О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

5210
 
"
Мамлакат ичидаги валюта счётлари" 
5220
 
"Чет элдаги валюта счётлари" 
Корхона ўзининг валюта маблағларини нафақат мажбурий балки ўз ҳохиши билан ҳам 
сотиши мумкин. Ушбу муомалалар корхонанинг валюта счёти очилган банк орқали амалга 
оширилади ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби 9220 "Бошқа активлар реализацияси" счёти 
орқали амалга оширилади. Корхона ўзининг чет эл валютасини мажбурий равишда сотганда 
ушбу хўжалик муомаласи бухгалтерия ҳисобининг счётларида қуйидагича акс эттирилади. 
Чет эл валютасини сотишга доир хўжалик муомалаларини бухгалтерия ҳисобида акс 
эттирилишининг мазмунини кўриб чиқамиз. 
1. 
Чет эллик харидор корхонанинг транзит валюта счётига товар (иш, хизмат) 
қийматини ўтказиб беради. 
2. 
Транзит валюта счётидан мажбурий сотишга тегишли 30% валютани ўтказиб берди. 
Аммо бу банкдан тегишли ҳужжатлар олгунга қадар 5710 "Йўлдаги пул маблағлари" счётида 
ҳисобга олинади. 
3. 
Сотилган валютанинг транзит валюта счётидаги қиймати 9220 "Бошқа активлар 
реализацияси" счётининг дебетига ўтказилади. 
4. 
Сотилган валютанинг сўмдаги эквиваленти банкдаги 5110 "Ҳисоб-китоб" счётига 
келиб тушади. 
5. 
Валютанинг ижобий курсдаги фарқи фойда сифатида 9540 "Курс фарқлари 
(ижобий) дан олинган даромадлар" счётида акс эттирилади. 
6. 
Валютанинг салбий курсдаги фарқи зарар сифатида 9620 "Курс фарқларидан 
зарарлар" счётида акс эттирилади. 
7. 
Корхоналар муомалаларини тартибга солувчи қонунга мувофиқ Ўзбекистон 
Республикасининг ички валюта бозоридан қонунда рухсат этилган мақсадлар учун чет эл 
валютасини тегишли банклар орқали сотиб олишлари мумкин. Корхонанинг банкка чет эл 
валютасини сотиб олиш тўғрисидаги илтимоси (заявка) орқали расмийлаштирилади. 
 
Бошқа пул маблағларининг ҳисоби.
Бошқа пул маблағларига "Банкдаги махсус 
счётлар", "Пул эквивалентлари ва йўлдаги пул маблағлари ҳисоби" счёти ва "Йўлдаги 
жўнатмалар" счётларидаги пул маблағлари киради. 5500 "Банклардаги махсус счётлар" счёти 
республика ҳудудида ва ҳорижда аккредитивлар, чек дафтари, бошқа тўлов ҳужжатларида 
(векселлардан ташқари) жорий, алоҳида ва бошқа махсус счётларда Ўзбекистон 
Республикаси валютасида ва ҳорижий валютадаги пул маблағларининг мавжудлиги ва 
ҳаракати ҳақидаги, шунингдек, мақсадли молиялаш маблағларининг (тушумларининг) 
алоҳида тарзда сақланиши лозим бўлган қисми ҳаракати ҳақидаги ахборотни умумлаштириш 
учун мўлжалланган. 5500 "Банклардаги махсус счётлар" счётида қуйидаги счётлар очилган:

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish