27
ҳамжамияти томонидан энди таълимга қадам қўйган ўқувчилар ўқиш
саводхонлигини
текширишнинг дунѐ миқѐсида тан олинган дастури ҳисобланади.
2. Иккинчи сабаб прагматик аҳамиятга молик бўлиб, таълим амалиѐтида илмий
натижалардан фойдаланиш кўникмаларига тааллуқли. PIRLS тестлари–тўртинчи синф
ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги халқаро мониторингини амалга оширади. Мазкур дастурнинг
иштирокчилари 2001 йилдан буѐн ҳар 5 йилда таълим натижалари кимга ва нимага боғлиқ
эканлиги, бу борада айнан қандай ностандарт ечимга келиш кераклиги тўғрисида муҳим
маълумотларни тўплаб келмоқда. Эътироф этилаѐтган ечимлар оддий бир синф доирасидан то
мамлакат даражасигача бўлган кўламни қамраб олиши ҳамда бу ечимлар ўсиб келаѐтган ѐш
авлод ўқиш саводхонлигига тақдирига ўзининг катта таъсирини ўтказиши мумкин.
Нима учун таълим тизими самарадорлиги марказий кўрсаткичи ўқиш саводхонлиги деб
эътироф этилади? Чунки айнан матнларни ўқиш орқали
орттириладиган ахборотларни
ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш кўникмалари ҳар бир инсон тақдири ва мамлакат равнақига
ўз таъсирини кўрсатади:
- юқори ўқиш саводхонлигига эга бўлган ўн беш ѐшли бола катта эҳтимол билан ўқишни
тамомлайди ва таълимнинг кейинги босқичини муаффақиятли давом эттира олади;
- ўқиш саводхонлиги даражаси мамлакат иқтисоди равнақини таъминлашда бошқа ҳар
қандай таълим натижаларига нисбатан устуворликка эга.
Нега айнан 4-синфни битираѐтган ўқувчи болаларининг ўқиш саводхонлиги? Сабаби,
айнан шу ѐшда рус олими Леонтевнинг эътирофича, аста-секинлик билан ўқиш таълимидан
таълим олиш учун ўқиш босқичига ўтилади.[3]
PIRLS тестлари предмети кенг тушунчани ифодалайди. Миллис Мартин: Ўқиш
саводхонлиги –жамият ѐки муайян бир шахс учун қадрли бўлган турли ѐзма нутқ шаклларини
тушуниш ва фойдаланиш қобилиятлари. Ўқувчи кўплаб матнларга мурожаат қилиш асосида ўз
хусусий тушунчаларини лойиҳалаштиради. Улар таълим олиш, мактаб ижтимоий ҳаѐтида фаол
иштирок этиш, китобдан завқ олиш учун ўқийдилар, деб таъкидлайди.[4]
Мазкур эътироф моҳиятан ѐзма нутқдан фойдаланиш ҳамда
матнлардан фойдаланиш
асосида ўз хусусий ҳис-туйғуларини ѐзма шаклда ифодалаш кўникмаларини англатади. Бироқ
PIRLS дастур сифатида боланинг матнни англаш кўникмаларини аниқлаш имконини беради.
PIRLS тестлари назарий доираси жиҳатдан тўрт хил асосий ўқиш кўникмаларини аниқлаш
имконини беради:
- матнда очиқ-ойдин ифодаланган ахборотни топиш;
- унинг асосида оддий ақлий хулосалар чиқариш;
- матндаги ғоя ва ахборотларни шарҳлаш, интеграциялаш;
- матн шакл ва мазмунини баҳолаш.
Мазкур тўрт ўқиш кўникмалари ҳар бир матн юзасидан тест саволларини тузишда асос
вазифасини ўтайди. PIRLS очиқ матнларидан фойдаланган ҳолда санаб ўтилган ўқиш
кўникмаларининг ҳар бирига тўхталиб ўтамиз. Тест материаллари ва натижаларини таҳлил
қилишда ифодаланаѐтган ўқиш кўникмалари орасидаги чегаранинг нисбий эканлигига эътибор
қаратиш керак бўлади. Матнни ўқишда улар яхлит ҳолда амалга оширилади, ўқиш билан боғлиқ
ҳар қандай вазифани амалга ошириш ўқувчидан мавжуд барча кўникмалари сафарбарлигини
тақозо қилади. Фақат юзаки қараганда, матнда очиқ-ойдин ифодаланган ахборотни топиш
матндаги ғоя ва ахборотларни шарҳлаш, интеграциялашдан осондек туюлади. Бундан ташқари,
мураккаблик даражаси ҳамда муайян кўникмаларга тушадиган юкламаларини ўзаро
тенглаштириб бўлмайдиган турли матнлар ўқувчига нисбатан ҳар хил талабларни қўяди.
Биз кўриб чиқаѐтган PIRLS тестлари 12 та матн (шулардан 6таси бадиий ва 6таси
ахборот
шаклида) ҳамда 175 та саволни қамраб олган. Матн ва саволларни ишлаб чиқишда PIRLSга аъзо
давлатларнинг етакчи мутахассисларидан иборат эксперт кенгаши ҳар бир матн юзасидан
бериладиган саволларга жавоб беришда ўқувчиларнинг айнан қайси бир ўқиш кўникмалари талаб
қилиниши билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал қилишларига тўғри келади.
Китобхон-ўқувчилар ҳар бир матн мазмунида мавжуд катта миқдордаги аралаш хабарларга
нисбатан диққатларини тақсимлашда яққол бир-бирларидан ажралиб турадилар. Ўқувчи учун
матндаги ҳамма хабарлар ҳам бир хил аҳамиятга эга бўлавермайди. Бунда айрим ўқувчилар
диққатларини матннинг умумий мазмунидан уларнинг эҳтимолларини тасдиқлайдиган хабарларга
қаратсалар, бошқалари ўзларининг илк таассуротларига зид бўлган хабарларга эътиборларини
қаратишади. Аксарият ҳолларда ўқувчилар урғуни ўқилаѐтган матндан кўзда тутилган саволларга
жавоб берадиган хабарларга қаратишади ва бошқа талаб қилинаѐтган саволга жавоб берадиган
28
хабарни эътибордан четда қолдиришади. Айрим ўқувчилар матн мазмуни,
айрим хабарларни
англаганликларини ўзларида шаклланган ва такомиллашиб бораѐтган дунѐқараш асосида
қайтадан текшириб чиқадилар, бошқалари эса бу ишни амалга оширмайди. Баъзи ўқувчилар
матнни англаш билан боғлиқ хусусий фикрларини шакллантиришда алоҳида олинган сўз ва
гапларнинг маънолоаридан фойдаланишади, бошқалар эса нисбатан кенг блокларга таяниб иш
кўрадилар.
Матндан ахборотларни излашга қаратилган барча стратегиялар ўзининг кучли ва ожиз
тарафларига эга, бироқ ҳар қандай стратегия матнга мурожаат қилишдан муддаони кўзлаган
саволга жавоб топишда конкрет ахборотни тез ва аниқ, автомат тарзида англашни таъминлаши
зарур. Бу ахборот эса матннинг айнан бир жойида ѐки унинг турли қисмларидан ўрин
олган
бўлиши мумкин.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Ш. Мирзиѐев. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 август куни халқ таълими
тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ѐш авлод
маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган нутқи.Т-2019 й.
2.Цукерман Г.А. и д. Читательские умения российских четвероклассников: уроки pirls‐2016.
М. 2016.
3. Леонтьев А. А. (1999) Психология обучения чтению // Начальная школа: плюс-минус. №
10. С. 9-13.
4. Миллис Мартин/ (2013) Новые формы оценивания. М.: Просвещение.
Do'stlaringiz bilan baham: