О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr


XВ б об. АНГЛИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ



Download 2,4 Mb.
bet93/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

XВ б об. АНГЛИЯДА УЙҒОНИШ ДАВРИ АДАБИЁТИ
Англияда Уйғониш ҳаракати Европанинг бошқа мамлакатларидан анча кейин – XВ асрнинг охири ва XВИ асрнинг бошларида пайдо бўлади. Феодал жамияти шароитида ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўрта аср тартиблари ва унинг ғоявий асосларига путур етказувчи янги гуманистик дунёқарашнинг шаклланишида муҳим омил бўлди.
Мамлакатда кўп йиллар давом этган ўзаро феодал урушлар қадимги дворян–зодагонларни қириб юборган эди. Уларнинг ўрнини эгаллаган янги буржуалашган дворянлар саноат ва савдо–сотиқ ишларини ўз қўлига ола бошлади. Бу социал силжишлар пировардида Англияда марказлашган миллий давлат ўрнатилишига асос солинади. Абсолютизм XВИ аср мобайнида ижобий роль ўйнайди. Феодал ўзбошимчаликлар авж олган ўша замонда «қироллик ҳокимияти прогреосив элемент эди... У тартибсизлик ичида тартиб вакили эди».
Англия абсолютизмининг қарор топишида бир асрдан ортиқроқ (1485–1603) ҳукмронлик қилган Тюдорлар династияси катта роль ўйнайди. Қирол, шаклланаётган янги ижтимоий кучлар мададидан фойдаланиб, ташқи ва ички душманларга қарши кураш олиб боради. Ўрта аср қонунлари ва диний жаҳолатни қайта тиклаш мақсадида юборилган Испаниянинг «Енгилмас Армада» (1588) флотини тор–мор этади. Бу ғалаба Англиянинг жаҳон бозорига чиқиши ва мустамлакалар қўлга киритишига имконият яратади. Тюдорлардан Генрих ВИИ нинг тахтга ўтириши (1485) билан феодал тарқоқликка хотима берилади. У буржуазияга таяниб, марказлашган ҳокимият ўрнатади. Генрих ВИИИ эса (1509) Англияни Рим папасига қарамликдан қутқариб, католик черковини реформа қилади, ўзини янги англикан бутхонасининг бошлиғи деб эълон этади. Мария Тюдор (1553–1558) феодал–католик реакциясини авж олдиришга интилади, бироқ кўп ўтмай, унинг ўрнини эгаллаган қиролича Елизавета (1558–1603) Генрих ВИИ ва Генрих ВИИИ нинг сиёсатини қайта тиклайди. Яков Стюарт замонасида (1603–1625) қироллик ҳукумати билан буржуазия ўртасидаги иттифоқ емирилиб, абсолютизм реакцион кучларнинг ҳомийсига айланади.
Англияда буржуа муносабатларининг ривожланиб бориши саноатнинг хом ашёга, хусусан, жунга бўлган эҳтиёжини кучайтирди. Бу эса чорвачиликни ривожлантириш, яйловни кенгайтиришни талаб қилар эди. Помешчиклар ўзбошимчалик билан деҳқонларга қарашли ерларни тортиб олиб, уларни чорва яйловларига айлантирадилар. Бу аграр ўзгаришлар оқибатида мол–мулкларидан маҳрум этилган деҳқонлар йирик мануфактуралар учун арзон ишчи кучига айланадилар.
Дастлабки капитал тўплаш даври деб аталган бу давр «халқ оммасини зўрлаб экспроприация қилиш» билан ажралиб туради, бу даврда уй–жой ва яшаш имкониятларидан маҳрум бўлган ва ишсиз қолган меҳнаткашлар ҳар қадамда таҳқирланади, улар «дайдилар» деб айбланар ва қаттиқ жазоланар эдилар. Гуманист ёзувчи Томас Мор «Утопия» асарида қўйлар одамларни кавшаб қўймоқдалар, деб ёзганида экспроприация қилинган деҳқонларнинг оғир аҳволини назарда тутган эди. Кучайиб кетган зулмга қарши бир неча марта деҳқонлар қўзғолони бўлади. Бироқ ҳукмрон табақа 6у қўзғолонларни аёвсиз бостиради. Йирик мануфактуранинг пайдо бўлиши натижасида майда ҳунармандлар хонавайрон бўладилар. Янги дворянлик билан буржуазия ўртасида қироллик тузумига қарши оппозиция юзага келади. Булар абсолютизмвинг кризисидан дарак берар эди.
«Капитализм эрасининг эрта тонги» (Энгельс) мана шундай даҳшатли бўлган эди.
Уйғониш даврининг дастлабки босқичи Англияда Реформация ҳаракати бошланган вақтга тўғри келди. Дин ва черковга муносабат инглиз гуманистлари учун энг муҳим масала эди. Бу ҳаракатнинг иккинчи босқичида черковнинг ҳам моддий, ҳам маънавий қудратига зарба берилади. Генрих ВИИИ Рим папасининг инглиз черкови устидан бўлган ҳукмронлигини емириш билан (1534) исёнкор феодалларнинг ҳам қаршилигини енгади. Генрих ВИИИ ўтказган ислоҳотлар инглиз гуманистларининг диний жаҳолатга қарши ва дунёвий маданиятни барпо этиш учун олиб борган курашини енгиллаштиради.
Уйғониш ҳаракати мамлакат маданий ҳаётида чуқур ўзгаришларни келтириб чиқаради. Ақлий ва жисмоний меҳнат фаолияти учун катта имконият яратилади. Илмий ва географик кашфиётлар натижасида дунё чегаралари ҳақидаги тушунчалар кенгаяди. Инсон онги ўрта аср диний–черков схоластикаси ва урф–одатлари таъсиридан холи бўла боради. Дунёвий маданият, фан ва адабиётнинг ўсиши учун кенг замин яратилади. Илғор мутафаккирлар давр талабига жавобни турмушнинг ўзидан, халқ эҳтиёжларидан ахтарадилар. XВИ асрнинг йирик олими «Материализмнинг энг биринчи ижодчиси» Френсис Бэкон схоластик билимга қарши курашиб, воқеликни ўрганишда тажрибага суянган фанни яратишга уринади ва уни асослашга ҳаракат қилади. У Санъат ва адабиёт гуманизм ғояларини ёйишда жанговар қуролга айланади. Ёзувчи ва олимлар антик маданият тарихини ўрганишга киришадилар. Гарчи Уйғониш даври санъати антик санъатдан ўзгача шароитда яратилган бўлса ҳам, гуманистлар дин ақидаларини улоқтириб, қадимги грек ва Рим маданиятининг ҳаётбахш анъаналарини тирилтиришга уринадилар.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish