босқичли усули қўлланилади.
Босқичли усул дан фарқли равишда, одатда, ҳисобга олиш ва калькуляция қилиш объекти
бўлиб алоҳида ишлаб чиқариш буюртмаси ҳисобланадиган, маҳсулот бирлиги таннархининг
ҳисоб-китоби эса барча цехларнинг харажатлари суммаси бўйича умуман амалга
ошириладиган кичик туркумли ва якка тартибдаги ишлаб чиқаришларда қўлланиладиган
буюртмавий усул ҳам мавжуд.
Ярим тайёр маҳсулотларнинг алоҳида счётга ажратилиши шунингдек уларни мазкур
вақтдаги асосий маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлганидан кўпроқ
чиқарилиши мумкинлиги ва улар ҳисобда қандай қилиб алоҳида акс эттирилиши
кераклиги билан ҳам изоҳланади. Бундан ташқари, ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр
маҳсулотларнинг сотилиши ҳам мумкин (бундай зарурат туғилган ҳолларда). Ярим тайёр
маҳсулотларга оид ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш вариантининг афзаллиги шундан
иборатки, у цехлар бўйича маҳсулотларни қайта ишлашнинг алоҳида фазалари таннархини
аниқлаш, шунингдек ҳақиқатдаги таннархнинг режадаги ёки меъёрдагидан тафовутларининг
юзага келиш ўрни ва сабабларини аниқлаш имконини беради.
Юқорида келтириб ўтилган ёзув
(Дебет 2110, Кредит2010) одатда омборда кейин қайта
ишлаш учун тайёр бўлган ярим тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши чоғида амалга
оширилади.
Ярим тайёр маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бериши ҳолларида тескари
проводка тузилади:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
Кредит2110 «Ўзида ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулот».
Яъни, ярим тайёр маҳсулотларнинг қиймати тайёрланаётган маҳсулотнинг ишлаб
чиқариш таннархига киритилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар харажатлари
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» ҳисобварағининг
дебети бўйича акс эттирилади, кейин эса асосий ишлаб чиқариш
кунидан бошлаб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 31-декабрига кўрсатадилар.
Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш мобайнида ишлаб чиқариш харажатларига,
унга боғлиқ бўлмаган харажатларни қўшиш натижасида даромаднинг яширилганлиги ёки
молиявий натижанинг камайтирилганлиги аниқланган ҳолларда, жорий йилги бухгалтерия
ҳисоби ва ҳисоботига ўзгартириш киритилмасдан, балки ҳисобот даврида аниқланган жорий
йил фойдаси кўринишида ҳисоботда акс эттирилади.
Молиявий ҳисобот қуйидаги ташкилотларга топширилади:
субъект мулкдорларига (давлат мулкини бошқариш ваколати берилган
ташкилотларга, таъсисчиларга, қатнашувчиларга биноан);
давлат статистика ташкилотига;
қонунчиликка биноан бошқа ташкилотларга.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларини кейинги йилнинг 15 февралидан
кечиктирмасдан топширишлари керак.