- - “Ёшлар” телерадиоканали бир сутканинг ўртача 330 минути сериалларга бағишланади.
- - Кейинги ўринда ТВ-Марказ канали суткасига ўртача 260 мин.
- - Махаллий каналлардан “Тошкент” канали сутканинг 210 минутини.
- - “НТТ” эса 170 минут.
- - “Ўзбекистон” канали 150 минутни сериалларга ажратар экан.
ТИЛ ВА НУТҚ - Глобаллашув жараёни ва тил муносабатлари, давлат тилининг мавқеи, унга эътиборни оширишга таъсир этувчи ижобий ва салбий омилларнинг хусусиятлари, ёшлар тил маънавияти ва нутқ маданиятига "оммавий маданият"нинг таъсирини ўрганиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.
“ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИНГ ШАКЛЛАРИ - Китч (заррача бадиий-эстетик қимматга эга бўлмаган нарса ва буюмларга юксак андоза тусини бериш).
ҒАЙРИИНСОНИЙ ҲОЛАТ - Ғарб давлатларида эркак билан эркак, аёл билан аёл ўртасидаги никоҳ - ҳайратланарли ҳодиса бўлмай қолаётганлиги назар тутилса, «оммавий маданият» тарғиб этаётган маънавий тубанликлар, беҳаёликлар, қабоҳатлар нақадар чуқурлашиб кетганлигини тасаввур этиш қийин эмас.
РОК МУСИҚА - «Поп-мусиқа»ни «Янги рок» белгилайди. «Янги рок», таъбир жоиз бўлса, кучайтирилган ритмик тузилмали мусиқадир. Яъни жазавали ритм, зарб, шовқин ушбу мусиқанинг қиёфасидир. Бу мусиқа тинглашга, қалбдан ҳузурланишга эмас, балки вужуд ҳаракатига, талвасали рақсга йўналтирилган. «Оммавий маданият»даги техник-ижро воситалари мусиқа имкониятларини ниҳоятда торайтирмоқда.
СТАРИЗМ - Старизм (субъектив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш)
ХЕППИ - Хеппи аввалдан режалаштирилмаган, ногаҳонда уюштириладиган «кескин» томошалар, масалан, роял, пианино ёки автомобилларни уриб абжағини чиқариш ёхуд ўт қўйиш орқали ваҳшиёна, оммавий «кўнгил очиш»лар уюштириш
- Диний тушунчаларни тўғри тушунмаслик ёки кўчаларда турли ёзувларни кўтариб олган аёлларнинг аянчи холатлари. Бундай салбий ҳолатлар ёшлар онгида диний тушунчаларни тушунишларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
- Чет эл давлатларида кўчалардаги турли намойиш ва митингларни интернет орқали ёшларга салбий таъсири кўпаймоқда...
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури тўғрисида”ги 163-қарорида:
- “очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий таълим муассасалари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш”
- вазифаси вазифаси белгиланган. Ушбу қарор ижросини сўзсиз бажариш, шунингдек, ОАВ ходимлари малакасини оширишда ҳам унинг моҳиятини тушунтириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |