Қиёсий ташхислаш:
чипқон ва хўппозни ноодонтоген абсцесс ва
флегмоналардан фарқлаш лозим. Бир ёки бир нечта тук ўзакларининг ажралиб
чиқиши фарқлаш учун асосий белги сифатида хизмат қилади.
Чипқон ва хўппоз билан оғриган беморларда учрайдиган оғир асоратларни
назарда тутган ҳолда уларни албатта стационар шароитида даволаш керак.
Инфильтратив шаклда кечувчи чипқон консерватив даволанади: маҳаллий
гипотермия, яллиғланиш соҳасига Д М С О нинг 10% эритмаси билан боғламлар
қўйилади, антибактериал ва дезинтоксикацион даволаш чоралари ўтказилади.
Чипқон ёки хўппоз абсцесланган бўлса, йирингли ўчоқ умумий
оғриқсизлантириш остида кесиб очилади. Кесма йўналиши имконият қадар
табиий бурмалар бўйлаб ўтиши керак. Хўппозда бир нечта кесмалар ўтказилиши
мумкин. Кесилган йиринг ўчоғи ўзаклар ажралгунга қадар дренажланиши керак.
Ўзакларни сиқиб, босиб чиқариб ташлашга ўринмаслик керак, акс ҳолда юзага
келган манфий босим туфайли инфекция кенг кўламда тарқалиши мумкин. Ярани
антисептик, протеолитик ҳусусиятга эга дори воситалари эритмалари билан
мунтазам ювиб турилади ва ўчоқ тозаланганидан сўнг, физиотерапевтик
муолажалар (УВЧ,УБН, ултьратовуш, гелийнеон нурлари) грануляция ва
эпителизация жараёнларини тезлаштирувчи тавсия этилади.
225
Боланинг умумий аҳволи оғир бўлса ёки кучли заҳарланиш ҳолати вужудга
келса, дезинтоксикацион даволаш чоралари кўрилиб, неокомпенсан, тузли
эритмалар, витаминлар ва антибиотиклар вена ичига юборилади. Қон ивиш
тизими фаоллашуви кузатилса, гепарин ёки бошқа антикоагулянтлар буюрилади.
Болаларда чипқон қайта-қайта юзага келган ҳолларда беморлар қонининг
стериллиги текширилиши лозим. Кўрсатмаларга кўра схема бўйича:
3,5,7,9,10,10,
9,7,5,3 мл мушак орасига аутогемотерапия, хусусий реактивликни
(актив) стимуллаш(қўзғатиш) учун стафилококк анатоксини бактериофаг; пассив
иммунотерапия учун стафилококка қарши гаммаглобўлин, плазма буюрилади.
Чипқоннинг қайталаниши ёки йирингли яранинг тозаланиши, битиши суст кечса
ҳамроҳ касалликлар (қандли диабет)ни аниқлаш ва даволаш учун эндокринолог,
иммунолог мутахассислар жалб этилишлари керак бўлади.
Чипқон касаллигининг олдини олиш учун айниқса ўспиринлик даврида юз
терисини тоза тутиш ва тўғри парваришлаш лозим.
Асоратлар:
Чипқон ва хўппоз касалликларида инфекцион жараён
атрофдаги тўқималарга тарқалиб, флегмона шаклланиши натижасида юз ва кўз
веналарининг яллиғланиши (тромбофлебит)га олиб келиши мумкин. Шунингдек,
инфекция яхши тармоқланган томирлардан кўз бурчаги венаси (v.angularis)
орқали калла синуслари оралиқларида тромбоз ҳосил қилиши; менингит, сепсис
каби оғир ҳолатлар билан асоратланиш эҳтимоли баланд.
226
Do'stlaringiz bilan baham: |