Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


ЮҚОРИ ЛАБНИНГ ТУҒМА НУҚСОНЛАРИ



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

ЮҚОРИ ЛАБНИНГ ТУҒМА НУҚСОНЛАРИ 
 
Юз–жағ соҳаси туғма нуқсонларини ўрганишдан аввал оғиз бўшлиғи ва 
атроф аъзолар анатомик тузилиши такрорлаш фойдадан ҳоли эмас. 
Оғиз бўшлиғи–cavitas oris нафақат хазм аъзолари системасининг 
бошланиши, у бизни бир биримиз билан мулокот қилишимиз, нутқимиз учун 
зарур аъзо. Оғиз ҳалқумга давом этиб, оғиз–ҳалқум нафас олиш тизимининг 
таркибий қисмидир. 
Оғиз бўшлиғини ташқаридан чегаралаб турувчи лаблар чирой 
бағишлабгина қолмай, овқат қилиш, луқмани ва сўлакни оғизда ушаб туриш 
ҳамда энг муҳими сўзларни тушинарли талаффуз қилиш учун зарур.Инсон ҳаёти 
учун бу аъзолар ҳаммаси анатомик жиҳатдан бўлиб, бут ўз фаолиятини тўлиқ 
бажара олиши керак. Аммо ҳар–хил эгзоген ва эндоген омиллар таъсири туфайли 
юз–жағ тизимида туғма нуқсонлар юзага келади.
Лаблар анатомияси
. Юқори лаб – labium superius ва пастки лаб – labium 
infe
rius деб аталади. Уларнинг икки томонда бир-бирига ўтиш жойи, лаблар 
бирикмаси – comissura labiorum деб аталади. 
Оғизнинг кириш ёки даҳлизи қисми – vestibulum oris, юқори ва пастки 
лаблар ўртасидаги ёриқ – rima oris оғиз кириш тешиги деб номланади. Оғизга 
кириш тешигининг икки (чав ва ўнг) томондаги бурчаклари – angulus oris (dextra 
et sinistra) деб юритилади. 
Юқори ва пастки лаблар асосини, оғиз тешигини атрофини ўраб турувчи 
m.orbicularis oris оғизнинг айлана мушаги ҳосил қилади. Устки қисмини юз 
териси, оғиз бўшлиғи томондан лунжларнинг шиллиқ қавати қоплайди. 
Лабларнинг тери қисми билан шиллиқ қавати орасидаги юпқа мугуз қават билан 
қопланган соҳа 
оралиқ қисми
ёки 
қизил ҳошия
деб аталади. Чунки унинг 
остидаги мускуллар лабга қизғиш ранг бериб туради. Лабларнинг бу қисмида 
шиллиқ безлари бўлмай, фақат ёғ безлари жойлашган. 
Янги туғилган болаларда юқори лаб нисбатан қалин, пастки лабдан 
олдинга бироз туртиб туради. Лаблар шиллиқ қаватида бўртмалар бўлиб, эмиш 
398 


вақтида улар кўкрак бези сўрғичини ушлаб туришга ёрдам беради. Лабларнинг 
мушаклари яхши тараққий этган бўлиб, бўлар ҳам эмишни осонлаштиради.
Шундай қилиб, лаблар уч қисм – тери қисми – pars cutaneus; шиллиқ қисми 
– 
pars mucosa ва оралиқ қисм – pars intermedia дан иборат. 
Лабларнинг шиллиқ қавати алвеоляр ўсиқнинг, марказий қисмида лаб 
юганчалари – frenulum labii superioris ва frenulum labii inferioris деб аталадиган 
бурмалар ҳосил қилади. Юқори лаб юганчаси бирмунча яхши ривожланган. 
Юқори лабнинг (тери қисми) марказида юқоридан пастга томон тик 
йўналган кенг эгатча бўлиб, у philtrum деб аталади. Бу эгатча мимик 
мускулларнинг ривожланишига боғлиқ ҳолда чуқур ёки юза бўлиши мумкин. 
Терининг қизил ҳошияга ўтиш қисми Кўпидон камони шаклини 
эслатганлиги сабабли Кўпидон чизиғи деб юритилади. Унинг эгатча қисмида уч 
нуқта фарқланади. Марказий нуқта – эгатчанинг (асоси) ўртасида ва икки ён 
нуқталар-эгатча устунлари камон чизиғи билан туташган соҳаларда жойлашган. 
Марказий нуқта– энг пастки, ён нуқталар лабнинг юқори нуқталари ҳисобланади.
Ўғил болаларда балоғатга етган даврдан бошлаб юқори лабнинг терисида 
мўйлов – mustax, пастки лаб териси, энгак ва қисман бўйин терисида соқол – 
pappus s.barba ўса бошлайди. Юқори лаб ўрта қисмида бироз кўтарилган дўмбоқча 
– tu
berculum labii superioris мавжуд.
Юқори ва пастки лабларни оғизнинг айлана мушаги ҳосил қилади. Бу 
мушакларга юзнинг қатор мушаклари бирикади ва лабларни ҳаракатга келтиради 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish