Бизнес ғоя – бизнеснинг асоси Тадбиркорлик ғоясининг кўплаб потенциал манбалари мавжуд. Бунга миллионлаб тадбиркорлар ва уларнинг гуллаб яшнаётган компаниялари мисол бўла олади. Масалан: • Шахсий қизиқишлар– яъни бўш вақтингизда сиз шуғулланишни ёқтирадиган нарсалар. Кўплаб тадбиркорлар ўзининг севимли иши билан шуғулланишни ва бундан пул топишни ёқтирадилар. Масалан, сиз компьютерларни таъмирлашни ёқтирасиз, дўстларингизга компьютерлар билан боғлиқ муаммоларда ёрдам берасиз. Сиз техник таъмирлаш хизматини кўрсатиш бўйича фирма ташкил этишингиз мумкин.
• Шахсий кўникма ва тажриба– бизнес ғояларининг жуда кўп қисми иш жойида тажриба тўплаш ёки ўқув юртида ўқиш жараёнида яратилган. Масалан, маиший хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежини тамомлагач, маиший хизмат кўрсатиш бўйича фирма тузиш мумкин. Бўлажак авточилангар етарли даражада тажриба тўплаб хусусий автосервис очиш
мумкин.
Бизнеснинг ташкилий ҳуқуқий шакллари Одатда ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркор олдида бўлажак фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакллини танлаш масаласи туради. Хукукий шахс ёки якка тадбиркор бўлиш керакми, агар хукукий шахс бўладиган бўлса қандай бўлади, деган саволлар кўндаланг туради. Кўп олларда, бундай муҳим қарор, жиддий танловсиз ва унинг оқибатларини тушунмаган ҳолда, қабул қилинади. Ҳақиқатдан ҳам, бундай танлов бўйича универсал маслаҳатлар беришнинг иложи йўқ. Ўзининг ҳолати учун энг яхши танловни бўлажак тадбиркорнинг ўзи амалга оширади.
Тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш учун барча мавжуд шакллар ҳақида тасаввурга эга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сўнгра уларнинг ичидан энг яхши-оптимал вариантни танлаш керак. Бўлажак корхонанинг ташкилий –ҳуқуқий шаклини танлашда уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш керак. Бундан мақсад кейинчалик бирон-бир ҳўжалик операциясини ёки бирор масалани ечиш учун компанияни қайдадан
рўйхатдан ўтказиш кераклиги маълум бўлиб қолмасин.
Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 1 январдан бошлаб, амалдаги қонунчилигига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар киради: якка тадбиркорлар, унча катта бўлмаган фирмалар ва ўртача йиллик ходимлари сони 100 киши атрофида бўлган кичик корхоналар.
Қуйидаги хукукий шахслар кичик тадбиркорлик субъектлари бўлиши мумкин:
- хусусий корхона
- масъулияти чекланган жамичт (МЧЖ);
- қўшимча масъулиятли жамият (ҚМЖ);
тўла ҳамкорлик;
- коммандит-ҳамкорлик;
- ишлаб чиқариш ҳамкорлиги.
Кичик тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури
билан шуғулланишлари мумкин ва фақат бу фаолият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари доирасида бўлиши керак. Шуни билиш жоизки, бизнес билан хукукий шахсни шакллантириб ёки уни шакллантирмай ҳам шуғулланиш мумкин. Хукукий шахс шакллантириш орқали корхона тузиш афзаллиги шуки, бу ҳолда сиз бизнеснинг исталган тури ва йўналиши бўйлаб фаолият олиб бора оласиз. Бу вазиятда бухгалтерия ҳисобининг олиб борилишини зарурлиги ва мураккаблиги, нақд ҳисоб-китобларнинг чекланганлиги камчилик ҳисобланади.
Ўз навбвтида, хукукий шахс шакллантирмай бизнес тузиб, сиз бизнеснинг шундай қизиқарли соҳалари билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум бўласиз:
• мехмонхона ташкил этиш;
• хукукий шахсларга капитал қурилиш бўйича хизмат кўрсатиш;
• қурилиш монтаж ишлари;
• улгуржи савдо;
• барча турдаги нефть маҳсулотларини реализация қилиш;
• умумий овқатланиш соҳасида хизмат кўрсатиш;
• телекўрсатувларни тарқатиш тармоғига хизмат кўрсатиш ва кабел тармоқлари
орқали телерадиодастурларни узатиш;
• брокерлик ҳамда баҳолаш фаолияти ва бир қатор бошқа йўналишлар.
Ўз ишингизни очишдан бурун сиз корхонангиз қандай-ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлишини билишингиз зарур. Амалиётнинг кўрсатишича, Ўзбекистонда тадбиркорликнинг энг кенг тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шакллари қуйидагилар ҳисобланади;
• хукукий шахс шакллантирмай – якка тадбиркорлик, бу ҳолда бизнес жисмоний
шахс томонидан олинган рўйхатдан ўтказиш гувохномаси асосида юритилади;
• хукукий шахсни шакллантириб:
а) хусусий корхона (бир жисмоний шахс – мулкдор томонидан тузилган ва
бошқариладиган тадбиркорлик тшкилоти).
б) масулияти чекланган ва қўшимча масулиятли жамиятлар (МЧЖ ва ҚМЖ)
(ёлланма директор томонидан бошқариладиган, бир ёки бир неча жисмоний шахс
ёки хукукий шахс томонидан тузиладиган хўжалик жамияти)
с) Акциядорлик _______жамияти (АЖ) (Низом фонди маълум миқдордаги акцияларга бўлинган жамият. АЖда ҳар бир бошқарув органи функцияси тақсимланган кўп босқичли бошқарув мавжуд) д) унитар корхона. Унитар корхона деб мулкдор томонидан унга бириктирилган мулкга ҳақдор бўмаган тадбиркорлик ташкилотига айтилади.