251-модда. Ҳаво транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу Кодекснинг 116, 1163-моддаларида, 117-моддасининг биринчи қисмида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир, Миллий авиакомпания эса ушбу Кодекснинг 53-моддасида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 122-моддасининг иккинчи қисмида, 124-моддасида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 145-моддасининг биринчи қисмида, 146-моддасида (ҳаво транспортидаги ҳуқуқбузарликлар қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.
Қуйидагилар ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазоларни қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари;
Миллий авиакомпаниянинг бош директори ва унинг ўринбосарлари, авиакомпания Учиш мажмуасининг директори ва унинг ўринбосари, аэропорт (авиакорхона) директори, авиакомпания бош инспектори, авиакомпаниянинг тиббий-санитария хизмати бошлиғи.
(251-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
252-модда. Сув транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув транспорти органларига ушбу Кодекснинг 53, 121, 122, 124, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (сув транспортидаги ҳуқуқбузарлик учун), 118, 120-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(252-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Порт бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, пристань ва вокзалларнинг бошлиқлари, порт, пристань ва вокзалларнинг навбатчи маъмурлари, порт ҳудудлари бошлиқлари ва шлюз бошлиқлари, кемаларнинг капитанлари, уларнинг ёрдамчилари ва штурманлари, кема қатнови инспекцияларининг катта инспекторлари ва инспекторлари, кема тафтишчилари, порт, пристань жойлашган ердаги ҳарбийлаштирилган идоравий соқчилигининг юқори мансабдор шахси (бирлашган отряд бошлиғи, отряд бошлиғи, командир, ёнғиндан сақлаш йўриқчиси) сув транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(253-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан 2020 йил 26 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |