Одил судлов /2019 Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши шарт



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/65
Sana21.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#53538
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   65
Bog'liq
odil-sudlov-1-son-2019

ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
55
ТАРИХ САҲИФАЛАРИ
чиқарган ходимлар ҳам ишлаган. Вилоят инқилобий трибунали, кейинчалик 
Зарафшон музофот ҳукм маҳкамаларининг идораси Янги Бухорода, бугунги 
Когоннинг Винокуров кўчасида жойлашган эди. Вилоят инқилобий трибуна-
лининг ҳукми ҳозирги Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари-
га қарашли шаҳару туманларга ўтган. Трибунал фаолиятининг тўхтатилиши 
билан Қашқадарё ва Сурхондарё судлари мустақил ташкилотлар сифатида 
шаклланди. Республика халқ адлия нозирлигининг 10-рақамли буйруғига асо-
сан собиқ Зарафшон музофот ҳукм маҳкамаси негизида Бухоро вилоят ҳукм 
маҳкамаси ва маркази Кармана шаҳри бўлган Зарафшон ҳукм маҳкамаси ву-
жудга келтирилди. Бундай қўшилиш ва ажралишларнинг ҳам ижобий, ҳам 
салбий жиҳатлари бўлиши табиийдир. Айни ҳолат вилоят судида ишлайдиган 
ходимлар сонига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди, албатта. Идорага қарашли 
ҳудуднинг кенгайиши ходимлар сонининг кўпайишига олиб келса, кичрайи-
ши камайишининг асосидир.
Саводли ва малакали мутахассисларнинг етишмаслиги туфайли баъзан 
соҳага нолойиқ шахслар ҳам ишга қабул қилинган. Назорат ва талабчанлик-
нинг кучли бўлганлиги сабабли ходимларнинг қўнимсизлиги табиий бир ҳол 
бўлган. Мана бир мисол: Бухоро вилояти прокурорининг ёрдамчиси Ботирбе-
ков ўз ҳисоботида халқ судларининг фаолиятига баҳо берар экан, жумладан 
Ғиждувон халқ судидан Сирожхонов ҳақида ёзади: «Қобилияти суст, сиёсий 
саводсиз, деҳқонларга муомаласи ачинарли аҳволда. Унинг бундай ҳаракати 
деҳқонлар кўз ўнгида судлар обрўйини тўкиб қўяди». Мазкур баҳога ғараз 
аралашган ва яна қандайдир эътирозли жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Бироқ, 
ишорадан сўнг вилоят суди ўз ходимининг иш фаолиятини ўрганиб, уни эгал-
лаб турган вазифасига нолойиқ ходим сифатида ишдан четлаштирган. Шу 
мазмундаги буйруқлар тез-тез чиқарилиб турилган.
Халқ маслаҳатчиларини сайлов орқали танлаш биринчи марта 1926 йилнинг 
охирида амалга оширилган. Дастлаб бу тадбир Кўҳна Бухоро ва Когонда жорий 
қилинган. 1927 йилнинг охирига келиб вилоят судига қарашли барча шаҳар ва 
туманларда халқ маслаҳатчилари сайловига эришилган. 1938 йилда Ўзбекистон 
таркибида Бухоро вилоятининг таъсис этилиши билан судлар фаолиятида ҳам 
сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бухоро вилоят судига жиноий-фуқаролик иш-
лари бўйича раҳбарлик жумҳурият Олий суди ва идоравий-иқтисодий жиҳатдан 
бошқариш эса Адлия вазирлиги зиммасига юклатилди. 1938-1941 йилларда Бу-
хоро вилоят суди таркибида қуйидаги бўлим, шаҳар ва туман халқ судлари бор 
эди: умумий бўлим, жиноий ишлар, фуқаролик ишлари бўлими, бухгалтерия, 
статистик бўлим, Бухоро шаҳри, Бухоро тумани, Когон шаҳри, Когон тумани, 
Ғиждувон, Қизилтепа, Қоракўл, Кармана, Конимех туманлари халқ судлари. 
Булардан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё округлари ихтиёрида бўлган 17 



Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish