O. X. Xamidov universitet rektori, rais


  ИФОДА, ТЕНГЛАМА, ТЕНГСИЗЛИКЛАР ТУЗИШ ВА УЛАРНИ БАЖАРИШГА ОИД



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

 


240 
ИФОДА, ТЕНГЛАМА, ТЕНГСИЗЛИКЛАР ТУЗИШ ВА УЛАРНИ БАЖАРИШГА ОИД 
ТОПШИРИҚЛАР 
Қосимов Ф.М., 
 БухДУ доценти 
 Қосимова М.М. , 
БухДУ катта ўқитувчиси 
Турсунова М.
БухДУ, 2- босқич талабаси 
Бошланғич синф ўқувчилари томонидан ифода, тенглама, тенгсизликлар тузиш ва уни 
бажаришга оид топшириқлар ўқувчи тафаккурига йўналтирилган ижодий мазмундаги топшириқ 
кўринишларидан биридир. Бундай турга мансуб топшириқларни ўқувчилар томонидан а) ифода 
тузиш; б) тенглама тузиш; в) тенгсизлик тузишга ажратиб таҳлил қилиш мумкин. 
1. Ўқувчилар томонидан ифода тузишга оид тайѐргарлик ишларини 1-синфнинг бошидан 
бошланиши аҳамиятли. Ўқитувчи ўқувчиларни 10 ичидаги сонлар билан таништириш давридаѐқ 
«рақам» ҳамда «қўшиш» ѐки «айириш» амаллари ѐзилган «карточкалар»дан фойдаланиб, 
йиғиндини, айирмани топишга доир мисоллар тузишга ўргатиб боради. «10 ичида қўшиш ва 
айириш» мавзусини ўрганиш жараѐнида қўшиш ҳамда айириш амали компонентлари билан 
танишаѐтган даврда «йиғинди», «айирма» иборалари маънолари англаб олингач, ўқувчиларни 
сонлар, амал ишоралари ѐрдамида содда сонли ифодалар тузишга ўргатиб бориш аҳамиятли. «5 ва 
2 сонларнинг йиғиндисини топинг», «9 ва 4 сонларнинг айирмасини топинг» каби топшириқларни 
бажариш орқали ўқувчи матнли топшириқни мисол (ифода) шаклига айлантиради, ўқувчининг 
математик кўникмаси шакллана бошлайди. Кейинчалик ўқувчиларда 100 ичида икки амал 
иштирок этган мисол ва масалаларни ечиш кўникмаси таркиб топгач, улар мураккаб сонли 
ифодалар тузишни ўрганиб олади. Масалан, «12 сонига 8 ва 4 сонларининг йиғиндисини қўшинг», 
«100 билан 30 нинг айирмасига 20 ни қўшинг» каби топшириқлар шулар жумласидандир. 
1-синф ўқувчиси томонидан сонли ифода тузишга доир қуйидаги топшириқлар ўқувчи 
ақлий фаолиятининг ўсишига ѐрдам беради: «Энг катта икки хонали сон билан энг катта бир 
хонали сон айирмасини топинг», «Энг кичик икки хонали сон билан энг катта бир хонали 
сонларнинг йиғиндисини топинг». 
Сонли ифодалар тузишга оид ишлар 2-синфда давом эттирилади. 100 ичидаги сонлар устида 
қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш амаллари ѐрдамида содда ва мураккаб сонли ифодалар 
тузиш, уларнинг қийматларини топишга доир топшириқлар маълум кетма-кетликда қаралиши 
таълим самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. 3-4-синфларда сонли ифода тузиш ва 
уларнинг қийматларини ҳисоблашга оид топшириқларнинг мураккаброқ кўринишлари қараб 
чиқилади. 
Ифода тузишга оид топшириқларнинг яна бир кўриниши ҳарфий (ўзгарувчили) ифодалар 
тузиш ва ҳарфларнинг берилган қийматларида ифода қийматини топишга доир топшириқлардир. 
Ўқувчилар 2-синфнинг II чорагида ҳарфий ифодалар билан танишадилар. Шу даврдан бошлаб 
ўқувчиларни ҳарфий ифодалар тузишга ўргатиб бориш уларда алгебраик материалларга доир 
тасаввурларнинг шаклланишига ижобий самара беради. Бошланғич синф математика 
дарсликларида ҳарфларнинг берилган қийматларида ҳарфий ифодаларнинг қийматларини 
топишга доир топшириқлар келтирилган. Аммо ўқувчилар томонидан мустақил ҳарфий ифодалар 
тузишга доир топшириқлар келтирилмаган. Дастлаб ўқувчиларни а+3; а-8; 12-а; 20:а; а:8; 7∙а 
кўринишдаги содда ҳарфий ифодалар тузиш; тузилган ифода қийматини топиш учун а нинг 
тегишли қийматларини танлай билишга ўргатиш зарур. Кейинчалик ўқувчилар таркибида иккита 
ҳарф иштирок этган содда ҳарфий ифодаларни туза оладиган бўлиши керак: c+d; c-d ифодалардаги 
c ва d ларга сон қийматлар танлаб, берилган ифода қийматларини топиши мумкин. 3-4-синфларда 
ўқувчиларда мураккаб ҳарфий ифодаларни тузиш ва унинг қийматини ҳисоблашга ўргатиб бориш 
зарур. 
2. Тенглама тузиш ва уни ечишга тайѐргарлик ишлари 1-синфдан бошланади. «Номаълум 
қўшилувчини топиш» (…+3=10 ѐки 4+…=9), «Номаълум камаювчини топиш» (…-7=10), 
«Номаълум айрилувчини топиш» (9-…=6) каби мавзуларни ўрганиш жараѐнида 1-синф 
ўқувчисида қўшиш ва айириш амали ҳадларини топиш кўникмаси таркиб топади. 20 ва 100 
ичидаги сонлар учун қўшиш ва айириш амаллари ҳадлари (компонентлари)ни топишга доир 


241 
тизимли олиб борилган ишлар ўқувчининг тенглама тушунчасини ўрганишига замин ҳозирлайди. 
2-синфнинг II чорагидан бошлаб ўқувчи тенглама тушунчаси билан танишади. 2-синф Математика 
дарслигида тенглама тушунчасининг ошкормас (остенсив) таърифи келтирилган. Ўқувчилар содда 
тенгламани ечишнинг танлаш ҳамда арифметик амал ҳадлари ва натижаси орасидаги боғланишдан 
фойдаланиш усулларини ўрганиб олади. Бошланғич синф математика дарсликларида берилган 
тенгламаларни ечишга доир топшириқлар мавжуд. Аммо ўқувчилар томонидан тенгламалар 
тузишга доир топшириқлар ниҳоятда оз. Тенгламалар тузишга доир топшириқларнинг қуйидаги 
кўринишларидан дарс жараѐнларида фойдаланиш мумкин: 
а) х сонига 10 ни қўшиб 30 ҳосил қилинди. х ни топинг. 
б) 7 ва 27 сонларидан фойдаланиб, тенгламалар тузинг ва уларни ечинг. 
в) Ўйланган сонни х ҳарфи билан белгилаб, тенглама тузинг ва уни ечинг. 1. Ўйланган 
сонни 10 та орттириб, 28 ҳосил қилинди. қандай сон ўйланган? 2. Ўйланган сонни 18 та 
камайтириб, 50 ҳосил қилинди. қандай сон ўйланган? 
Тенгламалар тузишга доир топшириқларнинг мураккаброқ кўринишлари 3-4-синфларда 
қараб чиқилади. Ўқувчилар мураккаб тенгламалар ечишни ўрганганларидан кейин уларни икки 
амалли тенгламалар тузишга ўргатиб бориш мақсадга мувофиқ. Қуйидаги топшириқни қараймиз: 
«Нодира бир сон ўйлади. Уни икки марта камайтирди. Бўлинмага 15 ни қўшди. Натижада 45 ҳосил 
бўлди. Нодира қандай сон ўйлаган?» (х:2+15=45). 
Ўқувчиларга тенгламалар тузиш ва уни ечишга ўргатиш айрим масалаларни тенгламалар 
тузиш ѐрдамида ечиш имконини беради. Бу ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ўстиради, 
уларнинг ижодий фаоллигини оширади. 
3. Ўқувчилар томонидан тенгсизликлар тузиш ва уни бажаришга оид топшириқларнинг 
афзаллиги шундаки, у ўқувчиларнинг алгебраик тушунчалар тўғрисидаги тасаввурларини 
ўстириши билан бирга уларнинг ижодий фаолиятларини ривожлантиради. Тенгсизликлар 
тузишнинг икки жиҳатини қараш мумкин: а) сонли тенгсизликлар тузиш; б) ўзгарувчи қатнашган 
тенгсизликлар тузиш. 
Сонли тенгсизлик тузишга доир топшириқлар таққослашга доир топшириқларга яқин 
бўлгани учун бу тўғрида батафсил тўхталиб ўтирмаймиз. 
Ўқувчиларни ўзгарувчи қатнашган (ҳарфий) тенгсизликлар билан 2-синфдан таништириб 
бориш мақсадга мувофиқ. Бундай турга мансуб 2-синф математика дарслигидаги 528-топшириқ, 
784-топшириқларни мисол тариқасида келтириш мумкин. 
1) Шундай сонлар танлаб олингки, қуйидаги ѐзувлар тўғри бўлсин: 
…<9
6+…<27 
20-…>14 
2) 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15 сонлар қаторидан а ҳарфини а-8<14 ѐзув тўғри бўладиган 
қийматларини ѐзинг. 
3-4-синф Математика дарсликларида ҳам содда тенгсизликларни танлаш усули билан 
ечишга доир топшириқлар келтирилган. Шу ўринда IV синф Математика (муаллиф Н.У.Бикбаева) 
дарслигидаги 742-топшириқни келтиришни лозим топдик. «х ҳарфига қуйидаги тенгсизлик тўғри 
бўладиган қандай энг катта қиймат бериш мумкин: 600-х=150». Ушбу топшириқни бажаришда 
ўқувчи тенгсизликни қаноатлантирувчи ечимлардан энг катта қийматини топиши керак. Бу эса 
ўқувчидан анча ақлий меҳнат талаб қилади. 
Бошланғич синф математика дарсликларида ўқувчилар томонидан тенгсизликлар тузишга 
доир топшириқлар келтирилмаган. Ўқитувчи ҳар бир қараладиган тенгсизлик(ўзгарувчи 
тенгсизлик назарда тутилади)ка ўхшаш тенгсизликларни ўқувчига туздириб бориши орқали 
уларда мустақил фикрлаш, ижодий фаолиятнинг ривож топишига ѐрдам беради. 
Фойдаланган адабиѐтлар
1. Ахмедов М. , Абдурахмонова Н. , Жумаев М. Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфи 
учун дарслик. Т., 2018 
2. Умумий ўрта таълим мактабининг 2- синфи учун дарслик. Т., 2018. 
3. Жумаев М., Таджиева З. Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси. Т., 2005 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish