36
саводҳонликнинг муҳим таркибий қисми бўлган етти фундаментал математик қобилиятларни
аниқладилар ва таърифладилар: маълумотларни узатиш, математикалаш, тақдим этиш,
мулоҳазалар юритиш ва аргументация, муаммони ечиш стратегиясини ишлаб чиқиш, символик,
формал ѐки техник тилини ва амалларни қўллаш [4] .
Ўқувчиларнинг математик тайѐргарлигини баҳолашда учта нарсага эътибор қаратилади:
- ўқувчилар тайѐргарлигининг кундалик ҳаѐтдаги эҳтиѐжларга мослиги;
- муаммо тақдим этилган контекст ҳақиқатдан ҳам хаѐтий бўлиши лозим;
- математиканинг фрагментар бўлмаган "холистик" қўлланилиши муаммонинг
тушунишидан бошлаб уни математик тарзда ифодалаш , ечиш ва олинган натижаларни баѐн
қилишгача бўлган бутун жараѐнини, яъни бу жараѐннинг бир қисмини бажариш (масалан,
берилган тригонометрик тенгламани ечиш, берилган алгебраик ифодани соддалаштириш)
кўникмаси эмас, амалга оширишни талаб қилиниш маъносини англатади.
Контекстлар. PISA тадқиқотининг мақсади – ўқувчиларда кундалик ҳаѐтда математикани
қўллашга тайѐр бўлиш – алоҳида турдаги топгириқларни ишлаб чиқишни тақозо этади.
Ўқувчиларга анъанавий баҳолашда қўлланиладиган типик ўқув топшириқлар ўрнига реал
муаммоли вазиятларга яқин бўлган ҳамда ўқувчи математик тайѐргарлигига мос бўлган
топшириқлар таклиф қилинади. Масала контексти – атроф-муҳитнинг белгиланган вазиятга мос
элементлари ва хусусиятлари. Бу вазиятлар ҳаѐтнинг турли жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, у ѐ бу
даражаги математикалашни талаб қилади. PISA тадқиқотида асосан ўқувчиларда қизиқишни
уйғотадаган ҳамда уларнинг шахсий дунѐсига яқин бўлган вазиятлар қаралади. Жумладан,
ўқувчиларнинг шаҳсий турмуши ва мактабдаги таълим-тарбияси, сўнг касбий фаолият, маҳаллий
жамиятнинг ва бутун инсониятнинг хаѐти профессионал фаолият , маҳаллий жамоа ва бутун
инсониятнинг кундалик ҳаѐти реал дунѐнинг энг яқин қисми сифатида олинган. [6]
Фан билан боғлиқ бўлган вазиятлар реал дунѐнинг энг узоқ вазиятлардир. Шундай қилиб,
топшириқларни тузишда контекстнинг 4 тоифаси қўлланилади: шаҳсий ҳаѐт, таълим / касбий
фаолият, ижтимоий ҳаѐт ва илмий фаолият.
Бу контекстларда берилган муаммолар ўқувчиларнинг хаѐтий тажрибалари ѐки
амалиѐтининг қисмидир.
Шунинг учун математикани шундай қўлланишга эътибор қаратиш PISA топшириқларини
режалаштириш ва таҳлил қилишнинг асосий жиҳати ҳисобланади.
Математик саводхонликни баҳолаш учун фан мазмуни соҳалари [6]
Баҳолашда фан мазмуни қуйидаги тўрта бўлим бўйича тақсианган: фазо ва шакл, ўзгариш ва
боғланишлар, сонлар ва катталиклар, маълумотлар ва аниқмаслик:
- ўзгариш ва боғланишлар - турли жараѐнларда ўзгарувчилар орасидаги муносабатлар
математик талқинига оид топшириқлар, яъни алгебраик материал ( "PISA", "Автомобилда саѐҳат "
топшириқлари);
- маълумотлар ва аниқмаслик – тасодифий ва статистик ҳодиса ва қонуниятларга оид
топшириқлар, яъни стастика ва эҳтмолликлар назарияси материали (қаранг "Маиший чиқиндилар
" топшириғи ).
Фан мазмунига оид билим ва кўникмалар[6]
Функциялар: функция тушунчаси, бунда асосий урғу чизиқли функцияларга қаратилган.
Айтиш жойизки, бошқа функциялар ҳоссалари, уларнинг берилишининг турли шакллари (асосан
сўзлар ѐрдамида, символик, жадваллар ва график) ҳам қаралмоқда.
Бундан ташқари, математик саводҳонликни муваффаққиятли намойиш қилиш математикани
ўқитишда ривожлантириладиган мантқий ва алгоритмик характердаги универсал когнитив
компетенцияларга боғлиқ
Do'stlaringiz bilan baham: