Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г


- §. Газли техник углероднинг турли навларини



Download 0,84 Mb.
bet21/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

5 - §. Газли техник углероднинг турли навларини
ишлаб чиқаришдаги қўшимча хавфсизлик талаблари


Техник углеродни печда ишлаб чиқариш



  1. Газни ёндиргичларга беришдан аввал печ агрегатини скруббер шами ёки электр филтрнинг тутун қувури орқали, белгиланган режимга тушириш учун технологик регламентга кўра ҳаво билан пуфлаш лозим.

  2. Печ агрегатини ишга тушириш операциялари техник раҳбар томонидан тасдиқланган ишга тушириш йўриқномасига кўра жавобгар шахс иштироки ва раҳбарлиги остида бажарилиши лозим.

  3. Печ агрегатини ишга туширишдан олдин электр филтр изолятор шамоллатгичларини тизимга улаш ва пастки ярус 4 - 5 форсункаларини очиш йўли билан скрубберни намлаш керак.

  4. Газ ёнишини асосий ёндиргичга ўтказишга, фақат печ агрегатидаги иккала реакторнинг пилот йўли орқали газ ёқилгандан сўнггина рухсат этилади.

  5. Реакторда газ ёниши тўхтаб қолса, асосий ёндиргичдаги сурма зулфинни ва пилот йўлидаги жўмракни беркитиш ва реакторни 10 min мобайнида шамга ёки тутун қувурига пуфлаш даркор.

  6. Печларни ишга тушириш ва тўхтатишда печ бўлимида фақат бевосита технологик операцияларни бажарувчилар қатнашмоғи керак.

  7. Техник углерод ҳосил бўлиш режимига ўтганда, сувни намловчи форсункали орқали скрубберга берилиши, электр филтрга келадиган газ кукун аралашмаси ҳароратига кўра, технологик регламентда белгиланган кўрсаткичларга кўра ростланиши зарур.

  8. Қурилма ишлаганда скрубберга берилаётган сувнинг ҳарорати доимий назоратда бўлиши керак.

Скруббердан чиқаётган сувнинг ҳарорати 90 0С дан ошмаслиги лозим.

  1. Намловчи форсункаларни алмаштириш, фақат иссиқ сув бериш коллекторидаги жўмракни беркитгандан сўнггина рухсат этилади.

Газ қурум аралашмаси скруббердан хонага отилишининг олдини олиш мақсадида, форсункаси олинган патрубкани махсус тиқин билан беркитиш даркор.

  1. Форсункаларни алмаштириш ва текширишда чиқиб келаётган газ ёки сув оқимидан куйишдан эҳтиёт бўлиши керак. Алмаштирилаётган форсунка рўпарасида эмас, унинг ён томонида туриш керак.

  2. Скрруббер, электр филтр, реакторлар ишлаган пайтда люкларни очиш мумкин эмас. Печ агрегати тўлиқ тўхтагандан сўнггина люкларни очиш мумкин.

  3. Қурилманинг электр қисмига, 1000 V дан юқори кучланишдаги электр қурилмаларда ишларни бажариш рухсатига эга бўлган электртехник ходим хизмат кўрсатиши керак.

  4. Электр филтрни ишга туширишдан аввал қопловчи ва чўктирувчи электродларнинг силкитиш тизими созлигини текшириш ва изоляторлар пуфланиши лозим.

  5. Электр филтрларда ҳаво сўришнинг олдини олиш мақсадида ортиқча босимни (10 mm H2O гача) ушлаб туриш керак.

Изоляторларни пуфлаш учун ҳаво босими электр филтрдаги босимдан 1 – 2 mm H2O дан юқори бўлиши керак.

  1. Электр филтрда портлаш содир бўлмаслиги учун ҳаво сўрилиши аниқланса, (ортиқча босим йўқолса) электр филтрдаги кучланишни узиб қўйиб, печ агрегатини тўлиқ ёниш режимига ўтказиш даркор.

  2. Электр филтрда техник углерод ёна бошласа электр филтрдан кучланишни узиб қўйиб, печ агрегатини тўлиқ ёниш режимига ўтказилиши лозим.

  3. Шнеклар, ҳаво сепараторлари ва бошқа аппаратларда фақат электр манбаи узиб қўйилган ҳолдагина қурумдан намуналарни олиш мумкин.

  4. Реактор хонасида ҳаводаги углерод оксиди концентрацияси РЭК дан юқори бўлганда, ёруғли ва товушли сигнал берувчи газтаҳлилагичларни ўрнатиш керак.

Термик техник углеродни ишлаб чиқариш



  1. Газгенератор ёндиргичларига газни беришдан олдин иккала шахтани ҳаво билан атмосферага пуфлаш керак.

  2. Газгенераторни ишга тушириш бўйича операциялар техник раҳбар томонидан тасдиқланган, қурилмани ишлатишга оид йўриқномасига кўра, камида икки кишидан иборат гуруҳ, жавобгар шахс иштирокида ва раҳбарлиги остида бажарилиши лозим.

  3. Газгенераторлар блоки ишлаган пайтида техник углеродни тутиш тизими сменада камида икки марта тутунли газлар билан пуфланиши лозим, блокдаги генераторлардан бири пиролиз режимида ишлаш ҳолати бундан истисно.

  4. Газгенераторлар блокини тўхтатиш ва ишга туширишга фақат қурумйиғгич тизими тутунли газлар билан пуфлангандан сўнггина рухсат этилади.

Пуфланишни, тизимдан чиқаётган тутунли газларда кислород миқдори 1 % дан (ҳажмий) ошмагунча, карбонат ангирид гази миқдори эса 8 % (ҳажми) дан кам бўлмагунича давом эттириш керак.

  1. Газгенераторнинг иккала шахтасидан совуткичга ўтиш патрубкаларнинг ички юзасини, ҳамда совуткич ва клапан қутисидаги ажратиш клапанини тозалаш, газгенераторлар блоки тўхтагандан сўнг, табиий тортишда газгенератор форсункалари (сўриш) ёниш шартида ва тозаловчи ишчилар аппаратдан ташқарида бўлганда рухсат этилади.

  2. Агар газгенератор тўхтаганда, тизимга газ (озуқа) берилиб турган бўлса, блокларини ишга туширишда тизимни тутунли газлар билан пуфлаш керак эмас, пиролиз бошланиши билан газ беришни тўхтатиш лозим.

  3. Пиролиз пайтида таъмирлаш ва тозалаш ишларини бажариш, ҳамда газгенераторнинг тепадаги майдончасида туриш тақиқланади.

  4. Газгенераторларнинг тепа майдончаларига генераторнинг мазкур блокига хизмат кўрсатаётган аппаратчининг рухсатисиз кириш мумкин эмас.

  5. Клапан қутичасини тозалаганда ажратувчи клапанни очиш ёки ёпишни тозалаётган ишчи сигнали бўйича амалга ошириш лозим.

  6. Электр энергия берилиши тасодифан тўхтаб қолса, аввал блокдаги газ сурма зулфинларини, сўнг барча ҳаво зулфинларни беркитиш ва газни техник углерод зарбалагичига юбориш керак.


Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish