3.1.2.3 Амин эритмасининг айлантириш (циркуляция) бўлими
DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорберида суюқ ютувчи сифатида, DA-1702 аминни буғлаш колоннасининг кубидан бериладиган массавий концентрацияси 30 % бўлган регенерацияланган (десорбцияланган) ДЭА эритмасидан фойдаланилади.
Нордон (кислотали) газлар билан тўйинган ДЭА эритмаси DA-1702 аминни буғлаш колоннасида регенерацияланади.
ДЭА эримасининг айланиш (циркуляция) контури қуйида келтирилган схема бўйича, абсорбция ва десорбция тизимлари орқали ўтувчи, тўхтовсиз оқимдан иборатдир:
DA-1702 аминни буғлаш колоннасининг куби → ЕА-1702 А,В иситгичларнинг қувурлараро ҳудуди→ GA-1701, GA-1701S насослар→ FD-1701, FD 1702, FD 1703 фильтрлар→ ЕС-1701A-F регенерацияланган аминнинг совуткичлари→ DA-1701 нордон (кислотали) газ абсорбери → FА-1705 кенгайтирувчи сиғим → ЕА-1702 А/В иситкичларнинг қувурлар ҳудуди → DA-1702 аминни буғлаш колоннаси.
DA-1702 аминни буғлаш колоннасининг кубидан чиққан регенерацияланган ДЭА эритмаси ЕА-1702 А/В тўйинган амин иситкичларида, FА-1705 кенгайтирувчи сиғимдан келаётган ДЭА нинг тўйинган эритмаси билан, иссиқлик алмашиш ҳисобига совийди.
ЕА-1702А/В тўйинган амин исикичлари - ғилофқувурли икки йўлли иссиқлик алмашиш аппаратларидир, уларнинг қувурлар ҳудуди бўйича тўйинган амин эритмаси оқими, қувурлараро ҳудуди бўйича - регенерацияланган амин эритмаси оқими ҳаракатланади. ДЭА эритмаларини иситиш ва совутиш оқимлар орасида иссиқлик алмашиш ҳисобига амалга ошади.
Регенерацияланган ДЭА эритмасини қувурлараро ҳудудга йўналтирувчи қувурўтказгичнинг байпасига ўрнатилган TV-17004 «НЗ» клапан, ЕА-1702 А,В тўйинган амин иситкичларининг қувурлар ҳудудидан чиқаётган тўйинган амин эритмасининг температурасини тартибга солади.
Регенерацияланган эритманинг ЕА-1702 А,В дан кейинги температурасини назорат қилиш, жойида ўрнатилган TW-17051 асбобининг кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.
ДЭА эритмасини, қувурўтказгичлар ва ЕА-1702 А,В тўйинган амин иситкичларидан, FA-1704 дренаж сиғимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
ДЭА нинг регенерацияланган эритмаси ЕА-1702 А,В тўйинган амин иситкичларидан GA-1701, GA-1701S циркуляцион насосларнинг сўриш қувурўтказгичига юборилади.
Ускуналарнинг барқарор иш режими ва муҳофазасини таъминлаш учун, ДЭА нинг регенерацияланган эритмасини қуйидаги реагентлар билан ишлаш, усули кўзда тутилган:
РА-1720 комплект қурилмадан GA-1701, GA-1701S насосларнинг сўриш қувурўтказгичига кўпикланишга қарши ингибиторни юбориш;
РА-1720 комплект қурилмадан амин эритмасининг қувурўтказгичига, АВО ЕС-1701 дан кейин, кўпикланишга қарши ингибиторни юбориш;
РА-1720 комплект қурилмадан GA-1701, GA-1701S насосларнинг сўриш қувурўтказгичига коррозияга қарши ингибиторни юбориш.
GA-1701, GA-1701S насосларидан кейин қувурўтказгичдаги босимни назорат қилиш, жойида ўрнатилган, мос равишда PG-17058 ва PG-17059 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.
Қувурўтказгичлар ва GA-1701, GA-1701S насослардаги ДЭА эритмасини FA-1704 дренаж сиғимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
GA-1701, GA-1701S насосларнинг сўриш қувурўтказгичида эритма бўлмаганда, уларни (“салт” холатда ишлашдан) ҳимоя қилиш учун I-1701 блокировка кўзда тутилган. Мазкур блокировканинг ишга тушиши натижасида насослар манбадан узилади. Колонна кубидаги эритма сатҳи тушиб кетганда, LSLL-17020 манбадан узгич блокировкани ишга туширади.
ДЭА эритмаси таркибини лабораторияда текширииш учун намуна олиш, GA-1701, GA-1701S насослардан кейин регенерацияланган ДЭА қувурўтказгичидаги S-1706 намуна олиш мосламаси орқали, амалга оширилади.
GA-1701,GA-1701S насослардан кейин регенерацияланган ДЭА эритмасининг бир қисми (умумий ҳажмининг 10÷15% миқдоридаги) фильтрлаш бўлимига юборилади.
ДЭА эритмасини фильтрлаш бўлими FD-1702, FD-1703 аминни механик тозалаш фильтрлари ва FD-1701 кўмирли фильтрдан ташкил топган. Механик фильтрлар амин эритмасининг фильтрлаш бўлимининг кириш ва чиқиш қисмига ўрнатилган. Улар ДЭА эритмасидан, мос равишда занг, темир сулфиди ва активланган кўмирнинг майда фракциясини ажратиб олишга мўлжалланган. Кўмирли фильтрда ДЭА эритмаси аминнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, иссиқга бардошли тузлар, емирилиш (корозия) маҳсулотлари ва полимерлардан тозаланади.
Фильтрлаш тизими орқали ўтаётган аминнинг миқдорини (умумий ҳажмининг 10÷15% миқдоригача) назорат қилиш, жойида ўрнатилган FI-17007 асбобининг кўрсаткичлари бўйича олиб борилади. Аминнинг миқдори, эритманинг фильтрлаш бўлимидан чиқиш жойига ўрнатилган, қўлда тартибга солиш клапани ёрдамида амалга оширилади.
Фильтрлаш бўлимидан кейин ДЭА эритмаси таркибини лабораторияда текширииш учун намуна олиш, регенерацияланган ДЭА қувурўтказгичида FD-1702 механик фильтрдан кейин жойлашган S-1708 намуна олиш мосламаси орқали, амалга оширилади.
Регенерацияланган ДЭА эритмасининг миқдори FC-17002 тартиблагич ёрдамида бир маромда ушлаб турилади. FV-17002 «НЗ» тартибга солиш клапани регенерацияланган аминнинг GA-1701,GA-1701S насослардан ЕС-1701А-F совутгичларга олиб борувчи қувурўтказгичга ўрнатилган.
Фильтрлаш бўлимида тозаланган ДЭА эритмаси GA-1701, GA-1701S насосларидан берилаётган асосий оқим билан қўшилади ва ЕС-1701A-F регенерацияланган амин совутгичларига юборилади.
ДЭА эритмасининг совутиш вентиляторлардан (ҳар бир аппаратда 2 донадан) ҳаво бериш билан амалга оширилади.
DA-1701 нордон газ абсорберига берилаётган эритманинг температураси ТС-17002 темпратурани тартиблагич билан 40÷60 оС оралиғида ушлаб турилади, температуранинг минимал ва максимал қийматларида сигналлар бериш кўзда тутилган.
Регенерацияланган ДЭА эритмасининг температурасини ЕС-1701A-F регенерацияланган амин совутгичларидан кейин, тартибга солиш жалюзаларни очиш (ёпиш) ва ўн икки вентилятордан олтитасида парракларнинг оғиш бурчакларини ўзгартириш йўли билан, масофадан туриб бошқарилади.
Ҳаво билан совутиш аппаратлари (ҲСА) нинг ёзги вақтда ишлатиш самарадорлигини ошириш учун, вентиляторлардан совутиш радиаторларига берилаётган ҳаво қисман намланади. Намлашни, ҳаво оқимига деминерализацияланган сувни пуркаш йўли билан, амалга оширилади.
ЕС-1701A-F регенерацияланган амин совутгичларида, вентиляторларни ҳимоя қилиш учун рухсат этилган (критик) тебраниш даражасида ишга тушувчи, блокировка кўзда тутилган.
Фильтрлаш бўлимини четлаб ўтиб, ДЭА эритмасига кўпиришга қарши ингибитор эритмасини бериш учун, ЕС-1701A-F нинг чиқиш қувурўткагичида ингибитор бериш мосламаси ўрнатилган.
ЕС-1701A-F регенерацияланган амин совутгичларидан регенерацияланган ДЭА эритмаси DA-1701 нордон газ абсорберига келади.
Технологик схемада ДЭА эритмасини, ЕС-1701A-F регенерацияланган амин совутгичларидан, FB-1701 аминни сақлаш сиғимига қайтариш имконияти кўзда тутилган.
ЕС-1701A-F регенерацияланган амин совутгичлари ва қувурўткагичлардан ДЭА эритмасини FA-1704 дренаж сиғимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
Нордон (кислотали) газлар билан тўйинган ДЭА эритмаси DA-1701 нордон газ абсорберидан FA-1705 кенгайтирувчи сиғим (экспанзер) га келади.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимда, босимнинг пасайиши ҳисобига, нордон (кислотали) газлар тўйинган эритмадан қисман десорбцияланади (ажралиб чиқади) ва нордон машъала ташламаларини йиғиш тизимига чиқарилади.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимда суюқ фаза ДЭА нинг сувли эритмаси ва углеводородларга, уларнинг зичликлари орасидаги фарқ ҳисобига, ажралади.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимдаги углеводородларнинг сатҳи LI-17014 асбоб бўйича назорат қилинади, сатҳнинг минимал ва максимал қийматларида сигналлар бериш кўзда тутилган.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимидаги углеводородларни “ҳўл” машъала ташламаларини йиғиш тизимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
Тўйинган ДЭА эритмаси ва углеводородларнинг сатҳини назорат қилиш шунингдек жойида ўрнатилган, мос равишда LG-17055А, LG-17055B ва LG-17056А, LG-17056B асбобларнинг кўрсатгичлари бўйича олиб борилади.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимдаги тўйинган эритманинг сатҳи LC-17006 тартиблагич ёрдамида бир маромда ушлаб турилади. LV-17006 «НЗ» тартибга солиш клапани тўйинган ДЭА эритмасини ЕА-1702 А,В тўйинган амин иситгичларидан DA-1702 аминни буғлаш колоннасига олиб борувчи қувурўтказгичга ўрнатилган.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғими ва сатҳ ўлчаш асбобларидаги ДЭА эритмасини FA-1704 дренаж сиғимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимдаги босим PC-17003 тартиблагич ёрдамида 610 kРа дан ортиқ бўлмаган миқдорда ушлаб турилади. РV-17003 «НЗ» тартибга солиш клапани экспанзер газларини нордон машъала ташламаларини йиғиш тизимига чиқариш йўлига ўрнатилган. PC-17003 асбобнинг кўрсаткичи бўйича босимнинг максимал миқдорида сигнал бериш кўзда тутилган.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимини ва нордон газлар қувурўтказгичларини босимнинг эҳтимолий ортиб кетишидан ҳимоя қилиш учун 1707 kРа босимга мосланган учта PSV-1707 A,B,S сақловчи клапанлар ўрнатилган, шунингдек газларни “ҳўл” машъала ташламаларини йиғиш тизимига чиқариб ташлаш ҳам кўзда тутилган.
FA-1705 кенгайтирувчи сиғимидаги ДЭА эритмаси, ундан нордон газларнинг қисман десорбцияланишидан кейин А-1702 А,В тўйинган амин иситгичларида регенерацияланган эритма оқими билан иссиқлик алмашиш ҳисобига исийди ва 68÷98 оС температурада, босимлар фарқи ҳисобига DA-1702 аминни буғлаш колоннасига келади.
Регенерацияланган ДЭА эритмаси DA-1702 аминни буғлаш колоннасининг куб қисмига келади, у ердан яна айланиш (циркуляция) контурига чиқарилади.
Йўқотишларнинг ўрнини DA-1702 аминни буғлаш колоннасининг кубидан чиқаётган регенерацияланган эритма қувурўтказгичига GA-1703 насосдан янги ДЭА эритмаси бериш ҳисобига тўлдириш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |