ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
24
қўллаш ҳақидаги ариза билан мурожаат этиш, ҳимоя қилишни таъминловчи орган-
ларнинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга шикоят қилиш
бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган.
Шу билан бирга, Қонунга кўра, ҳимоя қилинувчи шахслар хавфсизлик чораларини
таъминловчи органнинг қонуний талабларини бажариши, ўзига нисбатан қилинган
ҳар бир таҳдид ёхуд ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида уларни дарҳол хабардор
қилиши, хавфсизликни таъминлаш учун ўзига берилган мол-мулкни асраб-авайлаши,
ўзига нисбатан қўлланилган хавфсизлик чоралари ҳақидаги маълумотларни ошкор
этмаслиги шарт.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тарти-
бини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Жиноят,
Жиноят-процессуал, Меҳнат ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар-
га, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Реклама
тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.
Жиноий ва маъмурий қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мам-
лакатдаги жамоат тартибини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат
ва тиланчилик билан шуғулланганлик ҳамда вояга етмаган шахсларни, кекса ёш-
даги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган шахсларни тиланчилик
қилишга жалб этганлик учун жавобгарликни белгилаб қўйишга қаратилган.
Ўзгартишлар меҳнат қонунчилигини ҳам четлаб ўтмади. Ишга қабул қилиш тар-
тиби ва иш берувчининг мазкур жараёндаги масъулиятига оид айрим низомлар сод-
далаштирилди.
Қонун чақалоқлар ва болалар, вояга етмаган шахслар, ногиронлиги бўлган шахс-
лар ва кекса одамлар иштирокида тиланчилик қилиш ҳолларининг олдини олиш-
га, жамиятнинг ахлоқий қадриятларини ҳимоя қилишга, энергетик ичимликларни
ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ёки суиистеъмол қилишнинг олдини олишга, шунинг-
дек фуқаролар соғлиғини асрашга, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллан-
тиришга хизмат қилади.
«Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 17 та қонун ҳамда
6 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, Қонун билан «Прокуратура тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати
тўғрисида»ги қонунларга ва Уй-жой кодексига прокуратура органларининг бюджет-
дан ташқари маблағлари ҳисобидан прокуратура органларини молиялаштириш ва
моддий-техник жиҳатдан таъминлаш имконини назарда тутувчи ўзгартишлар кири-
тилди.
Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қаторидан хўжалик юри-
тувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат органлари фао-
лиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, бундай ишларни бажаришда такрорла-
ниш ва суиистеъмолликларга йўл қўймаслик вазифалари чиқариб ташланди.
Do'stlaringiz bilan baham: