Образования республики узбекистан



Download 8,37 Mb.
bet48/63
Sana19.10.2022
Hajmi8,37 Mb.
#854029
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63
Қисқача услубий кўрсатмалар

  1. Номинал кучланишга нисбатан ишлаб чиқариш биноларидаги ѐритиш қурилмалари учун кучланишнинг рухсат этилган чегаравий оғиш қийматлари қуйидагилар: -2,5 дан то +5%.

  2. Манбанинг ѐруғлик кучи қуйидаги ифода орқали аниқланади:

J = E · r2 / сos α бу ерда: Е – юза ѐритилганлиги, лк
r - манбадан фотоэлементгача бўлган масофа, м. α – ѐритгич ўқининг айланиш бурчаги, град.

  1. Ҳажм бурчаги ∆ω қуйидаги ифода орқали топилади.

∆ω = 2 π (cos α 1 – cos α2),

  1. Ёруғлик оқимини қуйидаги ифодадан топиш мумкин:

Ф = Jα · ∆ω, лм
бу ерда: Jα ҳудуд ўртаси учун ѐруғлик кучи (α1 ва α2).

    1. жадвал






Т/р

Номиналга нисбатан кучланишнинг чегаравий рухсат этилган оғиши,
% ларда

Номиналга нисбатан ѐруғлик қайтариши,
% ларда

Номиналга нисбатан ишлаш муддати,
% ларда

1.










2.










3.










4.













    1. жадвал




Ёритгичларнинг номланиши

Ҳисоб

Чўғланмадан то фотоэлементгача бўлган масофа, м



Ёритгич ўқининг айланиш бурчаги, αо

Ёритилганлик
лк да, Е

Ёруғлик кучи, к∂ J = E·r2/ сos α

Тармоқ кучланиши, В

Чироқнинг истеъмол токи, А




















































    1. жадвал




Ёруғлик кучининг йўналиши, αо

Моддий бурчак
ўрт, стер.

Ёруғлик кучи
Jα, к∂

Ёруғлик оқими, Фα=Jα , лм





































    1. жадвал




Кучланиш, В

Ёритилганлик, лм
Ёритгич тури

U1 = 1.075 Uном




U2 = Uном




U3 = 0.9 Uном




Текширув саволлари

  1. Чўғланма чироқнинг тузилишини ва иш принципини тушунтиринг.

  2. Люксметр қандай тузилган?

  3. Чўғланма чироқнинг ѐруғлик ва электрик характеристикаларини келтиринг.

  4. Ёруғлик кучи тақсимланиши эгри чизиғининг вазифаси, уни қуриш ва олиш услуби.

  5. Ёруғлик тақсимланишининг эгри чизиғи бўйича манбанинг ѐруғлик оқими қандай аниқланади?

  6. Кучланишнинг ўзгариши чўғланма чироқнинг характеристикасига қандай таъсир кўрсатади?

Илова:
Чўғланма чироқнинг асосий параметрларини кучланиш билан боғловчи тенгламалар:

    1. Қувват боғланиши:

Р/Р0=(И/И0)8/5

    1. Ёруғлик оқими боғланиши:

Ф/Ф0=(И/И0)3,6

    1. Ёруғлик унуми боғланиши:

Н/Н0=(И/И0)2

    1. Хизмат муддати боғланиши:

Т/Т0=(И/И0)-14

    1. Қизиш жисми ҳарорати боғланиши:

t/t0=(И/И0)1/3

    1. Ток боғланиши:

J/J0=(И/И)3/5


2 - Лаборатория иши

Юқори босимли симоб чироқлари ва чўғланма
чироқли ѐритгичларнинг асосий элементлари, уланиш схемаси ва характеристикаларини ўрганиш. (4 соат)



Ишнинг мақсади: Замонавий чўғланма чироқлар (ЧЧ) ва ранги тўғриланган юқори босимли симобли чироқлар (ЮБСЧ) қўлланиладиган ѐритиш ускуналарининг тузилиши билан танишиш, ҳамда уларнинг уланиш схемаси ва асосий техник характеристикаларини ўрганиш.


Назарий қисм
Чўғланма электр чироқлар ва ранги тўғриланган юқори босимли симобли чироқлар ѐритиш техникасининг турли соҳаларида ишлатилади.
Чўғланма чироқлар жуда кенг тарқалган саноат маҳсулоти бўлиб, улар кучланиши, қуввати ва бажарилиши бўйича бир-биридан фарқ қилади.

Бундай чироқнинг ташқи кўриниши 5-расмда кўрсатилган.
Диаметри чироқнинг қуввати билан аниқланадиган шишали колба (1) атрофи ҳаводан қизиш жисмини яккалаш учун хизмат қилади. У махсус мастика ѐрдамида цоколга (9) ўрнатилади. Колба ичида чироқ «оѐқчаси» деган мураккаб деталь бор, у шишали штабикни (5) тортадиган трубача-штенгелни (8), ликопчани (12) ўз ичига олади. Бу деталлар шишасининг эриши натижасида тортадиган тешикли куракча (7) ҳосил бўлади. У штенгелнинг ички бўшлиғига уланган. «Оѐқчага», кириш йўлларининг ўрта қисмлари ҳам киради; уларга кириш йўлларининг ички ва ташқи қисмлари (электродлар) уланади.
Штабикнинг (шишали ўзак) юза қисмига илгаклар (3) кавшарланган, унга спирал ипга ўхшаган чироқнинг қизиш қисми (2) маҳкамланган. Қизиш жисмидан цоколга қараб уч қисмдан ташкил топган электродлар (кириш йўллари) кетади. Қизиш жисмини тайѐрлаш учун вольфрам метали қўлланилади.
Шишали колбанинг бўйнига фланец ѐрдамида оѐқчанинг ликопчалари кавшарланган. Колба ѐрдамида ҳосил бўладиган бўшлиқ, замонавий чўғланма чироқларнинг аксариятида, инертли газ ѐки газлар аралашмаси билан тўлдирилади; шундан сўнг у атроф-муҳитдан яккаланади, штенгель эса кавшарланади.
Қизиш жисмининг йиғилганроқлигини олиш, вольфрамнинг кукунланиш тезлигини камайтириш ва газда иссиқликнинг нисбий исрофини камайтириш учун вольфрамли симга спираль шакли берилади ва чироқ ўқига перпендикуляр бўлган текисликда очиқ ҳалқа шаклида жойлаштирилади.



5-расм. Умумий фойдаланишдаги чўғланма ѐритиш чироқлари
1-шишали колба; 2-спираль;
3-илгаклар; 4-линза 5-штабик; 6-электродлар; 7-куракча; 8-
штангель; 9-цокол; 10-изолятор; 11-пастки контакт;
ясалган материаллари:
а-вольфрам; б-ойна;
в-молибден; г-никель; д-мис, пўлат, никель; е-мис;
ж-цокол аралашмаси; з-латун, пўлат;
и-қўрғошин, қалай;

6-расм. ДРЛ туридаги газразрядли чироқлар
а-икки электродли; б-тўрт электродли;
1-цокол; 2-ташқи баллон; 3-электрод; 4-мотинадор;
5-қаршилик; 6-асосий электрод; 7- кварцли горелка; 8-қўшимча электрод;

Чўғланма чироқнинг самарадорлигини оширишга ҳаракат қилиш эгизак спиралларни қўллашга олиб келди (биспиралли чироқлар).


Чироқдаги газнинг нормал босими 0,1 мПа (600 мм.сим.уст.) дан ошмайди. Газ тўлдирилган чироқларнинг шартли белгисида Г ҳарфи, биспиралли ипи бор чироқларда –Б ҳарфи, криптон гази билан тўлдирилганларда эса К ҳарфи бўлади.
Қуввати 150 Втгача бўлган бир спиралли чироқлар вакуумли қилиб ишлаб чиқарилади (шартли белгисида В ҳарфи бор).
Юқори босимли симоб чироқлари («ДРЛ») шишали колба (2) нинг ичига жойлаштирилган кварцдан ясалган разрядли трубачадан ташкил топган. Разрядли трубачага маълум миқдорда симоб ва аргон гази киритилади, улар разрядли трубачани охирларига ўрнатилган электроднинг (3) иш шароитини яхшилаш, ҳамда чироқнинг ѐқилишини енгиллаштириш учун хизмат қилади.
Колбанинг ички сиртига люминафор суртилган, у симоб разрядининг нурланишини кўринарли нурланишга ўзгартириш учун хизмат қилади.
Саноатимиз «ДРЛ» чироғининг 6 хилини ишлаб чиқаради: 80, 125, 250, 400, 700
ва 1000 Вт.
Чўғланма чироқнинг ѐруғлик характеристикалари қизиш жисмининг ўлчамлари, чироқнинг тузилиши ва қизиш жисмининг ҳарорати билан аниқланади. Қизиш жисмининг энг юқори ҳарорати у ясалган металлнинг эриш ҳароратидир. Ҳақиқий ҳарорат эса кичикроқ олинади (чироқнинг керакли ѐниш муддатини таъминлаш учун). Кўпинча қизиш жисмининг ҳарорати: вакуумли чироқлар учун – 2400 К; газ тўлдирилган чироқлар учун – 2900 К-ни ташкил қилади.
«ДРЛ» чироғининг асосий характеристикалари-чироқнинг қуввати, ѐруғлик оқими ва ўртача ѐниш муддати. «ДРЛ» чироғининг ўртача ѐниш муддати 7500 соатдан кам бўлмаслиги керак.


Топшириқ

  1. Юқори босимли симоб чироқларининг асосий элементлари ва уларнинг уланиш схемалари ҳамда кўча ва цехларнинг ѐритиш схемалари билан танишиш.

  2. Чўғланма чироқнинг тузилиши ва унинг уланиш схемаси, ҳамда хона ичини ѐритиш электр тармоқларининг схемалари билан танишиш.

  3. Чўғланма чироқлар ва «ДРЛ» чироқларининг уланиш схемаси элементларининг вазифасини аниқлаш.

  4. Чироқларнинг электр уланиш схемасини чизиш ва йиғиш.

  5. Ток, кучланиш ва қувватни ўлчаш, ҳамда чўғланма чироқлар ва «ДРЛ» чироғи учун вольт-ампер характерисикасларини ҳисоблаш ва чизиш.

  6. Чўғланма чироқлар ва «ДРЛ» чироғининг ѐруғлик оқимини ва ѐруғлик унумини аниқлаш.


Download 8,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish