Ишни бажариш тартиби
Чўғланма чироқнинг характеристикалари бўйича (1-расм) ва чўғланма чироқнинг асосий параметрларини кучланиш билан боғловчи тенгламалардан фойдаланиб, чироқнинг ѐруғлик унуми ва хизмат муддатини кучланиш оғишининг рухсат этилган оралиқлари учун аниқланг.
Чўғланма чироқли ѐритиш ускуналари ҳосил қилган ѐритилганликни ѐруғлик тақсимланишининг эгри чизиғи учун ўлчанг. Ўлчов натижаларини 2-жадвалга киритинг.
Ёруғлик кучини ҳисобланг ва ҳисоб натижаларини 2-жадвалга киритинг.
Ўлчаш ва ҳисоблаш асосида ѐруғлик кучи тақсимланишининг бўйлама эгри чизиқларини чизинг.
Чўғланма чироқ истеъмол қилаѐтган токни аниқланг ва натижаларни 2- жадвалга киритинг.
Ёруғлик тақсимланишининг эгри чизиқлари асосида ѐруғлик оқимини аниқланг ва маълумотларни 3-жадвалга киритинг.
Кучланишни номинал қийматдан оғишининг рухсат этилган оралиқларида ѐритилганлик ўзгаришини тажрибадан аниқланг. Ўлчов натижаларини 4-жадвалга киритинг.
Ҳисоботни расмийлаштириш
Ҳисобот ишининг мақсадини, аналитик ҳисоб ва тажриба натижаларини ўз ичига олиши лозим (ишни бажариш тартиби билан аниқланадиган кетма- кетликда).
Иш бўйича ҳисоботда:
ўлчов ускунасининг уланиш схемаси;
люксметр ҳужжатидаги маълумотлар, унинг схемаси ва тузилиши;
тажриба асосида ўлчанган ѐритилганлик ва ҳисоблаш йўли билан аниқланган ѐруғлик кучи ва ѐруғлик оқими қийматлари (жадвал шаклида);
иш натижаларининг таҳлили ва хулосалар келтирилади.
Ўлчов ва ҳисоб натижалари жадвали
|
1-нуқта
|
2-нуқта
|
3-нуқта
|
α
|
|
|
|
Нҳ
|
|
|
|
tg α
|
|
|
|
Cos3 α
|
|
|
|
Eҳ
|
|
|
|
х
|
|
|
|
Eҳ
|
|
|
|
х хѐ
|
|
|
|
Е тажриба
|
|
|
|
Ёритилганликни тажриба асосида аниқлаш қуйидаги тартибда олиб борилади:
3-4 та ѐруғлик манбалари бўлган хонада 3-4 та назорат нуқталари белгиланади, бунда бири энг юқори, иккинчиси ўртача ва учинчиси энг кам ѐритилганликка эга бўлсин.
Хона кундузги ѐруғликдан ва бегона ѐруғликлардан изоляция қилинади.
Асбоб фотоэлементи ўлчов нуқталарида горизонтал ҳолатда жойлаштирилади. Асбоб гальванометрида ҳам горизонтал ўрнатилади.
Асбоб кўрсаткичлари асосида ҳар бир назорат нуқтасидаги ѐритилганлик уч марта қайтадан ўлчанади.
Ўлчаш натижалари жадвалга киритилади.
Ёритилганликни ҳисоб йўли билан аниқлаш учун ѐритилганликнинг тўғри ва қайтарилган таркибларини аниқлашга асосланган текширув ҳисоби қўлланилади. Ҳисоб ўша юқоридаги назорат нуқталари учун олиб борилади.
Ҳисобни амалга ошириш учун:
Ёритгичнинг турини ва унинг ФИК, қуввати ва ѐруғлик оқимини билиш.
Чизғич ѐрдамида ѐритгич ўқининг ҳисоб юзасидаги тасвиридан назорат нуқтасигача бўлган масофани ўлчаш.
Хонанинг ўлчамларини (шифт, пол ва деворлар юзаси) аниқлаш.
Маълумотномадан девор ва шифтнинг қайтариш коэффициентларини аниқлаш.
Ўрганилаѐтган ѐритгич учун ѐруғлик тақсимланишининг эгри чизиқларидан фойдаланиб, горизонтал текисликдаги ҳар бир назорат нуқтаси учун барча ѐритгичлар ѐритилганлигининг тўғри таркибини ҳисоблаш.
Ёритилганликнинг қайтарилган таркибини ҳисоблаш.
Ҳар бир нуқтадаги умумий ѐритилганликни аниқлаш ва натижаларини жадвалга киритиш зарур бўлади.
Ҳисоб натижаларини тажриба ўлчовлари билан солиштиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |