69-модда. Суд ишларини ҳал қилишга аралашишга йўл қўйилмаслиги
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўришга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний суд қарори чиқарилишига эришиш мақсадида судьяларга қандай бўлмасин бирон-бир тарзда таъсир этиш қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон-бир тушунтиришлар беришни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, кимга бўлмасин, танишиб чиқиш учун ишларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
691-модда. Судьялар ўртасида ишларни тақсимлаш
Судларда ишлар судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда, судьялар ўртасида ишларни тақсимлашга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимланади.
Судларда ишларни автоматик тарзда тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан тасдиқланади.
(691-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 мартдаги ЎРҚ-607-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон)
70-модда. Судьялар дахлсизлиги
Судьянинг шахси дахлсиз. Судьянинг дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорти ва алоқа воситаларига, хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга тааллуқлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида уларга тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, адлия вазири томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ўқотар қурол берилади. Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.
(70-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
(70-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
(70-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Судьянинг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, телефондаги сўзлашувларини эшитиш, судьяни шахсан кўздан кечириш ва уни шахсий тинтув қилиш, шунингдек унинг хат-хабарларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ёки олишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг рухсати ёки суднинг қарори билан йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туманлараро, туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьясига нисбатан жиноят иши юқори турувчи суд судловига, бошқа судларнинг судьяларига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишлидир.
(70-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 242-модда)
Судда ўз вазифаларини бажараётган даврда халқ маслаҳатчиларига судьялар дахлсизлигининг барча кафолатлари татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87-сон «Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2981).
Do'stlaringiz bilan baham: |