3.1.2.6 Амин эритмасини тайёрлаш ва сақлаш бўлими
ДЭА нинг 30% ли сувли эритмаси FB-1701 аминни сақлаш сиғимида 85÷98,5% ли ДЭА ни буғ конденсати билан суюлтириб тайёрланади.
FB-1701 аминни сақлаш сиғими, ер сатҳида жойлашган мослама орқали, ташқи манбадан 85÷98,5% ли ДЭА ва 1100 зонанинг ЕА-1131 буғ совутгичидан кейинги қувурўтказгичдан берилаётган конденсат билан тўлдирилади.
Эритманинг аралашиши қуйидаги схема бўйича айланиб амалга ошади:
FB-1701 аминни сақлаш сиғими→ янги аминни ҳайдаб берувчи GА-1703 насос→
→ FB-1701 аминни сақлаш сиғими.
ДЭА эритмасидан, унинг концентрациясини лабораторияда текширииш учун, намуна олиш сиғимнинг қуйи қисмидан янги аминни ҳайдаб берувчи GА-1703 насосга борувчи қувурўтказгичга ўрнатилган S-1703 намуна олиш мосламаси орқали, амалга оширилади.
ДЭА эритмасининг қовушоқлигини камайтириш учун сиғимни паст босимдаги буғ коллекторидан змеевикга паст босимдаги буғ бериб иситиш кўзда тутилган.
Маҳсулотнинг температураси бевосита ишга тушувчи TCV-17013 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади. Эритманинг температураси жойида ўрнатилган TG-17055 асбобининг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади.
FB-1701 аминни сақлаш сиғимининг «ҳаво олиши» +100/минус 50 mm сув устуни босимига мўлжалланган PVSV-1710 «ҳаво олиш» клапан орқали амалга ошади.
FB-1701 аминни сақлаш сиғимини босимнинг ортиб кетишидан ҳимоя қилиш учун, 150 mm сув устуни босимига мўлжалланган ёрилувчи, мембрана ўрнатилган.
ДЭА эритмасининг ҳаво таркибидаги кислород билан ўзаро таъсир этишини олдини олиш мақсадида FB-1701 аминни сақлаш сиғимининг юқори қисмига азот бериш кўзда тутилган. Сиғимдаги азотнинг босими бевосита ишга тушувчи РCV-17003 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади.
Сиғим тўлиб кетган вазиятда суюқ фазани гидрозатвор орқали қуйиб олиш кўзда тутилган.
Сиғимдаги босим жойида ўрнатилган РG-17071 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Сиғимдаги эритманинг сатҳи жойида ўрнатилган LI-17012 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
LI-17012 асбобининг кўрсаткичлари бўйича сатҳнинг минимал ва максимал қийматларида сигналлар бериш кўзда тутилган.
ДЭА нинг сувли эритмаси концентрацияси 30 % га етганда регенерацияланган эритма қувурўтказгичига, ЕА-1702 А,В тўйинган амин иситгичларининг қувурлараро ҳудудига киришдан олдин, берилади.
FB-1701 аминни сақлаш сиғими, GА-1703 насос ва қувурўтказгичларни ДЭА эритмасидан, FA-1704 дренаж сиғимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |