Одил судлов /2019 Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши шарт



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/65
Sana21.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#53538
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   65
Bog'liq
odil-sudlov-1-son-2019

ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
56
ТАРИХ САҲИФАЛАРИ
туман халқ судлари ҳам Бухоро вилоят судига қарашли эди. 1941 йилнинг 6 мар-
тидаги Ўзбекистон Олий Кенгаши Президиуми Фармонига кўра Сурхондарё ва 
Қашқадарё мустақил вилоятлар сифатида таъсис этилиши муносабати билан 
уларга тегишли судлов ташкилотлари Бухоро вилоят суди ихтиёридан чиқди. 
Ўтган аср 30-йилларининг охиридан Сталиннинг вафотига қадар бўлган давр 
собиқ Иттифоқ тарихида энг машъум йиллар ҳисобланади.
Ҳаётимизнинг ўша қаро кунлари мусибатидан одил судлов ходимлари ҳам 
«бебаҳра» қолган эмас. Одамлар бир-биридан ҳадиксираб яшаган, эртанги 
кунининг ёруғ келишига кўзи етмаган шароитда қонунни, адолатни, табиат-
нинг бебаҳо мўъжизаси бўлган инсоннинг инсонийлигини ҳимоя қилишнинг 
қимматга тушганлиги табиийдир. Қатағоннинг кўп сонли шаҳидлари сафида 
Бухоро вилояти ҳудудида қонунчилик равнақи учун курашган фидойи касб-
дошларимизнинг борлиги шубҳа туғдирмайди. Узоқ йиллар судлов тизими-
нинг турли бўғинларида иймон ва интизом билан хизмат қилган, халқ ўртасида 
обрў-эътибор қозонган Г.Орифжонов, М.Рўзиев, С.Абдиров, М.Юнусов, 
Е.Пак, Ё.Саидов, М.Тоиров, Р.Қодиров каби касбдошларимиз номини ифти-
хор билан эсга оламиз.
80-йилларнинг бемаврид эсган «шамоллари» десантчиларнинг хавф-
хатаридан ўзини, ўзлигини, касби шарафини ҳимоя қила олган фидойи, пок 
виждонли ҳуқуқ посбонлари вилоятимиз ҳудудида бениҳоя кўп. Бугун ҳам 
улар вилоятимизнинг турли шаҳару туманларида жиноятчиликка қарши қонун 
қалқонини кўндаланг тутиб, адолат тантанасини давом эттираётирлар. Кек-
са ходимларимиз улардан аксариятини меҳр ва самимият билан эслайдилар. 
Шундайлардан бири Расул Бердиевдир. У 1948-1963 йилларда жамоамизни 
ўта талабчанлик билан бошқарган. Унинг ибратли фаолияти ҳақида архиви-
мизда сақланаётган кўп сонли ҳужжатлар шаҳодат беради. Ўн йилдан зиёдроқ 
раислик қилган Г.Орифжоновни (мустақиллигимиз шарофати билан оқланган) 
ҳам бухороликлар ўта самимий инсон сифатида тилга олади. Вилоят судида 
кўп йиллар бош ҳисобчилик қилган Е.Пак кейинчалик ҳуқуқ соҳасига ўтиб, 
ўн йил вилоят судининг аъзоси лавозимида ишлаган. Шу ходим 1974-1978 
йилларда раис бўлиб ишлаган Ф.Носиров, 1978-1987 йилларда шу жамоани 
бошқарган У.Мингбоев ҳақида ҳам меҳр ва ихлос билан фикр юритади.
Вилоят судининг идораси 1938 йилга қадар Когонда эди. 1939 йилда Бухо-
ро шаҳрига кўчиб келди. 

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish