олтингугурт қуйишга мўлжалланган тарнов яқинида бўлиш.
Омбор ўрасидаги олтингугурт сатҳини, люкни очмай туриб, бунга мосланган штуцер орқали, портлашдан ҳимояланган қилиб бажарилган НАШҲВ ва ёритгичлар ёрдамида ўлчаш лозим.
Олтингугурт қуйлиш жараёнининг шамол эсаётган тарафдан туриб кузатиш керак.
Олтингугурт устидаги буғ фазасидан намуна олишни диэлектрик материалдан ясалган намунаолгичларда бажариш керак.
Суюқ олтингугурт маҳсулоти ҳайдовчи насос хонасида тўкилиши мумкин эмас. Насосхонанинг поли ва лотокларидаги қуйқумлар сув билан ювиб саноат канализациясига оқизилиши керак.
Эритилган олтингугурт билан ишлаганда, куйиб қолиш ва олтингугурт буғлари билан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида эҳтиётлик чораларини қўриш лозим.
Олтингугуртни фақат тўлиқ қотгандан сўнггина қолипдан чиқариш лозим.
Олтингугурт чанги ҳосил бўлиши билан боғлиқ юклаш-тушириш ишларида, ишчилар респираторлардан фойдаланишлари зарур.
Ускуналар юзасидаги олтингугурт чангини тозалашда, сиқилган ҳаводан фойдаланиш тақиқланади.
Ичида водород сулфиди бўлган барча аппарат, агрегат ва қувурўтказгичарни очишдан аввал инерт гази билан “газ машъалага” йўлига РЭК миқдори 3 mg/m3 га тенг бўлгунга қадар дамлаш (пуфлаш) керак.
Генератор реакторларини очишдан аввал, уларни 30 0С гача совутиш, РЭК дан зиёд миқдоридаги зарарли моддалар йўқлигига ўтказилган назоратнинг ижобий натижаларигача ҳаво билан пуфлаш керак.
Шунингдек,генератор реакторларининг газ камераларида олтингугурт йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Қурилмани ишга туширишдан аввал қуйидагиларни бажариш лозим;
печ газўтказгичларини ёнилғи газ билан машъала йўлига дамлаб тозалаш;
гидротўсқичларнинг соз ишлашини текшириш, уларни олтингугурт билан тўлдириш ва уни эритиш.
Қурилмани ишга тушириш вақтида нордон газни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ишлар газдан қутқариш хизмати ишчилари борлигида ўтказилиши керак.