан оғиз бўшлиғига, яьни биринчи озиқ тишлар қаршисида шиллиқ 
пардага очилади. 
Қулоқ олди сўлак безининг чиқарув найига 7-18 тагача ён найчалар келиб 
қўшилади. Магистрал найнинг ички диаметри 1,5-Змм, узунлиги 15-40 мм ни 
ташкил қилади. 
Қулоқ олди сўлак бези орасидан 
юз нерви
(n.facialis
) толалари ўтади. Нерв 
чакка суягининг сўрғичсимон ва бигизсимон ўсиклари ўртасидаги тешик (foramen 
stylomastoideum
) дан чиқиб, қулоқ олди сўлак безининг орқа қиррасидан без 
тўқимасига киради, юқоридан пастга, ичкаридан ташкарига ва олдинга йўналади.
Без тўқимаси ичидан ўтган 
юз нерви
яхлит тола бўлиб, 0,6-1,5см гача узун-
ликда ташқи уйқу артерияси ва жағ орти венаси ёнидан ўтади, сўнг 0,5-1см чу-
курликда иккига бўлинади, ва уларнинг бири нервнинг давоми сифатида горизон-
тал, иккинчиси пастга 2 см. гача тушиб, бездан чиқиш олдидан тармокданиб кета-
259 


ди. Юз нервининг тармоклари без ичида чигал (plexus parotideus) ёки катта гоз 
панжаси- pes anserinus major ҳосил қилади. Чигалдан ажралган толалар ел-
пигичсимон шаклда олдинга - ташкарига йўналади. Без юзасида юз нерви мимика 
мушаклари: чакка (rr. temporalis), ёнок (rr.zigomatici), лунж (rr.buccalis) пастки жағ 
ости (r.marginalis mandibulae) буйин (г. coli) тармокларини беради. 
Ташқи уйқу артерияси (без остида, қулоқ олди бези фасцияси юзаси) қулоқ 
олди сўлак бези паренхимасининг медиал қисмидан жағ шохи орқа қирраси бўй-
лаб юқорига кўтарилади, ундан олд томонга йўналган юқори жағ артериаси 
(a.maxillaris
) ажралади, орқага - қулоқ орти артерияси (a.auricularis posterior) 
юқорига эса - ташқи уйқу артерияси охирги тармоги чакканинг юза артериаси 
(a.temporalis superficialis) 
тери остида жойлашади, ундан ажралган майда томир-
лар безни артериал кон билан таъминлайди. Бездан кетаётган кон юза ва ўрта чак-
ка веналари vv.temporalis superfisialis, temporalis media, юз кундаланг венаси 
(v.transversa faciei
) ва юқори жағ венаси (v.maxillaris) воситасида, ташқи уйқу ар-
териасига параллель жойлашган жағ орти венаси (v.retromandibularis) га куйилади. 
Қулоқ олди сўлак безининг иннервацияси: қулоқ-чакка нерви 
n.auriculotemporalis 
билан таьминланади. Бу нерв пастки жағ нерви 
(n.mandibularis
) дан ажралиб иккига бўлинади (ёки аввалданок икки тармоқ ҳолда 
ажралади) ва a. Meningea media ни ўраб олгач, қайтадан бирлашиб, битта пояга 
айланади, сўнгра пастки жағ бўғим ўсиғини орқасидан айланиб ўтиб, қулоқ олди 
безига кўтарилади. Шу жойда у безнинг ўзига ҳамда без ичидан ўтаётган юз 
нервига алока (анастамоз) толаларини беради. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish