Дебет 2010
«Асосий ишлаб чиқариш»
Кредит1010
«Хом ашё ва материаллар».
1.
Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва методи.
2.
Иқтисодий таҳлил турлари ва услублари.
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар:
иқтисодий таҳлил тамойиллари:
ишончлилик, таққосланувчанлик, бетарафлик, даврийлик, пулли баҳолаш, ҳисобга олиш,
мазмуннинг шаклдан устунлиги, аниқ баҳолаш, узлуксизлик. Комплекс иқтисодий таҳлил.
Статистик усул. Иқтисодий математик усул. Таққослаш. Гуруҳлаш. Балансли боғланиш.
Мутлақ фарқлар. Нисбий фарқлар. Ўртача миқдорлар. Индекслар. Занжирли боғланиш.
Интеграл.
Мавзуга оид муаммолар:
1.
Иқтисодий таҳлил корхона, хўжалик-молия фаолиятинигина эмас, балки унинг
техник, ижтимоий ахволини ҳам кенг қамровли тарзда ўрганади. Бунга ўз фикрингизни
билдиринг.
2.
Гуруҳлаш-усули иқтисодий изланишларда бир таркибли, кўплаб кўрсаткичларнинг
ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигини тавсифлашдаги муҳим усул сифатида қўлланилади, деб
қаралади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?
1-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларда иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва
методи тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.
Иқтисодий таҳлил фанининг вазифаларини айтиб бера олади.
1.2.
Иқтисодий таҳлил мазмунига кўра бажарадиган вазифаларни таҳлил қилиб бера
олади.
1-савол баёни. Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва методи.
Таҳлил-грекча
«analsis»
сўзидан олинган бўлиб, ҳодиса ва жараёнларни қисм ва қисмчаларга бўлиб
ўрганишни англатади. Бундай қисм ва қисмчаларга ажратишда, албатта, умумийлик, бирлик
ва боғлиқлиқ сақланади. Яъни, аввал бўлак ва қисмларга ажратилган ҳодисалар яхлит бир
шаклда синтезлашади. Ҳодиса ва жараёнларни деалектик ўрганишда, албатта, анализ-синтез
методи, уларнинг ўзаро бирлиги ва боғлиқлигига амал этилади. Бу боғлиқликни барча
иқтисодий жараён ва ҳодисаларга нисбатан оддийдан мураккабга, қисмлардан яхлитликка
ёки аксинча, ўрганиш ҳолларида ҳам тадбиқ этиш мумкин.
Таҳлилда корхона ишлаб чиқариш-тижорат ва молия фаолиятида содир бўлаётган
иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ўзгариши, ўзгаришларнинг сабаблари, бошқарув ва уни
мувофиқлаштириш масалалари ўрганилади. Унинг асосий мақсади корхона хўжалик молия
фаолиятига иқтисодий ташҳис қўйиш, иқтисодий натижавийликни ҳамда молиявий аҳволни
яхшилашга қаратилган.
Корхона фаолиятини мақсадли, тезкор жорий ва истиқболли ўрганиш асосида унинг
ҳолатига кенг қамровли баҳо бериш иқтисодий таҳлилнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Иқтисодий таҳлил мустақил фандир. Чунки у ўзининг мазмунига кўра:
корхона бошқаруви учун зарур бўлган иқтисодий ахборотлар базасини яратиш;
корхона фаолиятини кенг қамровли тарзда ўрганиш тасосида унга иқтисодий ташҳис
қўйиш;
корхонанинг молиявий аҳволи ва уни соғломлаштириш юзасидан чора-тадбирларни
белгилаш;
молиявий натижаликни, иқтисодий нафни ўстириш юзасидан имкониятларни
аниқлаш ва уларни тўғри баҳолаш;
корхонани иқтисодий соғломлаштириш юзасидан муҳим йўналишларни белгилаш
билан шуғулланади.
Иқтисодий таҳлил корхона, хўжалик-молия фаолиятинигина эмас, балки унинг техник,
ижтимоий аҳволни ҳам кенг қамровли тарзда ўрганади.
Турли мулкчилик тизимига асосланган иқтисод бозор механизмининг муҳим
шартларидан бири ҳисобланади. Унинг субъектлари бўлган корхона ва ташкилотлар,
алоҳида олинган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар мулкнинг эгаси ва
тасарруф этувчиси сифатида уни тўғри бошқаришдан манфаатдордир. Бу эса, албатта, содир
бўлаётган
хўжалик жараёнлари
ва
ҳодисаларни даврий кузатишни, фаолият
натижавийлигини батафсил ўрганишни, иқтисодий таҳлил қилишни талаб этади. Шу
жиҳатдан иқтисодий таҳлил корхона (фирма) фаолиятини бошқаришнинг муҳим воситаси ва
қуроли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |